Меню

пятница, 27 сентября 2013 г.

Яна бир ахмок карор чикди.....2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарори


 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

МАГИСТРАТУРАСИГА 2013-2014 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН

ТИНГЛОВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ



1.   Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган, мазкур
Низомнинг иловасида белгиланган Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимлар рўйxатига мувофиқ вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.

2.   Академия магистратурасига ҳужжат топшираётган вақтда номзодлар тавсия этаётган вазирлик ёки бошқа ташкилотларда камида 2 йил, Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимларда эса камида 1 йил ишлаган бўлиши лозим.

3.   Ҳужжатлар 2013 йилнинг 1 августдан 10 сентябргача қабул қилинади.

4.   Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар такдим этилиши лозим:

мутахассислиги кўрсатилган ҳолда Академия ректори номига ариза;
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;
 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
 тегишли вазирлик ва бошқа ташкилот раҳбари томонидан имзоланган йўлланма ва тавсифнома;
 ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома.
Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари шахсан кўрсатилади.

5. Кириш синовлари юзасидан номзодлар учун консультациялар 2013 йилнинг 5 сентябрдан 7 сентябргача ташкил қилинади. Консультациялар бўйича батафсил маълумот бу ерда. Консультациялар 12 сентябрдан 14 сентябрга қадар ҳам ташкил қилинади. Бу консультациялар жадвали бу ерда.

6. Кириш синовлари тест шаклида Ўз.Р Давлат тест маркази томонидан 2013 йил 25 сентябрда ўтказилади.

7. Академия магистратурасига қабул қилиш учун тест синовлари ўзбек ёки рус тилларида топширилади ва бу магистратурага кириш учун тўлдириладиган аризада кўрсатилиши лозим.

8. Тест синовлари “Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари”, “Мутахассислик фани”, “Инглиз тили” фанларидан ўтказилади.

а) “Мутахассислик фани” дан мутахассисликлар кесимида таёрланиш лозим бўлган фанлар:

Комментариев нет:

Отправить комментарий