Меню

понедельник, 15 февраля 2016 г.

Куйиниш. Андак кўнглум ўксинмакка даво топди


.
Андак кўнглум ўксинмакка даво топди,
Йиғламакка оромижон наво топди,
Ул кўксиға сиғмаклик хуш ҳаво топди,
Лек топмадим Бобур каби андажоним,

Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Он вақтийдин неча қовун, нонлар пишди,
Ер кўтармак шубҳа бирла донлар пишди,
Шайбонию, Худоёр не хонлар пишди,
Алар ёди ҳар йили бир канда жоним,
Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Бир мучал ёш бўйлариға чўкди тақдир,
Ул ризқини Ҳинд ерига тўкди тақдир,
Вафо қилсанг, қайтажак дер, албат ҳақдир,
Улуғ ёдий гаҳваримда, тандажоним,
Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Беш асрким, не-не султон, хонлар ўтди,
Қанча шуҳрат, шоҳ саройу шонлар ўтди,
Аний куйлаб, ё ёд этиб, жонлар ўтди,
Ҳар мисрайи, ҳар байтида санда жоним,
Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Шоирини улуғлаган эл кўкаргай,
Аёлини ардоқласа, эр кўкаргай,
Буюк зотлар қўним топса ер кўкаргай,
Қаламдамас, ё қоғозмас, қонда жоним,
Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Шул заминда бўлганингда, не бўлғай ҳал,
Кўзим ёшға тўлиб турур кўрсам ҳар гал,
Манинг ёдим, ва армоним, Тожимаҳал,
Тушларимға кириб айтгин, Алижоним,
Бобурингни куйла бугун Андижоним.
Алижон Сафаров ижоди.
14-феврал, 2016-йил.

Комментариев нет:

Отправить комментарий