Меню

понедельник, 2 сентября 2013 г.

Фожеа: Авиасозларни ерга уриш ва батамом тугатилиши давом этмокда

Тошкентдаги Авиасозлар маданият саройи Мудофаа вазирлигига топширилди

Авиасозлар маданият саройи © Газета.uz / panoramio.com / berkut
Вазирлар Маҳкамасининг 29 августдаги қарорига асосан, Авиасозлар маданият ва техника саройи бинолари, иншоотлари ва мол-мулки Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисобига ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.
Norma.Uz’нинг қайд этишича, вазирликка артезиан қудуғи бор насос станцияси биноси ва унга ёндош 2,16 гектарлик ҳудуд ҳам топширилади.
Қарорда Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Авиасозлар кўчасида
жойлашган ушбу бинолардан Мудофаа вазирлиги самарали ва мақсадли фойдаланиши кераклиги белгиланган.
Қарорда қайд этилишича, бу Мудофаа вазирлиги қўшинларининг маданий-маърифий ва маданий-кўнгил очиш ишларини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Мудофаа вазирлигига тегишли Округ офицерлари уйи биноси Тошкент давлат юридик университети ҳисобига ўтказилган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий