Меню

пятница, 25 декабря 2015 г.

Сайёднинг Саси-ми ёки кўзини мой босдими....



135 ТА ШАРМАНДАЛИ ВА ҚЎПОЛ ХАТО ёхуд “МАҚВОС”ЧИЛАРНИНГ АҲМОҚОНА ЧАПАГИ
sayyod.com сайтининг сардори – Сардорга танбеҳ
sayyod.comдаги “Чуқурлашганларга чуқурлашамиз!” деган мақолани ўқиб аввал росса кулдим, кейин қуйидагиларни қораладим. Сени чуқурлашишинг чўкиш
билан тугабди-ку! Ҳа, кулганимга сабаб шуки, ҳозирги вақтгача ҳаётимда иштони йўқ киши иштони йиртиқнинг устидан кулганини кўрганману, лекин иштони йўқ кимса энг намунали иштон кийганнинг устидан кулганини биринчи марта кўраётганим учун бўлди.
Иқбол Мирзони-ку қўя турайлик, афсуслар бўлсинки, зарур ишларим қолиб мени бунга аралашишимнинг ўзи сенинг даражанга тушишимдир. Лекин, барибир айтмасам бўлмайди.
Гапим бошида сарлавҳада келтирилган “мақвос” сўзига изоҳ берай. Бир йили интернет орқали бир қиз менга хат ёзганди. Хатининг бошида “Мақвос” деганди. Нима деб ёзишни билмайман. Ё мени “Мақвос” деган йигит билан адаштирвордимикан, бўлади-ку ахир. Ундай десам “Ваққос” исмини биламану “Мақвос” деган исм эшитмаганман. “Мақвос” хорижий сўзмикан, ундай десам уларда “қ” ҳарфи бўлмайди-ку. Мен ўшанда “мақвос” нима экан деб ярим соат бошим қотганди. Кейин билиб қолиб, ҳеч ким йўқ жойга бориб олиб росса кулганман. “Мақвос” аслида “Нима қиляпсиз?” деган сўзнинг шевада ёзилиши экан. Яқинда дўстим Баҳриддин Асрор ҳам бошидан ҳудди шундай воқеа ўтганини айтиб бердилар. У кишига ҳам бир қиз “Мақвос” деб ёзган экан. Анча илгарироқ раҳматли Аҳмад Аъзам ҳам “Тиливузани мақвоссила” деган кинояли мақола ёзганди. Тавба ҳозирги “мақвос”чи тўдалар нимани гапирса худди шуни ёзади-я.
Сардор! Ўша “чуқурлашган” мақолангда 135 та орфографик ва стилистик хато топдим. Доим икки баҳо оладиган мактаб ўқувчиси ҳам бунчалик хато қилмайди. Балки бундан ҳам кўпдир, тез ўқидим. Ҳатто “одноклассник”дагилар ҳам бу қадар хато қилмайди. Бу хатолар қаршисида қанчалик хасипим совиб, кўнглим ағдарилди. “Саводгуллаганский” рукнини олиб бораётган Ҳамидбек оғага тўзим берсин-а!
Сардор! Майли шартли равишда ўша ёзганингни “мақола” деб турайлик, мақолангга ёзилган шарҳларга диққат билан қарамадингми? Сени шишириб қўлтиғинга сув пуркаётганларга эътибор қилмадингми?! Ҳаммаси мактаб ва коллеж ўқувчилари экан-ку! Йўқ, гап уларнинг ёшида эмас, лекин бугунги шоу-бизнесдаги яллачиларнинг бир кунда ҳаммомга неча марта тушишини ёки сочини қайси томонга тарашини, қўполроқ қилиб айтганда, ҳожатга неча марта боришини санаб юрадиган ва уларни “кумирим” деб (аслида “кўмирим” деса яхши бўларди) тўю-тўйчиқда улар билан селфи қилиб юрадиган, оқбадан ойимчалар ва “подъезд”ларда қулоғига “наушник” тиқиб, оёғини тапиллатиб ўртага тупуриб ўтирадиган ғафлат босган “мақвос”чилар экан-ку! Фикрлашингдан уларга қараганда бироз ортиқроқ, гапингда туз бўлмаса ҳам тузнинг юқи борлиги учун айтяпман бу гапларни!
Ўзинг эса жуда хунук, қўпол хатоларга йўл қўйгансан! “Қурбон ўлам”даги-“Сийнаи соқинг”...порнографияку!” дебсан?! Эсинг жойидами?! Бу ғазал Аллоҳнинг авлиёси Фузулий ҳазратларининг асари-ку! Биласанми, Фузулий ҳазратларининг ҳар бир ғазалидан Қуръон ҳукмларининг маънолари чиқади ва буни кўп тадқиқотчилар тадқиқ қилиб, ғазалда қайси сурадаги оятга ишора бор эканини аниқлаб топишмоқда! Сен қайси ақлинг билан “порнография” деяпсан?! Ва бунга қандай журъат қилдинг?! Сен ва “мақвос”чи аҳмоқ мухлисларинг тушунадиган “сийна” эмас бу! Бу “сийна”нинг кўкс, оғуш, бағр, қалб, кўнгил, дил, юрак деган синонимлари бор-ку! Сенинг бу сўзларингни ўқиб сийнам садпора бўлди!
“...Бундоқ ўша тарих тарихимиз дея бонг ураётганимизда тарихий қўшиқлардаги керак бўлса шахвоний сўзу прикол қичиқ гапларниям унутмайлик, ё бунга кўз юмиб ўтиб кетамиз а?..” деб тарихни ҳам булғамоқчи бўлганинг нимаси?! Асли шу ёзганларингни вақт ажратиб ўқиган мен аҳмоқман! Лекин сенга буларни кимдир айтиш керак эди-да! Бойнинг қизи дўмбоқ бўлса манга нима окоси, манга қараб қошини қоқса санга нима окоси, деб индамай қўйишим мумкин эди. Лекин бу ерда миллат қиёфаси, тил масаласи бор.
Сенинг таъбиринг билан айтганда, “юқори”да қандайдир бир мухим ва жиддий кресло минғувчи Иқбол акаси жаноби Мирзо” сени ўртоғинг эмас ёки сен тасаввур қилган ва ҳар куни учратадиганинг ўртамиёна, хашаки шоир эмас, бу гапингни яллачиларинга айтсанг бўларди. Шеърни, адабиётни тушунмасанг, сўз руҳини англамасанг нега валақлайсан?! “Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз. Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот, Ахир, мен биттаман, ягона, ёлғиз?!” деган лирик оҳангни тушунмаслигингни ўзи бадиий тафаккурингни ғариблигидан дарак беради. “Тоғлар сизни сўраб тиз чўкибдимишде...” деган кесатиқ гапинг сенинг нақадар эстетик дидинг пастлигини билдиради. Бу сатрдаги “тоғлар” бу – инсонлар, яъни улар бир вақтлар шоирни назарига илмай камситган, ғўддайган, энди қойил қолиб тан бериши каби маъноларнинг лирик ифодаси... Шеърда инсон “Шоҳман” ёки “Мен биттаман, ягона, ёлғиз” ёки “Зўрман” дейиш мумкин. Муҳими, ундаги илгари сурилган ғоя ва самимият! Шеъриятда миллионни ўзбекчалаштириб “милён”, деворни “дувол”, ёғочни “оғоч” дейиш усули бор. Шеъриятда танзим, ташбеҳ, ишора, мутаносиб, номутаносиб каби эликка яқин санъат мавжуд. Кишида бадиий дид бўлиб, лирикани англаш ҳам катта бахт! Минг йил қайта туғилсанг ҳам, саксон саккиз йил сенга адабиёт дарси ўқитилса ҳам агар Аллоҳ “бадиий дид” деган инжа неъматни бермаган бўлса “қовун туширар блогер”лигингча қолверасан Сардор акаси!
Сен “осилаётган” Иқбол Мирзони бир вақтлар улуғ шоирлардан раҳматли Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Аъзам Ўктамлар тан олиб, доим ўз суҳбатларига тортишган. “Мансаб завқи ўлсин” деб шоирни қаричинг билан ўлчаб, ўзингча тасаввур қилгансан-да! Шахсан мен билган Иқбол Мирзо ўша-ўша, ўзгармаган! Ҳа, кейин “Иқбол акаси, энди хамма артистлар фақааат сиздан шеър олишсин-а?” дейишингдан шоир мансаб курсисига ўтиргандан кейин шеърини “ўтказа” бошлади деган маънони беради. Иқбол Мирзо сенинг интернетинг йўқлиги пайтида, яъни бундан 20-25 йил аввал ўзи амал-тақал кун кечириб, ижарама-ижара кўчиб юрган пайтида 95 фоиз шеърини ҳофизлар қўшиқ қилиб айтиб бўлган эди Блогер акаси! Аксинча, мансабга ўтиргач, тортиниб ҳеч кимга шеър бермай қўйди. 1-2 та эпчил хонандалар ва давлат буюртмаси сабабли 1-2та шеърини беришга мажбур бўлди, у ёғини сўрасанг.
Ўзбекистонда электр-энергияси, газ муаммоси ва автоуловларнинг қимматлашиши каби таҳлил қиладиган шунча масала турганда қаёқдаги яллачини тўққиз ой бўлмай туғиб қўйганию ва яна сенинг гапингни гап қилиб кўтариб юрган “Kun.uz ” га ўхшаган информацион сайтларга ҳам беш кетмадим!
Гулчеҳра опа ҳақидаги гапинг қизиқ. “...Гулчехра опани эса аввалги илк мажлисларидаги фикрлари жудаям ёққанди...афсуски улар хам танқидчилик юлдузлик касалига мубтало бўлибдилар...” дегансан! Яллачиларнинг юлдузлик касали ҳақида эшитганман-у “танқидчилик юлдузлик касали” ҳақида ҳеч эшитмаган эканман... У юқумлимасмикан?!
Бўлди, бас қилайлик! Бунақада мен ҳам сенга ўхшаб майдалашиб қоламан! Хулоса гап шуки, Иқбол Мирзо ва Гулчеҳра опалар шундай қўшиқ матнидаги хатоларни, тилимиздаги бузилишларни тўғрилаб турганлари яхши. Бўлмаса, ҳамма жойни сенга ўхшаб шеърни “прямой” тушунадиганлар, миллат тилини расво қиладиган “мақвос”чи мухлисларинг босиб кетарди!
Ўзинг тан олганингдай “блоггер” экансан, холос. Агар журналист ё филолог бўлиб қолганингда эди пўстагингни бошқача қоқардим Сардор акаси!.

Манбаа: Фейсбукдан Шукур Жаббор

Комментариев нет:

Отправить комментарий