 |
Дадахон Хасан 2016 октябрь Бахтиёр Хасанни уйида мехмонда АКШда |
Жамолиддин Муҳаммад,
Қўқон.
Ниҳоят, 1989 йилнинг 28-май куни Дадахон бир неча йиллардан буён орзу қилиб юрган халқ фронтининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносининг катта зали делегатлар билан лиқ тўлди ва бир қанча одамлар ташқарда ҳам қолиб кетди.
Қурултойда кўриладиган масала асосан учта эди.
1. Халқ фронтининг номланишини кўриб чиқиш.
2. Дастур ва Низомни кўриб чиқиш.
3. Марказий Кенгаш ҳайъати ва Раисини сайлаш.
Бир қанча қизғин мунозаралардан сўнг халқ фронти “Бирлик” халқ харакати” деб номланадиган бўлди. Ҳаракат раҳбарларини сайлашда эса, делегатлар Дадахоннинг