Меню

вторник, 24 сентября 2013 г.

70 йиллиги тадбирини ўтказишдан воз кечибди яна. Бугун таввалуд куни




Мени қайғули ёзишимга сабаб бўлган туйғу – бу Ватанга бўлган муҳаббат туйғусидир. Ватани қуликда азоб чекаётганда шоир қайғули ёзишга мажбур. Вақти келиб, бор ҳақиқатни рўйи – рост англаб етганларингдан сўнг. Сизнинг ҳам ичингиз дарду – фарёдга тўлади. Шўх – шодон эмас, мунгли ва маҳюс ёза бошлайсиз. Шунда сизларга қараб, изтиробга тўла ғам муборак бўлсин, бу саодат сизга муборак бўлсин, дейман!" @Саньатнинг вазифаси инсонга ўлимни англатишдир. Шакли қандай бўлишидан қатьий назар... Тушунган, англаган инсон ҳамиша оғриқ, фожеа билан яшайди. Агар, таьбир жоиз бўлса, шундай айтиш мумкин – фожеа инсон билан бирга туғилган аниқ нарса. Инсон доимо ўлим билан ёнма-ён юради. Тошбақа косасини бир умр ортиб юрганидек, ўз ўлимини доимо кўтариб юришга маҳкум. Менимча, ўз ўлимини кўтариб юрган одам Аллоҳга, ўзига, бировга хиёнат қилмайди. Хиёнат ёлғонлардан туғилади"? "Шоир ҳақиқатни гапирмай туролмайди. Энди шоирнинг ҳақгўйлигини улкан-улкан ёлғонлар орасида ўйлаб кўринг. Замоннинг зайлига боқ, кимнинг аравасига чиқсанг ўшанинг қўшиғини айт, дейдилар. Шоир ёлғондан, юзаки, сохта қўшиқ айтишдан қўрқади.Аниқроғи, шоирнинг ичидаги истеъдод қўрқади ёлғондан. Чунки ёлғон истеъдоднинг кушандаси ." Бугун эшитдимки, Ёзувчилар уюшмаси шоирнинг 70 йиллиги тадбирини ўтказишдан воз кечибди яна. Унинг ўлгани ҳам барибир амалдорларни қўрқитади. Лекин халқ уларни эмас, Рауф Парфини ўқийди-да...

Комментариев нет:

Отправить комментарий