Меню

четверг, 26 сентября 2013 г.

ОДОБНИ БЭОДОБДАН- ўрганиш керакми ?



Баъзи одатларимиз зарарли ёки камида бефойда деган тамғага эга. Аммо бугунги кунда олимлар уларнинг бир қисми нафақат соғлиқ учун фойдали эканини, балки ёшликни узайтиришини ҳам таъкидлашмоқда. Келинг, улар айнан қайси одатларни назарда тутишаётгани билан қизиқиб кўрамиз.

Узоқ вақт ухлаш
Кўп ухлаш ёки бемахал ухлашни қораловчи қатор мақоллар ҳам бор. Уйқучи деган сўз одатда эринчоқлар, дангасаларга нисбатан ишлатилади. Бироқ олимларнинг фикрича, инсон организми қанча вақт дам олиш кераклигини ўзи ҳал қилиши керак. Ушбу табиий жараённи заруратсиз бузмаслик лозим. Ҳа, ишга соат жиринги билан уйғонишга тўри келади, бироқ дам олиш кунларида одам истаганича ухлаши фойдадан холи эмас экан. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар жараёнида кўнгиллилар 8 соат ухлашган. Бироқ уларни ҳар сафар эндигина туш кўра бошлаганида уйғотишган. 3 кундан кейин эса уларда тез аччиқланиш, диққат-эътибор билан боғлиқ муаммолар, галлюцинациялар ва ҳатто психоз аломатлари пайдо бўлган!


Эрталабки қаҳва
Қаҳва юрак фаолияти учун зарарли дейишади. Бироқ эрталаблари мунтазам равишда қаҳва ичадиган кишилар альцгеймер касаллига 43% камроқ чалинар экан. Шунингдек, эрталабки қаҳвани яхши кўрадиганлар орасида ўз жонига суиқасд қилувчилар 63% га камлиги ҳам аниқланди. Бундан ташқари, қаҳва инфаркт хавфини оширади, деган фикр фақат эркакларга тааллуқли бўлиб чиқди. Бу ҳолатда ҳам қаҳва кунига 5-6 мартадан кўпроқ ичилганида юқоридаги касаллик хавфи ошар экан.  Аёллар организмида эса қаҳва гипертонияга ва инфарктга олиб келувчи ҳеч қандай ўзгаришларни келтириб чиқармайди дейди олимлар. Гипертонияни ўрганиш бўйича Европа жамияти ва Европа кардиология жамияти аксинча, қаҳва ичишни тавсия қилмоқда, чунки у қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтирар экан.

Креслода ястаниб ўтириш
Бизга болаликдан “Тўғри ўтир!” деб ўргатишади. Бироқ умуртқа томограммасини ўрганган шифокорлар тўғри ўтириш бел учун зарарли эканини аниқлашди. Бел ва сон ўртасида тўғри бурчак ҳосил қилган ҳолда ўтирганда, одам ўз вазни билан умуртқа суякларини стулга босиб қўяр экан. Бунда умуртқа суяклари орасидаги дисклар аста-секин эзилиб бориши маълум бўлди. Энг соғлом ҳолат – бу орқага ястанган ҳолда ўтириш, бунда умуртқа сонларга нисбатан тахминан 1350 бурчакда туриши ва стул суянчиғига таяниши керак. Энг яхшиси бел орқасига валик қўйиш, шунда умуртқа бўйлаб қон айланиши бузилмайди, умуртқа суяклари ва дискларига тушадиган босим эса бир текис тақсимланади.

Эснаш
Эснаш беадаблик ҳисобланади, шу боис эснаётган пайтда оғизни рўмолча ёки қўл билан ёпиш одат бўлган. Аммо неврологларнинг айтишича, эснаш – бу асаб ҳужайраларининг ишга лаёқатлиликни тиклашга уриниши экан. Масалан, мия дарс ёки мажлис пайтида олинадиган ахборотлар оқимини ўзига сиғдиришга ва тушунишга улгурмайди ва “тормозланиб” қолади. Шунда ҳимоя механизми ишга тушади. Эснаш пайтида бир пайтнинг ўзида мушаклар, томирлар, бўғинлар, нафас олиш ва асаб тизими қатнашади. Бу жараёнга юз ва бўйинча мушаклари ҳам қўшилади. Бу эса бош томирларидаги қон айланишини фаоллаштиради.

Эслатиб ўтамиз, бу ғарб олимларининг фикр ва тавсиялари уларга амал қилиш ёки қилмаслик ўзингизга ҳавола.

Комментариев нет:

Отправить комментарий