Меню

вторник, 3 сентября 2013 г.

Юсуф Расул ва Бахтиёр Хасан сухбати. Демократия - насронийлик маҳсули


Бахтиёр Хасан
-Маълумки сиёсийлашган исломий ташкилотлар, жумладан "Ҳизб ут таҳрир” ва ваҳобийлик оқими тарафдорлари демократияни куфр низоми, демократия -Аллоҳ хоҳиш ихтиёрига зид равишда инсонлар томонидан ўйлаб топилган сиёсий тизим дейишади. Насронийлик динининг демократияга муносабати қандай? 
Бахтиёр Ҳасан: -Насронийликнинг демократияга муносабати албатта жуда яхши. Чунки, "Инжил”да демократик йўналиш ҳақида кўп фикрлар айтилган. "Инжил” ҳар қандай шароитда инсонлар тинчлиги, осойишталик йўлида, замонга қараб иш олиб боришни тарғиб қилади. 
Ҳар йили АҚШ, Канадада ва Европа давлатларида Бутунжаҳон Насронийлари Халқаро Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Уларнинг асосий йиғилиши АҚШнинг Флорида штатида ўтади. Бундан мақсад Флориданинг гўзал табиатидан насронийлар ҳордиқ чиқариб дам олишини ҳам ташкил этишдир. Бу жуда юқори даражада ўтади. "Тангри Халқаро Бирликлари Ассамблеяси” деб номланган бу халқаро ташкилотга мен ҳам аъзо бўлганман. Мен бу йиғилишда ўтган йили ҳам, бу йил ҳам қатнашдим. 
Йиғилишда асосан битта муаммо - инсонларнинг руҳий ҳолати, уларга руҳий-маънавий томондан ёрдам

ТУҒЁН - ВАТАНИМ ва СТИХ ОТ БЫВЩ АНДИЖАНСКИХ



Ватан – юрагимда улғайган эртак,
Қизғанаман уни қалбдаги сирдай.
Шу эртак аслида рўёдан кечиб –
Яшамоғим учун бўлолган тиргак.

Шу эртак ҳар оқшом оромим бўлиб,
Кўнгил сарҳадини аллалар сокин.

понедельник, 2 сентября 2013 г.

Альфред Бернхард Нобель Васияти, ва жамгармаси хакида




Мен, қуйида имзо чекувчи Альфред Бернхард Нобель ўйлаб, бир қарорга келдим ва ушбу нома орқали вафотимгача орттирган мол-мулким хусусидаги васиятни эълон қиламан.
Мендан кейин қоладиган, сотса бўладиган барча мулкни васийларим қимматбаҳо қоғозларга айлантириб, жамғарма ташкил қилишлари керак. Ундан келадиган фоизлар ўтган йилда одамзодга энг катта фойда келтирганларга мукофот тарзида берилсин.
Фоизлар бешта тенг бўлакка тақсимланиб, қуйидагиларга берилади: биринчи қисми – физика соҳасида муҳим кашфиёт ёки ихтиро қилган одамга, иккинчиси – кимё соҳасида йирик кашфиёт қилгн ёки уни такомиллаштирган одамга, учинчиси – физиология ёки медицина соҳасида буюк ютуқларга эришган одамга, тўртинчиси – инсоний идеалларни акс эттирган буюк бадиий асар ёзган одамга, бешинчиси – халқларнинг жипслашувига, қулликни йўқотишга, мавжуд армияларни қисқартиришга ва тинчлик шартномаларига ҳисса қўшган одамга.

Тарихий аёллардан бири Бибихоним..

Бибихоним масжиди макети


Баҳодир Тўрғайнинг ўғли Темир (ҳозирги олимлар тилида Турағай ва Темур) қандай бола бўлганлиги, унинг ёшлиги ва биринчи муҳаббати ҳақида тарихий далил ва манбалар йўқ, дейилади. Катта-кичик барча юртдош олимларимиз, рус ва ғарб шарқшунослари шундай фикрда. Аммо Америка шоири Эдгар Аллан По «Темур» номли достонида унинг биринчи муҳаббати ҳақида ёзган. Асарда ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур ўлим тўшагида ётаркан, бир умрлик пирига ўзининг биринчи муҳаббати ва бу муҳаббат шу видо чоғигача ўзини тарк этмагани борасида гапиради.

Севдим бу дунёнинг бир дилбарини.
Қачон илк бор кўрдим, қайси кўз билан?
Мен унинг чиройли қарашларини
Тасвирлай олмайман асло сўз билан.
Хаёлимда қолган фақат бир суврат
Юрагимнинг титроқ варақларида.
У суврат сувратмас, соядир фақат,
Сирли шабаданинг сояси содда.

Темур у қиз ўзи учун қувонч, умид, кўз нури бўлганлиги, боладай соф, масъум, мулойим, айни чоғда ақли, шуури

Спраздником независимостью Вас и вашей семьи Господин неуважаемый Президент

Евгений Дьяконов и Вячеслав Дацик
Евгений Дьяконов и Вячеслав Дацик

Его превосходительству Президенту Республики Узбекистан

господину Исламу Абдуганиевичу Каримову
От Евгения Дьяконова, политического беженца из Узбекистана,
проживающего с 2003 года в Норвегии, Осло


Поздравление с днем Независимости Узбекистана.
Господин Президент! Уважаемый Ислам Абдуганиевич! Искренне и от всей души поздравляю вас с вашим праздником Независимости Республики Узбекистан, и я от всего сердца желаю вам долгих лет и крепкого здоровья! Это честно!!!
Обращается к вам бывший гражданин Узбекистана, в прошлом житель Ташкента – Евгений Дьяконов.
Пользуясь случаем не могу не сказать о наболевшем. Мое мнение, что Мустакиллик это ваш

Дўзах йўли сизни кутмокда - Жаноблар !




26 май куни Парижда бир ой муқаддам мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган ҳамда Франция президенти тасдиқлаган “бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонун”га қарши бутун халқни бирлаштирган катта намойиш бўлиб ўтди. Ҳукумат расмийлари норозилик намойишларидан чўчиганидан, унда иштирок этган одамларнинг асл сонини яшириб, уларни 150 мингдан ошмади демоқда. Хориж ОАВлари тарқатган маълумотларга кўра аслида ҳаммаси бошқача, яъни, Париж кўчаларида норозилик намойишда иштирок этганлар сони бир миллион кишига етган.
Франция Европа мамлакатлари орасида бир жинсли никоҳга рухсат берувчи қонунни кучли қаршиликлар билан кутиб олган ягона давлат бўлиб турибди. У ўзида жуда кўп сиёсий ва диний ҳаракатларни жам қилди. Католик

Фожеа: Авиасозларни ерга уриш ва батамом тугатилиши давом этмокда

Тошкентдаги Авиасозлар маданият саройи Мудофаа вазирлигига топширилди

Авиасозлар маданият саройи © Газета.uz / panoramio.com / berkut
Вазирлар Маҳкамасининг 29 августдаги қарорига асосан, Авиасозлар маданият ва техника саройи бинолари, иншоотлари ва мол-мулки Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисобига ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.
Norma.Uz’нинг қайд этишича, вазирликка артезиан қудуғи бор насос станцияси биноси ва унга ёндош 2,16 гектарлик ҳудуд ҳам топширилади.
Қарорда Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Авиасозлар кўчасида

Шароф Рашидов шахсиятига алоҳида тўхталиш шарт бўлмаса керак. Бунга хоҳишим ҳам йўқ.- нимага?дейдигон одам йук


Тошкент метрополитени тарихи билан унча қизиқмаганман-у, лекин дадамнинг айтишича, Тошкент метроси шаҳсан Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан қурилиб ишга туширилган экан. Шароф Рашидов шахсиятига алоҳида тўхталиш шарт бўлмаса керак. Бунга хоҳишим ҳам йўқ.

Ҳуллас, ҳозирги кунда жуда кўп ҳамшаҳарларимизни оғирини енгил, узоғини яқин қилаётган Тошкент метросига раҳмат. Уни бунёд этганларни, уни тепасида 70-йилларда бош қош бўлганларни дуо қилиб метрода юраверайлик.

Шу бугундан бошлаб мен энг ёмон курадиган тоифа инсонларим рейтингида