Меню

суббота, 28 сентября 2013 г.

Минг афсуски, одам ўз мия қувватининг атиги 3-7 фоизидан фойдаланади,




Олимларнинг тасдиқлашига кўра, одам мияси 300 километрга сиғадиган информацияни ўзига жо этиш имконига эга. Тарихда 15-20, ҳатто 26 минг китобларни ўқиб, тағин улардаги нафақат қаҳрамонларнинг номлари ва уларга оид маълумотларни, шу билан бирга, бутун бошли асарларни, улардаги истаган бетни чапдан ўнгга, ўнгдан чапга ёддан айтиб берган одамлар бўлган.
Шу кунларда ҳам қулоғи эшитмаса-да, ажойиб куйлар, қўллари бўлмаса-да, бетакрор тасвирий асарлар, бир вақтнинг ўзида ўнг ва чап қўллари билан турли мазмундаги хатлар битадиган кишилар учраб туради. Шунинг учун физиолог ва психолог олимлар, одам миясида атом ядросидаги қувватга тенг ақлий, ижодий куч яширинган, минг афсуски, одам ўз мия қувватининг атиги 3-7 фоизидан фойдаланади, деб кўрсатадилар. Шекспир қаҳрамони Офелия
ҳақ: "Биз кимлигимизни биламиз, аммо ким бўлишимиз мумкинлигини билмаймиз".
Менинг назаримда, шахс ўзининг ким бўлиши мумкинлигига доим қизиқадиган кишидир. Ўзининг тақдири билан доимо қизиқмайдиган киши ёнидагиларнинг ҳам, жамиятнинг ҳам келажагига бефарқ қарайди. Тўғри, бефарқликни жиноят сифатида жазолаб бўлмайди, аммо уни кишининг ўз-ўзига қотиллиги сифатида қораласа бўлади. "Ким бўлсанг бўл!" – Ницше даъвати бугун мағрур жаранглайди!
Эрк, демократия, цивилизация ютуқлари ҳам "бўл"га мунтазир, "бўл" билан ардоқли, "бўл" билан тирик.

Дилмурод Бозаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий