Меню

вторник, 24 марта 2015 г.

ВИРТУАЛ ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД МУЛЛАКАШ ЎЗГАЛАРДАН ВИРТУАЛ БЎЛМАСЛИКНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА. ЁМАЁ!!!

Мирраҳмат Мўминовни (ВСКда номи шундай ёзилган) илк бор таниганим унинг агрессивлиги эди. Балки шу сабабдир уни таниб қолгандирман.
Хотирам жойида албатта шу сабабли бу кабилар унутилмайди. Чунки "Қўрқмаймиз" номли гуруҳ ташкил этилганда уйни тўрини эгаллаб олган ҳокимдек бу даврада ёки буни танланглар ёки мен туриб кетаман дея инжиқлик қилганлиги ўша вақтда мени жуда кулгимни келтирганди.

Ахир ўзи виртуал гуруҳ бўлса ва албатта фикрлар қарама қаршилиги ҳам бўлиши табиийдир. Гарчи мен хато фикр билдирган бўлсамда мени гуруҳдан чиқаришларига ва асосан айнан кимнингдир ҳоҳиш истагига кўра чиқарилишини қандай тушунмоқ керак?!
Агар танқидий фикрлар айтган бўлсам айнан уни нишонга олганим йўқ эдику.

Афсуски, "ёки мен ёки у" дея ультиматиум қўйишида албатта танқидий фикр билдирувчилар керак бўлмайди. Уларни доим ўзи тушунмасада ҳа баракалла деб қўлловчилар керак эди.

Шунда бир нарсани тушуниб етдимки, уч тўрт нафар бир бирини гапини қўлловчилар кичик гуруҳбозлик қилишарканда аммо натижасиз юришаверишарканлар.

Масалан "Қўрқмаймиз" гуруҳида ўтказилган петицияларга ҳам ўз танқидий фикрларимни билдирган эдим. Ўн минглаб аъзога эга бўлган ушбу гуруҳ петицияларга берган овози 200 та ёки бўлди ёки йўқ. Тўғри, қайсидир озодликдан маҳрум этилганлар бир мунча овоз тўплашди. Демак шудан билиш мумкинки, барча гуруҳларнинг аъзолари аслида йўқ ва улар ҳам виртуал ҳолатда.

Эндиликда эса виртуалликнинг виртуал президентлик босқичи ҳам бошланганди.

Не кўз билан кўрайликки тағин ўша ультиматиум қўювчи болакай яна тўрга чиқиб олибди. Ўзбек мақолида камбағалга илтифот кўрсатсанг уйнинг тўрига чориғи билан чиқиб олади деганларидекда :)
Бунинг устига яхшилаб бир мақолани ҳам дўндирибди эканки бу авлиё чоғи муридлари ҳам муллакашликни бошлаб юборишибди.
Камина ва яна бир икки ўз фикрини эркин айтаётган, камчиликларни яширмасдан очиқлайдиган, ҳақиқатни кўз бўямачилик қилишни истамаётганларни блоклаш ва дўстликдан чиқаришни агитация қилибдилар.
Камина эса албатта уларнинг тушунчасида бўйича МХХ ёки шунга ўхшаш хизматдаги киши эмиш.
Ҳа ўйнаб қўяй бу хом калланг ичидаги миянг ва фикрингга.
Майли. Бу ҳам ватандошимиз.
Жони тани соғ бўлсин. 
Келажакда президент бўлмасада яхши инсон бўлиб етишсин.
Сўзимнинг якунида Миратмат Мўминовга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, агарда истасангиз Ўзбекистон тараққиёти ҳақида мана шу президентлик сайловларида баҳс қилинаётган мавзуларда истаган онлайн радиода кўришишимиз мумкин.
Албатта ким трол ёки эмаслигини аниқлаш учун эмас албатта.
Фикр алмашиш учун.
Чунки барчамиз Ўзбекистон фарзандларимиз.
Ўзбекистонда ҳам кўплаб ақлли ёшлар борки уларнинг билими жуда юқори.
Баъзи бирлар айтганидек зомби эмас.
Яна айтмоқчи, беш ўнта чаламула куф суф қилгани билан Қалампирга кўз тегмайди.
Дамингларни бошқа томондан чиқаринглар.
Бу оғиз ўлгурдан ҳамма нарсани чиқаравериш ҳам одобдан эмас...


Мистер Қалампир 2015 . март.

Комментариев нет:

Отправить комментарий