Меню

пятница, 11 сентября 2015 г.

Кизик фикр.Отасига рахмат Абдувохид-дўстингизни (бир-бирини алдаш)



Бир дўстимнинг ёзган сўзлари (кўчириб олганимга дўстим ҳафа бўмийдилар деб умид қиламан..Смайлик «smile» )
Ҳаромдан топишни номи - "тирикчилик" бўлди.
Сийқаси чиқиб кетган бўлса ҳам яна айтавераман бу гапимни (узр,сабаби лентани бир айлантириб чиқсанг ҳамма постлардаги гап,мавзуълар ўша-ўша ).
Хуллас қаранг қандай занжир ҳосил бўлган,
мисол учун: заправкачи кун бўйи одамлардан 1-2 литрдан уриб қолади, заправкачи овқатлангани ошҳонага борса - ошпаз (повар) уни ҳақидан уриб қолиб 2 дона гўштни кам солиб,2 энлик кам қуйиб овқат сотади,ошпаз бозорга ё дўконга борса газмолчи уни ҳаққидан ярим қарич уриб қолиб мол сотади, газмолчи дўконидан чиқиб нон учун нонвойга борса нонвой ҳам зуваладан ёнғоқдек мўлжалдан кам қилиб нон ёпган у ҳам уриб қолади,нонвой гўшт учун қассобга боради қассоб ҳам 50 гр ҳаққидан уриб 100 гр суякни жойлаб жўнатади, қассобни духтир пулини шилади, духтирни мелиса мелисани қурувчи қурувчини деҳқон - алдайверади, шилаверади... хуллас қолганларини ўзингиз топиб жой-жойига қўйиб олаверасиз-ки ҳамма соҳа бир-бирини ҳаққидан уриб қолиш - юлиб қолиш, метрдан,литрдан,грамдан,сондан, оддий урф одатга айланиб ҳалқ миллат ўз луқмасини ҳаром қилиб ейиш йўлига кириб кетилганига ҳам жуда кўп йиллар бўлди. ,порахўр судҳўрларни-ку қўяверасиз, кўпчиликни назарда тутябман(оз бўлсада бировни ҳаққидан қўрқадиган иймонли инсонлар ҳам йўқ эмас албатта) Бу- занжир. Одамларни яшаш тарзини атайлаб қийинчиликка сунъий олиб келинган (менимча) ва бу дин душманлари учун "кутилган натижа"ни берган,яъни одамлар булғаниб ҳаром топиш йўлига кириб,ўз ўзларини Худо олдида ҳам , ҳалқ олдида ҳам,давлат олдида ҳам "ихтиёрий - мажбурий" айбдорга айлантириш. Энг ачинарлиси одамлар бир-бирларидан ҳол аҳвол сўрашда " ҳаром топиш қандай бўляпти??" - демайди, "тирикчилик" қандай бўляпти? - дейди..... минг афсус.

Абдувохид Абдуносиров Фейсбукдан

Комментариев нет:

Отправить комментарий