Меню

вторник, 3 сентября 2013 г.

Нима қиласан ўз юзингдаги ниқобингни ўзинг йиртиб, қора юрагингни очиб бериб,

Алибой Йўляхшиев укам!

Ёдгорбек Турлибеков АКШда
   Tурлибеков Ёдгор     
                                                    Политбюронинг энг ҳурматли оқсоқоли Михаил  Иванович Калининга Иосиф Сталин: бас қил “старий козёл!” - “қари така!” деб ўшқирганида, Калининнинг қариганда Сталинга тенг келолмай, унинг бақиришларга вазифасида чидаб умри ўтиб кетганидай, сен ҳам эчки соқолингни вақтида тараб, кўлингдан ёнаётган шамни бир пуфлаганда ўчиролмайсанку ўзинг, ёшларнинг оқсоқол деб, кўрсатган хурматларига шукур қилиб юравермайсанми? 
        Нима қиласан ўз юзингдаги ниқобингни ўзинг йиртиб, қора юрагингни очиб бериб, сенинг ўнлаб матрасиз бўлсада мақолангни ўқиганман, суратингни кўриб, шундай бўлсада бундай нуроний кўринган инсон билан бир танишсам деб, ғаллороллик дўстларимдан сенинг тагингни суриштириб яхши инсон деб юрганимда, ўзим мақтаган қизнинг ҳамма жамулжам тўйда, унинг орқасидаги сассиқ дезодорантини пақ! этиб ишлатиб юборганидай, сен ҳам мастми, соғми ёзган бир бадбўй жавобинг билан ҳамма ёқни саситиб юбордингку!
         Бу жавобинг билан сенинг дилинг қора десам, менга сен тўғрида телефон қилганларнинг айтишларича
сенинг тилинг хам сиёҳ, ўзинг бўлсанг бориб турган бир арава гўнгнинг ўзи экансан-ку галвас! 
         Норвегия-Европа-Америка-Канада бўйлаб, кимларнингдир
         сиртингдан турқингни кўриб ажабтовур қария деб, уларнинг ёрдамларидан неча марталаб сафарлар килиб юрсангда, қаерга борсанг туз тотган уйингнинг тузлиғига тупурадиган, андишали одамлар ҳурматингни билмай ўзингча аҳмоқ санайдиган, , яхшигина инсонларнинг оқ юзига қора балчиқ шуваб кетадиган, без бет “саёҳатчи” экансаку баччағар?
         Юрган йўлингда бундай инсонларга мен учун фалон числога  5 кунга беш юлдузли меҳмонхонадан жой тайёрлаб қўйиб, мени аэропортда кутиб ол деб, самолёт билетини ҳам уларга юклаб, мухожиротда қилаётган хизматларига муносиб олаётган грантлари сенинг чўнтагингдан олингадай уларга талтайишни биласанку, ўзингнинг фақат қарилигингни ҳисобга олмаганда неча тийин туришингни, боринг айтайлик муҳолифатга қайси юлдузни уриб тушириб берганингни айтиб бераоласанми сен ўзинг?
       Менимча раҳматлик йўли яхши отангнинг отаси боболарингнинг ниятлари ва зотинг яхши одамлар бўлиб ўтишганини эътироф этмаслик мен учун малъунлик бўлган бўларди дўстим, аммо сен ким бўлиб етишдинг қани сенинг яхши йўллардан юриб ўтишган боболарингнинг сенга қилган оқ фотиҳа ва орзу ниятлари?
         Ахир сенинг ёшинг улуғ бўлса, мендан барибир кичиксан, чунки менинг ўғлим бир ёш катта акасини 40 дан ошсада отини айтмай ака деб чақиради, бу ўзбекона одат, ахир битта бўлсада кўйлакни сендан ортиқ йиртиб ташлаганман мен.
         Аммо сен ўзи ким бўлибсан? Сен кишиларга азоб берсанг, халқнинг сендан юз баравар ортиқ севадиган фарзандларининг қалбига тупурсанг, инсонман дейдиган бўлсанг менга қўнғриоқ қилиб мен билан гаплаш, мен халқимга сени аяб хозирча айтмай юрган нарсаларни аста қулоғингга айтмоқчиман.
         Сенга ўша ёзган  Баҳодир миссионер, у христиан, у ўзбек муҳолифатини “Бирдамлик” ташкилоти ниқоби остида емирадиган одам, мазмунида ёзган туҳматларингдан шундай ғазабга тўлганманки, сенинг бундай иғво-хасадларинг учун биласанми мен сенинг ишонган дўстинг Каримовни боксга тушса биринчи зарбам билан накаут қилиб, юмалатиб ташлаган бўлардим, сенинг бир уриб тишларингни чачиб ташлардим!
         Сен шу қадар  иззатингга ўтириб  қўйган инсон экансанки, сени хозир кузатиб қўйган ва неча кун инжиқликларингга қарамай меҳмон қилган одамларнинг устидан самалётнинг ичида ўтирганингдан бошлаб ёзабошлайдиган тубан одамсан, сендақа арзандаларни аллақачон “Бирлик”даги сотқин тўданг билан самосвалга ортиб, сасиган аҳлатхонага ташлаб келинса яхши бўларди.
          Каримовнинг бугунги муҳолифатимиз орасида унга хизмат қилаётган сен каби сотқинлар кўпларга маълум, у сотқинлар бугун кўзларини очсинлар, улар бугун халқдан ҳақорат эшитаётган бўлсалар бу ҳолва демоқчиман, эртага улар миллионлаб халқнинг муштини ейишлари муқаррар! 
         Унутманларки халқ ғазаби, бу - Худо ғазабидир, ақлли одамлар, халқига ҳиёнатдан қочадилар, чунки улар оллоҳдан қўрқадилар.
         Эссиз, шунинг учун ҳам сен ватанга якка боролмай, халқнинг олдида юзларинг шувутлигини ниқоблаш учун ватанга мухожирлардан 200 хонадонни олиб кетмоқчи бўлдинг, уларнинг нима бўлишларини билмадимку, бундай иштаҳаларингнинг карнайлигини кўрган Каримовнинг турқи бузулиб сизларга берган рухсатини ҳам йўққа чиқарди.  Аслида  Ўзбекистонга қайтишга рухсат Абдураҳим Пўлат ва сенга ўхшаган бир неча сотқинларга берилган эди.
          Ўшанда шу мавзуъдаги “Озодлик” радиосининг “Қурултой” эшиттиришида мен ҳам қатнашиб, бунинг нақадар англашилмовчилик эканини,  Каримовдан бундай марҳаматни у тирик экан кутиш мумкин эмас, деганимда, бундай фикрларни “Қурултой”нинг бошқа иштирокчилари ҳам айтишгандилар.
          Кейин миш-мишларга кўра бирликчиларнинг бирнечтасига ватанга қайтиш учун яширин рухсат берилган, бу билан балки Каримовнинг менимча 2007 йилдаги сайловолди хавотири бўлса чўчиб, у яна бирликчи фаолларининг усталик билан ўзини қўлловчи ёрдамларини қўмсаб қолган бўлса ажаб эмас деган ҳаёлга бордим.
     Хўш ўша яна сассиқ мақолангга кайтсак дейман, сен икки йилча аввал Баҳодир Чориевнинг уйида роса мириқиб бир хафтача дам олдинг, сен  “Бирдамлик” харакатининг қанча грант олгани билан негадир жуда қизиқиб қолгансан ўшанда. Ҳатто Баҳодир билан унинг банкига бориб 250 минг долларга яқин нақд пул харажат қилиганини ўз кўзинг билан кўргансан.
      Ундан сўнг “Бирлик”дан чиқиб “бирдамлик”ка киргансан, ўз хоҳишинг билан  бу ташкилотнинг “Оқсоқоллар кенгаши” бўлимига раис бўлганингни расман “Бирдамлик” ўз сайтида элон беришган.
         Баҳодир сени отасидай иззат билан аэрпортдан олиб келиб, яна у ерга олиб бориб сени кузатиб қўйган, унинг айтишича сен ўшанда ўзингнинг “оқ фотиҳа”нгни бериб жуда миннатдор бўлиб кетгансан.
   Аммо  бугун Баҳодир Чориевни мусулмон динини тарк этган миссионер дейсану, ўзинг бу йил яна Америкага келиб Баҳодирга билдирмай, шу ердаги христиан дини пастери Бахтиёр Хасаннинг хуфя меҳмони бўлгансан. Сўнг Канадага ўғлинг олдига учиб кетгансан.
   Энди  Баҳодирни миссионер  ва миссионерлрнинг ёрдамида Ўзбекистондан чиқиб олиб, “Бирдамлик”ни тузгансан, унинг баҳонасида ўзбек муҳолифатини йўқ қилишни мақсад қилган МХХнинг ходими деб ёзгансан,
     Аслида сен ўзинг  Ўзбекистон МХХсининг топшириғи билан муҳолифатни булғаш учун кишиларнинг бошини қотириб, уларнинг ўртасида низолар чиқариш учун бундай ўзингнинг провакацион мақолангни ёзгансан.
   Сен албатта бу мақолага тузатиш киритиб  ўзингни оқлайсан, ёки менинг таклифим билан муҳолифатни  ҳам одамларни  булғайдиган  бундай сайрларингни ҳам  бир умир йиғиштирасан!
   Сени  тушуниб бўлмайди, асл мақсадинг нима? Сен ўзинг Навоий хазратимизнинг “захар солмоқдир касби чаённинг” иборасига кўра, таом торган уйинг христиан бўладими, мусулмон барибир касбингга кўра, ҳамманинг номини ҳам, унинг саъй ҳаракатларига тупуриб, захарламоқчи бўлишдан узоқ кетолмайсан, сен билан хозир аввалги жонадон ҳамкасабанг Абдураҳим Пўлат ҳам гаплашмайди, унинг қанча ўнг қўли бўлиб, халқимизнинг “митинглар гулхани”ни ўчиришдаги хизматларинг минг оташин бўлса ҳам.
   Билмасанг билиб қўй, Баҳодир  Чориевни хунаса деганларнинг ўзлари фоҳиша аёлнинг ўзгинаси, Баҳодир асл йигитларнинг полвон чавандози! Унинг кечаги ўтган тарихига боқсак, ёш бўлса ҳам ундаги ташкилотчилик саньати чексиз зканини кўриш мумкин, унинг юртимизга халқимизга фақат фаровонлик, озодлик ва эркинликларни келтириш йўлидаги янгилик ва ғоялари саноқсиздир.
   У ўзбек халқини  зулматдан ёруғликка чиқармоққа бел боғлаган ва бу йўлда жонини фидо қилишга тайёр мард ўғлондир! 
   Мен шу ерда юқоридаги  сўзларимга исбот  сифатида бир нарсани  айтиб ўтишга мажбурман, унинг сафари олдидан  Оф Америка банкидан йўл харажатларига маблағ олиш учун бирга бордим, унинг ўзи ва олти укалари  ва ҳатто ҳамма келинлари ишлаб пешона тери билан топаётган пулларидан 400 мингга яқин долларга яқин пулни “Бирдамлик” харакати ва ночор оилаларга сарф қилганини банк хужжатларида кўриб, лол қолдим.
   Уни қучоқлаб мен ҳўнграб йиғлаб юбордим, қани эди менинг чироғим, бошқалар ҳам сендай бўлишса эди, дердим мен уни маҳкам қучоқлаб, банкдагилар менинг йиғимни кўришиб бизга қарашар эдилар. 
   Мен ҳам шу кунгача  уни катта грант  олгандир деган ҳаёл билан юрар эдим ва унинг қанча грант олгансан деган саволимга негадир у жилмайиб: “ ҳа катта грант олганман” деб қўяқоларди холос.
   Шу  ерда мен: Отангга рахмат, отанг Хасан ака сенга отингни бекорга  Баҳодир қўймаган экан “Илоҳим бошинг тошдан бўлсин сенинг, эсон омон Ватанга бориб ишларингни битириб қайтгин” деб оқ фотиҳамни бердим.
   Алибой  сен муҳолифатга  нима қилиб бердинг, ёнингдан сенинг 100 доллар чиқса, ўзингни осиб қўйишинг, сайтга берган тубан жавобингдан кўриниб турибди, мен ҳам ўзи оз пенсиямдан хар ой 100 долларини ўз ихтиёрим билан “Бирдамлик”ка салкам бир йилдан бери қўшаётганимдан бахтиёрман, кези келганда шуни айтай, яқинда уйланибсан энди келин билан асал ойига икки бошга қитъалараро саёҳатга харжларни қаёқдан оласан.
     Биламан булар  катта харажатлар, ахир уларни кўтари, Ўзбекистондаги беш-ўн йигитнинг белини синдирадику? Лекин сен бел синдириш учун эмас, тўғриси сен эл синдириш учун туғилган экансан! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий