Меню

понедельник, 23 сентября 2013 г.

Жахонабегим Саломга Алик Олди..Жуда маьзмунли шеьр



"Баҳтлиман"- деб йиглаб юрмайман.
Ҳалқим, гар қон йиглаб турганда.
Деб ёзган сатрларимга Маҳмуд ака Йўлдошев шундай изоҳ ёздилар.
"Қон йиғлаган халқн"ни қаерда кўрдингиз?????????, уят эмасми?????
Мен ҳам ўз жавобимни ёзиб қолдиришни бурчим деб ҳисобладим. 

Мен нега уялай?..Юрсам ҳақ йўлда,
Сохта ёлғонларга ўртоқ бўлмасам.
Халқ ғамин есам, лек, қандайдир қўлда

Ўргатилган, ҳиссиз қўрчоқ бўлмасам.

Мен нега уялай?..Гумроҳлар билан,
Нохақлик мулкига қўймасам қадам.
Ўз виждонин сотган суллоҳлар билан
Қинғирлик нонини кўрмасам баҳам.

Мен нега уялай?Ахтариб ёғду,
Ёлғон сўйламоқдан тийсам тилимни.
Бахтиёр кўрмоқни айласам орзу,
Азобдан қон қусиб ётган элимни.

Мен нега уялай?..Қон кечмай, мудом,
Кечсам ҳаловатдан, кечсам роҳатдан.
Сохта шон, нафсимга бўлмасам ғулом,

Буткул ҳазар қилсам ҳаром, офатдан.

Мен нега уялай?..Ўзимни алдаб,
Битмасам салтанат шаънига шеърлар.
Қўрқувдан зулматни улуғлаб, мақтаб,
Титраса уятни билмаган эрлар.

Мен нега уялай?..Ор-номус сотиб,
Гуноҳлар қаърига ботмаган бўлсам.
Гоҳ ўздан, гоҳида сўзимдан тониб,
Ғафлат оғушида ётмаган бўлсам.

Мен нега уялай?..Кўнгил кўзини
Юмиб, эргашмасам сўқир, кўрларга.
Юлмасам халқимнинг ризқу рўзини,
Ё пора бермасам порахўрларга.

Мен нега уялай?..Халқ ютганда қон,
Қалбимни ларзага солса оҳ-зорлар.
Бўғзимдан отилиб чиқса гар фиғон,
"Оғзингни юм!" деса "уяти бор"лар.

Мен нега уялай?..Бошим эгиб жим,
Номардлар қошида гар чўкмасам тиз.
Мен, факат, кўнглимда борини айтдим...
Мени уялтиринг...Уялмасангиз...

Комментариев нет:

Отправить комментарий