Меню

среда, 18 сентября 2013 г.

ОНАЛАРИДАН АЙРИЛГАН ФАРЗАНД НОЛАСИ...


Ўтган кунларимга боқиб зору зор,
Келажак кунларга кулиб қарайман.
Аммо, кенг дунё ҳам кўринмоқда тор,
Энди мен онамсиз қандай яшайман?..

Ким олгай отамнинг ҳолидан хабар?..

Соғинч қўлларида инграган найман.
Руҳимда бир дунё кезар дарбадар...
Энди мен онамсиз қандай яшайман?..

Опам, акам булди бегона, ҳайҳот!
Бахтли кунларимни бир-бир санайман.
Укамнинг ёш қалби қолди бенажот,
Энди мен онамсиз қандай яшайман?..

Дўстлар - ўз йўлига... Кошонам - юпун...
Ғамга дош беролмам, тақдиримга тан.
Якка, ёлғиз эди онам мен учун...
Энди мен онамсиз қандай яшайман?..

Қалбимда бир армон кезар пиёда,
Эҳтимол, кунига бир кун ярайман.
Онам кун кўрмаган ёруғ дунёда
Энди мен онамсиз қандай яшайман?!..

Жахонабегим шеьридан

Комментариев нет:

Отправить комментарий