Меню

среда, 10 декабря 2014 г.

Никох Кечаси Хам Скайпда утказиладими,,,,???

Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкинлигига кўникиб қолган Самарқанд аҳли бу тўй ҳақида узоқ гапириб юрди”, – “Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкинлигига кўникиб қолган Самарқанд аҳли бу тўй ҳақида узоқ гапириб юрди”, – дейилади Anhor.uz’даги мақола киришида.
Маълум бўлишича, бир-бири билан қўшни бўлган Бахтиёр ва Гўзал икки йил аввал унаштирилган, Бахтиёр эса бу орада ишлагани АҚШга кетган. Йигит ва қизда телефон ва Skype дастури орқали мулоқот қилишдан бошқа йўл бўлмаган. Шунда уларнинг дўстлари Skype ёрдамида тўй маросимини ўтказишни таклиф қилишган.
Хабар беришларича, бунинг учун махсус сайтлар ҳам ташкил этилган (guzalbahti.uz, bahtiguzal.org), Самарқанд ва Бахтиёр ишлаётган Ньюаркда маросимлар ташкил этилган.
Самарқанддаги тўй Ўзбекистондаги бошқа барча шундай маросимлар каби тантанали ўтган – карнай-сурнай садолари остида; тўй Skype ёрдамида ўтаётганини ҳаммага тушунтириш қийинлиги сабаб, Гўзал тўйхонага Бахтиёрнинг укаси билан бирга кириб келган.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, никоҳ ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатга олиниши учун ҳар икки никоҳланувчи бевосита ФҲДЁга келиши керак. Бироқ Бахтиёр ва Гўзалнинг ҳолатида бунинг имкони йўқлиги сабаб, ота-оналар мулла томонидан шаърий никоҳ ўқилиши омма, жамоат олдида бўлишини хоҳлашган.
Бироқ Самарқанд шаҳридаги жомеъ масжидларининг имом-хатиблари ФҲДЁ томонидан рўйхатга олинмаган оила никоҳини ўқиб бермасликларини, бу қонунчиликка зид эканлигини маълум қилишган. Шу сабабли, никоҳни Тошкент Ислом университети битирувчиси ўқиган. Никоҳ ўқилишига Самарқанддаги тўйхонада камида 700 киши гувоҳ бўлгани айтилмоқда.
Тўй маросими ўтганидан сўнг Гўзал Бахтиёрнинг ота-онасиникида яшай бошлаган, бу орада Ньюарк яқинидан иш топиш мақсадида юзлаб резюмеларни йўллаган. Ана шундай резюмелардан бирига Россия ва МДҲдан келганлар учун қариялар уйидан жавоб келган ва суҳбатлардан сўнг уни ишга олишларини маълум қилиб, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси консуллик бўлимига Гўзалга икки йилга ишчи виза бериш илтимоси билан хат йўлланганини билдиришган.
“Ишга кириш бўйича суҳбатлар вақтида Гўзал иш берувчи томонидан берилаётган саволлардан эмас, балки кутилмаганда чироқ ўчиб қолиб, Wi-Fi ишламай қолишидан хавотирда бўлди, чунки қариялар уйи маъмурлари бу ҳолатда иш излаётганнинг ўзи алоқани узиб қўйди, деб ўйлашлари мумкин эди”, – деб ёзади Anhor.uz.
Anhor.uz’нинг хабар беришича, Гўзал ўтган якшанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейси билан Тошкентдан АҚШга учиб кетган, уни Бахтиёр ва дўстлари кутиб олишган.z’даги мақола киришида.

Anhor.uz’нинг хабар беришича, Гўзал ўтган якшанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейси билан Тошкентдан АҚШга учиб кетган, уни Бахтиёр ва дўстлари кутиб олишган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий