Меню

пятница, 10 октября 2014 г.

Дильмурод Сайиднинг Онаси бандачилик килди




Ассалому алайкум қадрли сафдошлар, мухолифат вакиллари, ўзбек зиёлилари, тутқундаги журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, ёзувчи ва шоир Дилмурод Сайиднинг тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонлар.
Дилмурод Сайиднинг укаси Обиджоннинг 10.10.2014й.да хабар беришича, бугун соат 15.30да Дилмурод Сайиднинг волидаи мукаррамалари бўлмиш Ҳамди онаизорнинг 89 ёшда
вафот этганликларини маълум қилдилар.
Жаноза 11 октябрь бомдод намозидан кейин ўқилади. Таъзия билдириш учун адрес: Тошкент шаҳар, Қора Қамиш мавзеси, 2\5 даҳаси, 14нчи уй, Тел: +998909549325
Биз биродаримиз Дилмурод Сайидга ва унинг барча оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Аллоҳ таоло Ҳамди онага жаннатнинг тўридан жой берсин, у кишининг ўз фарзандлари доғида куйган юраклари сокинлик топган бўлсин, охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин.
Ҳамди онага, Дилмурод Сайидга ва барча бошқа бегуноҳ инсонлар, мусулмонлар ва муслималарга жабр зулм қилаётган Ислом Каримов бошлиқ жиноий тўдага Аллоҳнинг қаҳри ва жазоси келсин. Овмин, Аллоҳу акбар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий