Меню

суббота, 21 сентября 2013 г.

Олти ёшли Амирбек Раҳматов пахта курбони..Отаси россияда, жанозасига келаолмади


Сбор хлопка в Узбекистане

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 6 яшар болакай пахта остида қолиб бўғилиб ўлди, дея хабар беради Озодлик радиоси. Туман ҳуқуқ идораси ходимининг Озодликка билдиришича¸ 15 сентябрь куни онаси билан теримга чиққан бола пахта ортилган прицепга чиқиб ухлаб қолган ва шом қоронғусида теримчилар терган пахтасини унинг устига ташлаганларида бўғилиб қолган.
Фожиа 15 сентябрь куни Вобкент туманининг Нарчоқ қишлоғида содир бўлган. Радионинг вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, Насаҳий номли мактабнинг 1-синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган Амирбек Раҳматов душанба куни тушга яқин тупроққа қўйилган.
Айтилишича¸ 15 сентябрь куни пахтага онаси билан борган Амирбек онасига пахта теришиб
чарчаган ва пахта ортилган прицеп устига чиқиб ухлаб қолган. Кечга бориб теримчилар терган пахталарни эътиборсизлик билан прицепга, яъни боланинг устига ташлашганда, бола пахта тагида қолиб бўғилиб ўлган. Пахта пунктида пахта ортилган прицеп ағдарилаётганда боланинг жасадини кўриб қолишган.
Олти ёшли Амирбек Раҳматовнинг ўлими юзасидан Вобкент тумани прокуратураси жиноят иши очган. Воқеа гувоҳларининг айтишича, жаноза куни қурбон бўлган боланинг 33 яшар онаси ҳушидан кетиб, йиқилиб қолган. Боланинг отаси Россияда меҳнат муҳожири эканлиги, боланинг дафн маросимини унинг яқинлари ўтказгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил пахта терим кампанияси бошланганидан бери бу учинчи ўлим бўлиб қолмоқда.
Олдин хабар берганмиздек, 9 сентябрь куни Қаршидаги Ҳилол агросаноат коллежининг 2 курс талабаси, 1996 йили Қарши туман, Сарой қишлоғида туғилган Мухлиса Ўрол қизи Ражабова пахта даласида ток уриб нобуд бўлди.
Шунингдек, 16 сентябрь куни Қарши Давлат университети Тарих факультети миллий ғоя йўналишининг 2-курс талабаси шу факультет 4-курс талабаларидан 4 нафарини пахта даласида пичоқлаб қўйди. Пичоқланганлардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда ҳар йили пахта теримига жалб этилган талабалар орасида ўнлаб қурбонлар қайд этилади.
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Комментариев нет:

Отправить комментарий