Меню

вторник, 17 марта 2015 г.

Мол Эгасига Ухшамаса Харом Улади Дегандек...Мадамин Салой Шогирдлари Устозидан Илхомланмокда.




Тавба... Озодликчилар хаттоки уйимни номеригача биласизларку, хеч бўлмаса мана шунақа маълумотларни суриштириш учун қўнғироқ қилсанглар тўғрисини айтамизку, нега маълумотда қандайдир бир гўёки интервью берган мулозимни ясаб олиб истаган фантазиянгизни халққа сингдирасизлар, тушунмайман. Чоп этилган мақолани мухлислар юборишганида, ўқиб  шокка тушдим. Биз шу ердаку, шуни ичидамизку, нега оёғингиз бўлмаган жойдаги нарсани кўзим кўрди дея ёзасизлар тушунарсиз...  Шох Жахон Жўраевни лицензияси   бекор қилинганлиги хақида расмий хабар мавжуд, бироқ бу тақиқ эмас ва бу маълумот билан боғлиқ Озодлик радиосида чоп этилган ғалатидан ғалати хабар юзасидан хар икки тарафни фикрини олдик.      Аввал, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров билан боғландик.     Sayyod:  Шох Жахон Жўраевнинг лицензияси тўхтатилиши сабаби? Одилжон Абдуқаххоров:- Шох Жахон Жўраевни лицензияси тўхтатилиши сабаби, сайтимизда  расмий билдиришда хам ёзиб қўйдик, лицензия шартларида белгиланган талабларини  бузулганлиги учун....   Sayyod: Яъни? Одилжон Абдуқаххоров:- Яъни, ўша  чет-элга чиқишдан камида 10 кун аввал "Ўзбекнаво"га келиб огохлантириб кетиши керак эди.  Бу хақида огохлантирмагани учун  вақтинча лицензияси  амал қилиш муддати тўхтатилди.    Sayyod: Шартмиди шу учун бу қадар қатъий  чора кўриш? Одилжон Абдуқаххоров:- Бу нафақат Шох Жахон учун, балки  ундан аввал кўп санъаткорларга  худди шундай   қўлланилган. Хаммага бирдек қўлланилгани учун Шох Жахонга хам алохида бошқа чора кўрилмади.    Sayyod: Шох Жахон "Ўзбекнаво"га келиб жанжал кўтарганмиш ва милиция ходимлари билан боғлиқ низолар хақидаги гапларга  нима дейсиз? Одилжон Абдуқаххоров:- Жудаям хайронман... "Ўзбекнаво" тўполон қиладиган ташкилот эмас ва Шох Жахонни хам хамма билади унақа  бола эмас. Хеч кимга қўл кўтармадиям,  хеч қанақа милиция чақирилмаган хам . Агар милиция чақирилганида 102 чақирув хизматида  рўйхатдан ўтган бўларди. Кейин агар Шох Жахон мушт кўтарганида эди хозир тергов харакатлари кетаётган бўларди. Безорилик бўлардида.  Шох Жахонни ақли хуши жойида,   чақиртирганимизда  келиб, огохлантириш  хақида  тушунмаганлигини , бу нарса хақида билмаслиги ва бошқа қайтарилмаслигини айтиб тушунтириш хати ёзиб кетди.  Рости хам,  келиб ўз айбини тушуниб, нормал тарзда кетгани учун бу тарқалаётган хабардан хайратдамиз.    Sayyod: "Ўзбекнаво" учун уни артист сифатида чет-элда бепул концерт бергани борасидаги плюс тарафини инобатга олиш мумкинмиди? Одилжон Абдуқаххоров:-Аввало биздаги мавжуд маълумотга кўра, у таваллуд айёмига борган, концерт бергани эмас.   Sayyod: Тошкентда концерт бериб яна вилоятма вилоят юриб концерт бериб пул йиққани етмаганидек, чет-элга хам бориб ўша ердаги ватандошларимизни шилиб келаётган артистларимиз хам йўқ эмас. Улар олдида Шох Жахонни фарқи бўлса керак бу  ишида,  хурмат даражаси борасида менимча... Одилжон Абдуқаххоров:- Лекин Шох Жахон у ерга текин концерт учун бормаганку.  Шох Жахонга қўлланилган чора уни концерти билан боғлиқ эмас, вахоланки униям қонун қоидаси бор. Шох Жахонга "Ўзбекнаво"даги тартибга кўра, четга чиқишда огохлантириб кетиш тартибини бузганлиги учун чора кўрилди.        Шу вақтни ўзидаёқ Шох Жахон Жўраев билан хам боғландик.      Шох Жахон Жўраев: -Билганимда тинчлигимни ўйлаб албатта огохлантириб ёзиб кетган  бўлардимку, нима қиламан бошимга ғалва қилиб?  Бу тартиб хақида билмагандим, эшитмаганман хам, тўғриси. Бу мени хатоим. Тўғрироғи маъмуримни хатоси (жахли чиқади)  бу нарсалардан у хабардор бўлиши керак, билиши керак  ва айтиб қўйиши керак эди. Мен Россияга туғулган кунга кетгандим, концерт қўйгани эмас,  шунчаки пайтдан фойдаланиб  бепул концерт бердим. Маъмурим эса Тошкентда қолганди, хеч бўлмаса бориб айтиб қўйса бўларди. Айтмай кетганимга жазо қўллашди, энди билволдим айтиб кетиш кераклигини.      Sayyod: (синайман): Нима қилиб тўполон кўтариб,   милициялар билан олишдингиз Шох Жахон? Шох Жахон Жўраев: -Э қанақа милиция э? Хеч нарса бўлгани йўқ! "Ўзбекнаво"га чақиртиришди, бордим, тушунтиришди, огохлантирмай кетганинг учун шундай жазо бор дейишди ва мен "Бўлди, тушундим, бошқа бу хато қайтарилмайди , узр" дедим. Лекин уриб кетди, милиция чақирди деган нарса умуман бўлмаганда. Ман бемалол хозир шундай маълумот тарқатганни судга берсам бўлади.  Ким гапирган бундай? "Ўзбекнаво"дагилар хам хайрон бўлса керак.  (жахл билан) Тухмат қилишгани учун бемалол судга беришга хаққим бор! Бу гаплар қаердан чиқди, тушунмаяпман .     Кўриб турганингиздек хар иккала тарфанинг гапи бир жойдан чиққан ва умуман Шох Жахон Жўраевни таниган ва билганлар унинг шахс сифатидаги ўзини тутиши, маданияти, хулқи бундай нарсаларга йўл қўймаслигини хамма биладику. Фантастик жанридаги "Милисабозлик" сценарийси муаллифи Озодлик радиоси ва ёки ёз келмай туриб бахорги офтоб тафтидан кетини калитини йўқотиб қўйган ўша ясама мулозимларга илтимос, халқни алдаманг! Балки ўзингиз истаган нарсага бошқаларни ишонтириш мумкин деб ўйласангиз афсуски  биз бунга йўл қўймаймиз! 


Манба ;http://sayyod.com/shohjahon_tuhmatchini_sudga_beradi

Комментариев нет:

Отправить комментарий