Меню

понедельник, 16 сентября 2013 г.

Тобут келди ўрис юртидан,





Краснодар ўлкасининг Крымск туманида уч нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўлдирилиб, жасадлари ёқиб юборилган.



Тобут келди ўрис юртидан,

Ғам қоплади буткул қалбимни.

Титраб-қақшаб тақдир ҳукмидан,


Кимга айтай ушбу дардимни?...




Қандоқ топай саргардон, сағир,

Оёқости бўлган қадримни?

Қиёмат рўй берса қайдадир,

Кимга айтай ушбу дардимни?...





Оналар зор... Келинчак йиғлар...

Қайғу ямлар сўнгги сабримни.

Бахт кўксига ботганда тиғлар,

Кимга айтай ушбу дардимни?..



Ўйласам гар, йиғлагим келар,

Ўзга юртда сарсон халқимни.

Ҳақдан ўзга ким нажот берар?.

Кимга айтай ушбу дардимни?!...



Жахонабегим ижодидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий