Меню

пятница, 20 сентября 2013 г.

и.каримов қарорни имзолади - Бундай карорни хар йили янгилаб туради Бобойимиз...Щизофренникмас-ми




Ўзбекистон Президенти 20 сентябрь ўзбекистонлик дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларни рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан Ўзбекистон ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга асосан, Software.uz Интернет-порталида жойлаштирилган дастурий маҳсулотлар ва
ишлаб чиқувчиларнинг миллий каталоги негизида электрон шаклда, онлайн режимда юритиладиган Ўзбекистон Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тузилади. Реестрни Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси шакллантиради. Реестр тўғрисидаги Низом эса икки муддат ичида ишлаб чиқилади.
Ушбу Реестрни юритишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари қаторида истиқболли лойиҳаларни ҳамда инновацион компьютер технологияларини яратиш билан машғул бўлган истеъдодли ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган, сифатли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш ва бошқалар белгиланган.
Қарорга асосан, Реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда барча турдаги солиқлар ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.
Қарорда назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар Реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари (юридик шахслар)нинг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади. Агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этса, солиқ имтиёзлари муддати яна 2 йилга узайтирилади.
Бундан ташқари, Қарор билан ўрнатилган тартибга кўра, Реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари (юридик шахслар) дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда хизматларни Интернет тармоғининг он-лайн дўконлари орқали экспорт шартномаси мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий