Меню

воскресенье, 29 сентября 2013 г.

Афсус... Зебо оламдан ўтди.




Юлдузларни йиғлатган қиз оламдан ўтди...

Мана бу қизалоқни кўпчилик таниб олиб, ғамгин нигох сохибаси сифатида биларди. Зебо исмли бу қизалоқ, 2012 йилги байрам тадбиримизда, хонандалар билан рақсга тушиб, хали хаётдан завқлана оларди. 2013 йилги "Фахрли инсон" лойихамиз юбилейида эса, уни байрамга қўйишмади...Сабаби, ахволи оғирлашган ва фақатгина байрамни деразадан туриб томоша қилиб, кимё терапиясини дераза токчасида олиб, ўксиганча жудаям байрамга чиқишни истаганди. Бир зумда вазият тўғирланиб, унинг олдига машхурлар бирин-кетин келиб, унинг альбомига тилаклар ёзиб кета бошлашди.

Афсус... Зебо оламдан ўтибди. Буни бугунги акцияни ўтказиб, тадбирга шифохонага
келганимизда билдик...

Хечам миямдан чиқара олмаяпман... бугунги тадбир аъло ўтгани билан, бу маълумотдан хеч нарса сиғмаяпти... Бу хақида мақола қилганим боиси, таъсирланганимдан кўра, кўпроқ бу холатларни янада олдини олишга кўпроқ шижоат йиғиш билан боғлиқ. Хаммамизни қўлимизда бу болакайларни асраб қолиш имкони бор! Зебо болалик завқига тўймай, бу оламни тарк этди. Қолган болакайлар олдида, хозир мен кўпроқ маъсулиятни сезмоқдаман! Илтимос, "Фахрли инсон" тадбиримизга бефарқ бўлманг, янада шижоат ва янада фаол бўлайлик, кўпроқ одамларни жалб қилайлик, токи ўлим болаликка чанг солмасин. Сайтимга кунига кирадиган одамни, хар биридан минг сўмгина йиққан тақдирда хам, бир болакайни тўлиқ даволаши учун кетадиган харажатни қоплаш мумкин экан...

Палатадан чиқдиму, нигохлари мени келаси тадбиргача таъқиб қилиши аниқлигини билдим....эзилиб кетдим тўғриси... Кунига даволанишига 700 минг сўмдан кетяпти дейди шифокор... Ўсмир-да...суратини қўйиб, ёрдам сўраттиргани қўймасмиш... Яқинда бир компания суратга олиб, унга пул беришни сўраганида , Мухаммадисмоил рад этибди...умри эса сўниб бормоқда, ёрдам зарур... Бироз сухбатлашиб, яшаш учун курашиш кераклигини тушунтириб, нихоят кўндира олдим... Пул эканку...нахотки болаликни асрай олмаймиз? Худони ўзи кечирсину, шахсан ўзим бугун, шу савоби хам керакмас, фақат шулар яшасин деб юбордим...

Жойинг жаннатда бўлсин Зебо... кечир, сани асрай олмадик....

Комментариев нет:

Отправить комментарий