Меню

понедельник, 14 декабря 2015 г.

Дустларим, одамга одам ганимат..


Бахтим уткинчидир, нолам ганимат
Хар битта босилган кадам ганимат
Кадрлаб яшайлик гузал хаётни
Дустларим, одамга одам ганимат..

Бошга бало булар тилнинг офати
Унитманг, битмайди дил жарохати

Тиригида булсин хар кимнинг кадри
Дустларим, одамга одам ганимат..

Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан кимматрок хеч нарса йукда
Шошма, тирикчилик демагин тухта
Дустларим одамга одам ганимат..

Мехрибон, якиним согиндим сизни
Окибат риштаси богласин бизни
Мехр-мухаббатга бурайлик юзни
Дустларим, одамга одам ганимат..

Яхшиликдан булсин хар кандай сухбат
Бошингга балодир, игвою тухмат
Дийдорга туйайлик, не берар гийбат
Дустларим, одамга одам ганимат..

Кимга омад чопиб керилиб кетса
Бойликка мансабга берилиб кетса
Ортидан не колар дунйодан утса
Дустларим, одамга одам ганимат..

Бугун бизга насиб этибди дийдор
Эртага кимдир йук, кимдир эса бор
Ота-Онангизни этманг интизор
Дустларим, одамга одам ганимат

Бу Хаёт уткинчи, нолам ганимат
Отам ганиматдир, Онам ганимат
Яхшилик тилайлик бир-биримизга
Дустларим, одамга одам ганимат..

Фейсбукдан: Bahrom Fozilov‎ 

Комментариев нет:

Отправить комментарий