Меню

понедельник, 30 сентября 2013 г.

Фойдасидан Зарари Бисёр...ёки воввилай-ми




БМТ бош котиби шанба куни ташкилотнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида бўлиб ўтган Марказий Осиё бўйича юқори даражадаги йиғилишни қутлади. Учрашув БМТ раҳбари ўринбосари Ян Элиассон бошчилигида ҳудуд мамлакатлари вакиллари ва Бош котибнинг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Ҳудудий маркази бошлиғи Мирослав Йенчи иштирокида ўтказилди. Йиғилишдан кўзланган мақсад - БМТ ва Ҳудудий марказ томонидан ҳудуд
мамлакатларида юзага келаётган муаммоларни ечиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатиладиган ёрдам йўлларини муҳокама қилиш бўлди. Учрашув иштирокчилари ҳудуддаги асосий тамойилларни кўриб чиқишди ва Марказий Осиёдаги превентив дипломатиянинг ўрни муҳимлигини алоҳида белгилаб ўтишди. БМТ Радиоси хабарига кўра, БМТ раҳбари кенгаш иштирокчилари ташкилотнинг ҳудудлардаги ҳаракатлари ва хусусан, Ҳудудий марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини қониқиш билан қайд қилди. Манба: mezon.uz 

Комментариев нет:

Отправить комментарий