Меню

Показаны сообщения с ярлыком Устозлардан. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком Устозлардан. Показать все сообщения

пятница, 10 октября 2014 г.

Дильмурод Сайиднинг Онаси бандачилик килди




Ассалому алайкум қадрли сафдошлар, мухолифат вакиллари, ўзбек зиёлилари, тутқундаги журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, ёзувчи ва шоир Дилмурод Сайиднинг тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонлар.
Дилмурод Сайиднинг укаси Обиджоннинг 10.10.2014й.да хабар беришича, бугун соат 15.30да Дилмурод Сайиднинг волидаи мукаррамалари бўлмиш Ҳамди онаизорнинг 89 ёшда

среда, 18 сентября 2013 г.

Рауф Парфи ўзбек адабиётининг – Гамлети! Таввалуди муносабати билан


Рауф Парфи с супругой


Ҳаётимда Рауф Парфи даври 1981- йил 20- октаябрда бошланган. Ўшанда биз, журналистика факультети талабалари Сирдарёда пахта теримида эдик.
Айни номозшом. Бироз қораяётган тип-тиниқ осмон. Уфққа бош қўяётган қип – қизил қуёш тафтсиз нур сочиб, хайрлашмоқ учун бемажол қараб турибди.
Хивчиндай яланғоч ғўзалар, рутубатли ҳаводан нам тортган. Қоронғу тушмай этакни тўлдириш илинжида, шоша – пиша пахта терар эканмиз, пешонамиздан оққан маржон – маржон тер кўзни тўлдиради, қад ростлаб, атрофга қараймиз. Негадир кун бўйи кўринмаган оппоқ тоғлар ёнгинамизда пайдо бўлган, кузак шамоллари сарғайган баргларни, ям – яшил майсалар устида у ёқдан – бу ёққа ўйнаб юрибди. Зуҳро юлдузи ҳали қуёш ботмасдан ярқираб нақ пешонанг устида намоён бўлади.
Шунда кимдир томоғини қириб, бўғиқ овоз билан қичқиради: 
– Баракка Рауф Парфи кепти!
Теримчилар орасида ғала – ғовур бошланди. Баъзилар ишонганидан, баъзилар ишонмаганидан хушхабарни аниқлаб олишни истарди.
Кечки овқатдан кейин, азалий удумга биноан барак атрофига ловуллаган гулхан ёқишди. Ҳар куни бу гулхан

среда, 14 августа 2013 г.

Ҳадемай тонг отади





Ҳикоя

Сундсвал – қуёш шаҳри. Нарёғи Тимра – икки дарахт шарафига қўйилган мафтункор маскан. Европа шимолидаги бу икки шаҳар юрагингга яқин. Биринчи келиб тушган жойинг. Худди ўз ватанингдек – қадрдон ва азиз.

Бу ердагилар шимол ва жанубликларга ажратилади. Жанубда аҳолининг асосий қисми яшаса, шимолда, бор – йўғи ўн фоизга яқини истиқомат қилади. У ерда ҳаёт қайнаса, бу ёқда ўлик сукунат ҳукмрон. Лекин, бу жимликда ҳам ҳикмат кўп. Тинчлик, хотиржамликка нима етсин!.

Яна хаёллар… Сенга шунақа ҳаёт керакмиди? Ўзинг истамаганмидинг осуда бир жойни? Бу ерда фақат хаёл суриш мумкин. Ўйлайсан, фикрлайсан… Ҳеч ким сенга хаёл суришдек руҳий лаззатни тортиқ этолмайди. Ҳеч ким сендан бу бахтиёрликни тортиб ололмайди ҳам. Айниқса, тун бўлса, ўзинг билан ёлғиз қолсанг, бу сукунат қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини юрак- юракдан ҳис қиласан. Ҳаёлларингни ўзгалардан қизғанасан. Уларни руҳ тўлғонишлари, руҳнинг осмону фалакка парвози деб биласан. Жисминг ерда, руҳинг хаёллар билан бирга самода парвоз қилиб юради. Хаёллар сени одам қадами етмас юксакликларга олиб чиқиб кетади. Қайтиб тушгинг келмайди.

Сундсвал – қуёш шаҳри. Лекин, қани қуёш! Атроф қоп – қоронғу. Қаҳратон қиш ўз забтига олган. Шамол