Меню

воскресенье, 17 апреля 2016 г.

Ўз-Ўзимизни устимиздан кулсак ажомас...Ўзгарармиз.



Шартмикан маҳалла-маҳалла қилиб,
Юксак Она Юртни кичрайтишингиз?
Кулгимни қистатар, бир юртдан бўлиб,
Бири-бирингизни ажратишингиз...



Келинг, танқидимни бошлай Тошкандан:
Эй дўстим, кибрдан не сўзлар дединг?
Ахир, юз йил бурун ўзинг ҳам меҳмон -
Қўқон хонларига бож тўлар эдинг!

Бугун мезбон бўлсанг, ўхша мезбонга,
Бу юк-да ғурурга солмасин, дейман.
Бир куни айлансанг яна меҳмонга,
Роса қийин бўлиб қолмасин, дейман!

Водийлик дўстларим, ғалат феълингиз:
Наманганга ҳатто Андижони ёв...
Буёғини айтмай қўя қолайин –
Битта тоғ шунчалик бўлоларми ғов?

Бўлиниш, ажралиш шу қадар майда,
Қишлоқ-қишлоқ бўлиб шарафми тарқаш?
Самарқанду Урганч, Бухоро қайда,
Тошкандан уёғин десалар “сурқаш”...

Воҳа ҳам қолишмас, суҳбат пайтида
Пойтахт, водий деса кўзларда нафрат:
Тарих қайтиб келса яна бефойда –
Нодирабегимга берилмас шафқат!

Мозий қайтса, яна эшик ёпилгай –
Бобурни Самарқанд ҳайдайди яна,
Ўзга ватанлардан нажот топилгай...
Ва лекин бизларда йўқдир бошпана!

Хоразм замини – ҳамон ёт орзу,
Жалолиддин йиғлаб ҳануз беватан!
Болаларга таълим берилар ҳануз:
“Фақат шу Урганчни, де ватан...”

Ўтмиш ҳам шу эди, бугун ҳам шу, оҳ,
Чингиз бўлиб-бўлиб еганин эсланг.
Ёвуз бу хийлакор, бирлашса бу юрт
Енгилмас бир қўрғон, деганин эсланг!

Тарих чинқиради, тиклан, бирлаш, деб,
Қанча тарқоқ бўлсанг, шунча тез қулаш.
Бир-бирингга ҳасад уруғин экиб,
Жонга тегмадими “сен фалончи”лаш?!

Шахсан менинг ўксук жонимга тегди,
Дардимни сўйлайин ўзбекчасига:
“Илтимосим шулки, аломонликдан
Чиқайлик бир миллат даражасига!!!

Хайрулло Хамидов. Тошкент 

Комментариев нет:

Отправить комментарий