Меню

понедельник, 23 сентября 2013 г.

Венесуэлада ҳожатхона қоғози қолмади - Ўзбекистон Халки эса Президентдан умиди узилди...

tualet-bumaga-defitsit
Венесуэла ҳукумати ҳожатхона қоғозини ишлаб чиқарувчи фабрикани вақтинчалик махаллийлаштирди. Мамлакат шу йўл билан ҳожатхона қоғози танқислиги муаммосини ҳал этмоқчи.


Маълумотларга кўра, Миллий гвардия бўлинмалари Арагуа штатидаги йирик Манпа заводи ҳудудини ўраб олган. Зобитларга ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариш ва етказиб беришни назорат қилиш топширилган. Мамлакат савдо вазири Александр Флемингнинг айтишича, ҳукумат томонидан фабриканинг вақтинчалик “қўлга олиниши” Венесуэла қонунчилигига тўғри келади. Ҳожатхона қоғозини етказиб беришда май ойида бошланган узилишлар давом этаётган бир пайтда, Каракас супермаркетларида вазият бироз изига қайтган. Шу ҳафтада Венесуэла ҳукумати хориждан 50 млн. ўрам қоғоз сотиб олгани ҳақида эълон қилинди. Ҳукумат вакиллари мамлакатдаги энг зарур буюмлар, шу жумладан ҳожатхона қоғозлари етишмовчилигини ОАВ келтириб чиқараётган шов-шувли талаб билан изоҳламоқда. Ҳозир ҳожатхона қоғозидан ташқари тиш пастаси ва дезодорантлар ҳам камёб маҳсулотга айланган. Ушбу вазиятдан чиқиш учун айнан қандай чора-тадбирлар кўрилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий