Меню

воскресенье, 7 февраля 2016 г.

Ҳамюртларга айтарим шуки, бу ёқларни орзу қилмай қўяверинг


Каминага Ўзбекистондан туриб баъзи бировлар мурожаат қилишади. Мақсад, бу ёқларга келиб олиш ва оёқни узатиб яшаш. Ҳамюртларга айтарим шуки, бу ёқларни орзу қилмай қўяверинг. Агар олиб-сотарлик қилиш қўлингиздан келса
пичоғингиз мой устида бўлиши табиий. Акс ҳолда қийналиб қоласиз.
Боз устига, Бугун Европада янги бир нацизм, миллатчи қарашлар пайдо бўлаяпди. Бу катта кучга айланиб бораётганини кўрмаслик учун одам кўр бўлиши керак. Масалан, Германияда пайдо бўлиб қанот ёя бошлаган "Pegida" бутун қитъага ейилмоқда. Бу ташкилотнинг асосий мақсади Европани исломлашишдан асраб қолиш. Лекин бу энг улар кўзлаган мақсаднинг энг қуйи қатами бўлса керак. Амоо аниқ-тиниқ шундай деб айта олмайман.
Европанинг толерантлиги ўзининг бошини емоқда. Бу толерантликдан унумлик фойдаланган кўплаб қочқинлар аёлларни зўрлашгача бориб етишмоқда. Ошкора тарзда европаликларга куч ишлатаётганлар ҳам учраб турибди. Тағин энг ёмони, исботлай олмас экан деб маҳаллий ҳукумат органларини алдашлар ҳам кучайиб кетган.
Кейинги сайловларда (унгача қаердадир 4 йил, бошқа бирида 5 йил қолди) миллатчи сиёсий груҳлар энг кўп овоз олишади. Ана ундан сўнг бу мамлакатлардаги қонунлар ўзгариб бошлайди. Қараб турибсизки, демократик бугунги либерал Европада диктатура ҳукмрон бўла бошлайди. Миллий қадриятларни ҳимоя қилиш учун ҳам халқ шу йўлни танлашга мажбур бўлади.
Эътибор қилинг, провослав черкови била католик черкови раҳбарлари христиан қадриятлар учун иттифоқ туза бошлашди. Бунақаси таърихда илк бор кузатилинмоқда. Истаймизми, истамаймизми, инсонлар жамоатини дин бирлаштиради. Лекин у дин нима мақсадда бу ишини қилади?
Ислом дунёси эса бир бирининг бошини ғажияпди. Айниқса суннийлар билан шиалар орасидаги қарама қаршилик бирор нарсага билан қиёслаб бўлмайди. Фақат шу ҳам эмас, мана шу икки тоифа тағин кичик тоифаларга ҳам бўлинади. Кўп эшитганмиз, "ваҳобия", "ҳизб-ут-таҳрир", "салафия", "тавҳидчилар" ва ҳакозо ҳокозоларни.
Бу бўлинишлар нима мақсадда ва католик, ҳамда провослав черковининг иттифоқи нима мақсадда - булар ҳаммаси бизга қоронғу. Аниқроғи, менга қоронғу. Балки сиз биларсизу, аммо камина билмасман.
Ҳар ҳолда, ҳамюртларимга юртни тараққий эттиришни мақсад қилишни маслаҳат берган бўлардим, токи бегона юртларни орзу қилгандан кўра.

Тулкин Караев Щвеция

Комментариев нет:

Отправить комментарий