Меню

вторник, 3 сентября 2013 г.

Юсуф Расул ва Бахтиёр Хасан сухбати. Демократия - насронийлик маҳсули


Бахтиёр Хасан
-Маълумки сиёсийлашган исломий ташкилотлар, жумладан "Ҳизб ут таҳрир” ва ваҳобийлик оқими тарафдорлари демократияни куфр низоми, демократия -Аллоҳ хоҳиш ихтиёрига зид равишда инсонлар томонидан ўйлаб топилган сиёсий тизим дейишади. Насронийлик динининг демократияга муносабати қандай? 
Бахтиёр Ҳасан: -Насронийликнинг демократияга муносабати албатта жуда яхши. Чунки, "Инжил”да демократик йўналиш ҳақида кўп фикрлар айтилган. "Инжил” ҳар қандай шароитда инсонлар тинчлиги, осойишталик йўлида, замонга қараб иш олиб боришни тарғиб қилади. 
Ҳар йили АҚШ, Канадада ва Европа давлатларида Бутунжаҳон Насронийлари Халқаро Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Уларнинг асосий йиғилиши АҚШнинг Флорида штатида ўтади. Бундан мақсад Флориданинг гўзал табиатидан насронийлар ҳордиқ чиқариб дам олишини ҳам ташкил этишдир. Бу жуда юқори даражада ўтади. "Тангри Халқаро Бирликлари Ассамблеяси” деб номланган бу халқаро ташкилотга мен ҳам аъзо бўлганман. Мен бу йиғилишда ўтган йили ҳам, бу йил ҳам қатнашдим. 
Йиғилишда асосан битта муаммо - инсонларнинг руҳий ҳолати, уларга руҳий-маънавий томондан ёрдам
бериш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. Ҳар йили Ассамблеяга янги координаторлар сайланади. Улар АҚШда "Оқ уй” маъмуриятига, Европада Европарламентга, Осиё мамлакатлари ҳукуматларига йиғилишда кўрилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар ҳақида маълумотлар юборишади. Кўрилган масалалар бўйича улар ҳукуматлардан жавоб талаб қилишади. Муаммолар ечими бўйича жавоб олгунча ҳаракат қилишади. 
Бу ташкилотга фақат пастор (чўпон), епископ (катта оқсоқол) ва апостол (олий руҳоний)лар аъзо бўлиши мумкин. Ташкилотнинг жами 4,5 милион аъзоси бор. 
Ташкилотнинг мақсади - тинч йўл билан, музокаралар йўли билан насронийларга руҳий - маънавий ёрдам кўрсатиш. 
Инсон эркин бўлиши керак, унинг эркинликлари чегараланмаслиги керак (агар бу эркинликлар гуноҳ ишга етакламаса). 
Насронийлик биринчи навбатда руҳий курашни илгари суради, яъни инсон гуноҳ ва хатоларга қарши кураша олиши учун ўзида руҳий қувват, маънавият ҳосил қилиши керак. Иккинчидан: ҳуқуқлари поймол бўлаётган инсонларга ҳар томонлама ёрдам бериш, адолатсизликка қарши курашиш. Ва буларнинг натижасини кўриш Ассамблеянинг асосий ишларидан биридир. 

-Ассамблеянинг аъзолари ичида таниқли сиёсатчилар, машҳур кишилар ҳам борми? 
Б.Ҳ.: -”Тангри Халқаро Бирликлари Ассамблеяси” насроний протестанлар ташкилотидир. Бу ташкилотга Британиянинг собиқ Бош вазири Тоне Блиэрдан бошқа барча давлатлар раҳбарлари ва кўзга кўринган сиёсатчилар аъзо ҳисобланади. Жумладан, аъзолар ичида АҚШнинг собиқ президентлари ота - бола Бушлар, Роналд Рейген, Билл Клинтон ва бошқалар ҳам бор. (Жорж Буш ўтган йилги йиғилишга ўз табригини йўллаган эди). АҚШ ҳукуматидаги 70-80 фоиз сиёсатчилар протестантлар ҳисобланади. АҚШнинг ҳозирги президенти Барак Обама ҳам насроний протестантдир. ха у насронийдур
-Протестантлар нима сабабдан демократияни қўллашади? 
Б.Ҳ.: -Демократияни биринчи бўлиб протестантлар жорий қилишган. Католик ва Православ оқимидагилар дин ичидаги муаммоларни ташқарига чиқармай келганликлари учун протестантлар уларга қарши курашган эдилар. Уларга 16 асрда Германия яшаган Мартин Лютер бошчилик қилган. У "Инсон ўзини ҳеч қачон таҳқирланган деб ҳис қилмаслиги керак. Ҳеч қачон унда атроф оламга нисбатан қарама - қаршилик (антипатия) бўлмаслиги керак. У ҳамиша ривожланишга қараб интилиши керак. Агар унда интилиш бўлмаса автоматик равишда орқага кетиш (регрессия) ҳолати содир бўлади” деган эди.. 
Айнан протестантлар дунё халқларининг руҳий эркинликлари учун курашни бошлаган эдилар. Агар одам руҳан озод, эркин бўлса, унинг ҳаёти ҳар томонлама яхши бўлади, деган ғояга амал қилишган. 

-Демократия насронийлик махсули экан, демак, бундан демократия учун курашаётганлар насронийлик учун курашаяпти, деган хулоса келиб чиқмайдими?
Б.Ҳ.: -Йўқ, агар бундай бўлганда, биз кибрга берилиб кетган бўламиз. Ҳеч қачон насроний насронийлик учун курашмайди. Дин - биз учун мақсад эмас. Барча инсонларга яхшилик қилиш -бизнинг асосий вазифамиздир. Бизни "Инжил” китобимизда "инсонларга ҳамиша ёрдам қўлини чўз” деган фикрлар бор. 
-Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари демократиянинг асоси ҳисобланади. Демократик мамлакатлар нега насронийлик ғояларини эмас, инсон ҳуқуқларини кўтариб чиқишади? 
Б.Ҳ:- -Бу саволга юқорида жавоб бердим. Ҳақиқий насронийлар ўзларининг шахсий мақсадлари йўлида иш қилишмайди. Биринчи навбатда инсонлар манфаати учун иш қилишади. 
-Демократияни куфр, инсонлар ўйлаб чиқарган дея ўз қарашларида маҳкам турадиган радикал қарашдаги мусулмонларга насронийлар муносабати қандай? 
Б.Ҳ.: -”Хизб ут таҳрир”, ваҳобийлик ва шунга ўхшаган радикал диний оқимларни ҳам инсонлар ўйлаб чиқарган. Худо уларга биринг "Ҳизб ут таҳрир” ёки биринг ваҳобий бўл”, деб айтмаган. Инсон ўйлаб чиқарган ғоя ёки диний оқимлар ва уларни етакловчилар ҳеч қачон демократияга яқин бўлмайди. Демократияга қарши бўлган инсонлар, бу - Худога қарши инсонлардир. Бундай оқимлар билмайдики, демократия аслида насроний дини асосида пайдо бўлган. Насроний дини яратувчиси ҳам ягона Тангридир. "Инжилда (Биринчи Юҳанно, Биринчи боб): "Сизлар бу дунёда нурсизлар. Зулматга нур олиб келинглар. Қаерда нур бўлса зулмат чекинади” дейилган. 
-Насронийларда ҳам дин учун жиҳод қилиш фарз қилинганми? 
Б.Ҳ.: -Исони олдига ўша пайтдаги Яҳудий Олий Руҳонийлари бир фоҳиша аёлни олиб келишган. Улар Исога:”Тавротда (Эски Аҳдда) ким зино қилса уни тошбўрон қилиб ўлдиринглар, дейилган. Сен бизга нурни тарғиб қилаяпсан, биз бу зинокор аёлни нима қилайлик?”, дейишган. Исо агар бу аёлни ўлдиринглар деса, ўз сўзларига қарши борган бўларди, акс ҳолда эса руҳонийлар Исони Тавротга қарши чиқаётганликда айблашлари мумкин эди. Исо Олий руҳонийларнинг бу ҳаракатдан мақсадини пайқаб қолиб, уларга шундай жавоб беради: "Халойиқ, бизнинг китобимизда зинокорларни ўлдиринглар дейилган. Мен сизларга нур олиб келаяпман. Агар бу аёлга ҳаёт бағишласак биз Тавротга қарши борган ҳисобланамиз. Хўш, сизлар мени бу саволга жавоб беришимни истайсизларми? Бу аёл ҳақиқатдан гуноҳкор. Агар китобимизда гуноҳкорни тош билан уриб ўлдиринглар, дейилган бўлса, ҳамманглар қўлларингга тош олинглар. Ким ўзини гуноҳсиз ҳисобласа мана шу аёлга тош отсин”. 
Исони бу гапларидан сўнг одамлар ўзларини ҳам гуноҳдан холи эмасликларини билиб, аёлга тош отишдан воз кечишган эди. Исо эса аёлга қарата "Қайт бу йўлингдан, Тангри сенга мурувват кўрсатсин”, дейди. У аёл ўшандан сўнг насронийликни қабул қилиб, фақат эзгуликлар йўлида яшаган эди. Ўшандан буён насронийлар ҳеч қачон қўлига қурол олмайди. Ҳамма ишни ақл -тафаккур, илм-маърифат йўли билан ҳал қилишга ўрганишади. Илм-маърифат бор жойда қуролга эҳтиёж ҳам йўқ, албатта. 
-Ироқ, Покистон ва Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари амалга ошираётган ҳарбий амалиётлар кўплаб мусулмонлар норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар бу ҳаракатларни насронийларнинг мусулмон ўлкаларига ҳужуми деб баҳолашмоқда. Сиз бу фикрларга қўшиласизми? 
Б.Ҳ.: -Сизни чап томонингиздаги қўшнингиз ўнг томонингиздаги қўшнингизни ўлдиришга тайёргарлик кўраётган бўлса, сиз унга қараб турасизми? Албатта, бу хунрезликни тўхтатиб қолишга ҳаракат қиласиз. Бунинг учун сизда иқтидор бўлиши керак. Ўй - фикр, тафаккур қилиш керак. Агар ўнг қўлингиздаги одамни тўхтатмасангиз, у қотилга айланади ва эртага сизни ҳам ўлдиради. Агар Ироқ, Покистон ва Афғонистонда аҳвол шу даражада давом этаверса, келажакда Ўзбекистон ҳам Афғонистондан қолишмайдиган аҳволга тушади. 
Насронийлар мусулмонларга карши жанг олиб боряпди деяётганлар мусулмонлар эмас, баки террорчи гуруҳлардир. Бу уруш ҳеч қандай мусулмонларга қарши ҳаракат эмас, террорчи гуруҳларга, яна қайтараман террорчи гуруҳларга қарши олиб борилмоқда. 
Насронийликда одамларни гуруҳларга бўлишмайди. Инсонларни ички дунёси, эркин фикрлашини қўллашади. Насронийлар бошқа дин вакилларига, миллатидан қатъий назар шундай муносабатда бўлишади. 
-Сиз "Бирдамлик” ҳаракати фаолларидан бирисиз. Ўзбек мухолифати фаолиятидан қониқасизми? 
Б.Ҳ.: -Ўзбек мухолифати ҳеч нарсага қодир эмас. Биз ютқаздик. 20 йил давомида кимнидир ўлишини кутдик. Кубаликлар Фидел Кастрони кетишини 50 йилдан буён кутишаяпти. Лекин кутиш билан Куба халқи ҳеч нарсага эриша олмадику! Мени фикрим мухолифат мамлакатнинг ичкарисида иш олиб бориши керак. Хориждаги ўзбек мухолифати Европада ҳам, АҚШда ҳам фаолият кўрсатаётгани йўқ. Мухолифат фаолияти тўхтаган, бир жойда қотиб қолган…. 
-Демак, хорижда мухолифат йўқ демоқчимисиз? 
Б.Ҳ.: -Биз билган, таниган юзта мухолифат бор деб ҳисобласак, улардан 80 фоизи шахсий манфаати учун мухолифатга қўшилган ёлғончи, товламачи, лўттибоз кишилардир. Мен Украинадан Европа ёки Америкага келганларнинг ҳаммасини ҳам мухолифатчи деб айтолмайман. Уларнинг юздан 95 таси ҳақиқий ёлғончилардир. Улар олдин Ўзбекистонда умуман фаолият олиб бормаган, Украинага пул топиш учун иш қидириб келишган эди. Уларни мухолифатга умуман алоқаси йўқ. улар бор йўғи меҳнат муҳожирларидир. 
-Сизни Украинада ўзбек муҳожирларига кўрсатган ёрдамларингиз, амалга оширган эзгу ишларингиз ҳақида бизда жуда кўп маълумотлар бор. Айни пайтда "Бирдамлик” ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари сифатида қандай ишларни амалга ошираяпсиз? 
Б.Ҳ: -Ҳозирги пайтда журналист Дилмурод Саййидни озод қилиш бўйича АҚШ Конгрессига, Оқ уйга, Демократия институтига , Хюман райтч вочга кўплаб мурожаатлар қилаяпмиз. Халқаро ташкилотлар бу борада биз билан яқин ҳамкорликда ишлашаяпти. Бу масалани мен ўзимизни Ассамблеямизда ҳам кўтардим. "Тангри Халқаро Бирлиги Ассамблеяси” аъзолари ҳам Дилмурод Саййид ҳимояси учун Конгрессга хат ёзишга, унга ёрдам беришга ваъда беришди. 
Суҳбатдош: Юсуф Расул. 
www.yangidunyo.com  2010 йил

Комментариев нет:

Отправить комментарий