Меню

понедельник, 16 ноября 2015 г.

Ўзбекистонда Президентдан тортиб - Оддий фукароси камаладигон булиши керак экан.Асли-чи

Тилинга куйдургу чиксин


Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси
140-модда. Ҳақорат қилиш
[СПиТ:
1.Жиноят турлари / Ҳақорат қилиш]
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз
бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(140-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(140-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
(140-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-18-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
Буни қаранглар-а, бутун Ўзбекистон жиноятчига тўлиб кетибди-ку!
P/S: Бу гапим ҳақорат эмас, ҳақиқат!

Комментариев нет:

Отправить комментарий