Меню

четверг, 14 мая 2015 г.

Америкада Акромийларни Худо урдими....

Ёдгоранинг асл юзи ошкор бўлди

Яна сизлар билан дардлашиб қалам тебратишимга аввал Ёдгора Юлдашева ва унинг оила аъзоларини иймонсизликлари хусусида ёзган хатимдан сўнг, «биродарларим» унинг асл юзи ва мақсадлари ҳақида тушуниб етганлари ҳақда менга билдирилган шукроналарни ўқиб янада руҳланиб кетдим. 
Эсингизда бўлса, сизларга етқазган мурожаатимда тиниб-тинчимаган Ёдгора ўзини акромийларнинг руҳий давомчиси сифатида таърифлаган ҳолда, парда ортида амалга ошириб келаётган қинғирликлари ҳақида хабардор қилганимдан сўнг, хорижда яшаб келаётган «биродарларим» ўзларига тўғри хулоса чиқарган ҳолда Ёдгора ва унинг атрофида жамланган курмакларининг асл башараларини кўришди. Ўз боласига бир парча нон улашишга қийланиб келаётган «биродарларим» Ёдгора ва унинг оиласини хеч кимдан кам қилмай таъминлаб келаётганликлари уларнинг аксариятида унга нисбатан нафратни юзага келтирди. Ўзгалар даромади эвазига кайфу сафо қилиб, елкаси оғримай кун кечириб келган ушбу газандаларнинг сўнгги вақтларда ўз «биродарларини» ҳам иснон ўрнида кўрмай қўйганлари уларнинг иймонларининг нақадар «софлигини» кўрсатиб қўйди. 
Қолаверса, Ислом динининг муқаддас хадису-шарифларни назарга илмай уларни ўзларига мос ҳолда ўзгартирган кимсани кимга ёки нимага тенглаштириш мумкин. Бу ҳам ҳолва десам ишонишингиз қийину, лекин ҳали кўпчилик «биродарим» билмаган жихатлар ҳам борки, ундан фақатгина биз бўйсинган ўша маъсуллар хабардор холос. Ислом динининг соф давомчиларимиз деб бонг урган Ёдгоранинг турмуш ўртоғи Акромни пайғамбар Мухаммад с.а.в. дан кейинги пайғамбар сифатида кўкларга кўтарилганлиги шармандаликдан бошқа нарса эмас. 
Нахотки энди пайғамбарлик чала мулла Акром ва унга итоат этмай, бевафолик қилиб келаётган Ёдгорасига насиб этган бўлса деб ўйланиб қоласан. Қолаверса ўз ғоядошларига заррача ҳам рахми келмай, уларнинг ҳисобига шохона яшаб келган Ёдгора ва унинг яқинларини асл башарасини кўрсатади. Ёдгора ва унинг оила аъзоларининг кам-кўстсиз яшаши учун тиним билмай ишлаб келган «биродарларим»нинг бу каби разилликлардан хабардор бўлишга тўла қонли ҳақлари бор албатта. 
Онасидан ранг олиб «биродарларим»нинг маблағи эвазига АҚШнинг нуфузли олийгоҳида таҳсил олиб айни кунда Чикаго штатидаги банкда ишлаётган Абдулло Юлдашевнинг юзига ёруғ тушиб, қисқа муддат ичида биродарларини унутиб қўйиши ҳам уларнинг лойи паст жойдан олинганлигини билдиради. 
«Қуш уясида кўрганини қилади» деганларидек, АҚШнинг ледиси Ёдгорадан тарбия олган ўғли ҳам ўзининг мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслигини кўрсатиб қўди. Ёдгора ва унинг ўғлининг кирдикорларидан дарак топиб улгурган «биродарларим» уларни фақатгина Аллоҳнинг изнига топшириб қўйишганлиги, уларга ҳам аталган жазонинг рўёбга чиқишини истаб қолажак. Бунинг жавоби ҳам тайёр. Яъни илгари қирқ йилда қайтган бўлса хозир вазият бошқача. Онасининг ўйнашларидан тарбия топган Абдуллонинг яқин кунларда оғир дардга дучор бўлиб қолганлиги ҳам Аллоҳнинг уларга берган жазоси бўлса ажаб эмас. Динни ниқоб қилган одамсимонларнинг барчасини тақдири хорлик билан тугашини наҳотки отинойи Ёдгора билмаса. Ўғлини юқумли касалликка чалиниб қолганлигига қандай чидаб тура оларкан бу аёл. Ўз қинғирликларидан мот бўлиб бораётган Ёдгора ва унинг ўғлини юрагига ўт кетиб бўлди.
Сўзим сўнгида шуни билдирмоқчиманки ҳар ким экканини ўради. Бегуноҳ инсонлар қонига сабабчи бўлганлар ҳамиша хор бўлгай!


Акромийлардан жабр кўрган Андижонлик йигит Абдужалилжон.


http://shijoat.livejournal.com/57342.html

Комментариев нет:

Отправить комментарий