Меню

четверг, 23 апреля 2015 г.

Диккат..Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан

www.temuriylar.com

Қадрли дўстлар, фикрдошлар!
12 май куни Брюсселда Европарламентда Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга иштирок этиш ва сўзга чиқиш учун халқаро ташкилотлардаги
ҳамкорларимиз томонидан Брюсселга таклиф қилиндим.
Ўз навбатида халқаро ҳамкорлар билан келишган ҳолда Ислом Каримовнинг Прагага ташрифи муносабати билан 31 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари баёнот қилганларидек ўша гуруҳдаги ташкилотлар вакиллари билан биргаликда баёнот қилмоқчимиз.
Шунингдек ўнга яқин Европа давлатларида яшайдиган фуқаролик жамияти вакилларининг ҳам ушбу анжуманда иштирок этишлари, айнан тадбир ўтказиладиган куни «Андижондаги тўкилган қонлар учун ўзбек диктатори қачон жавоб беради?» сингари турли чақириқлар ёзилган плакатлар билан норозилик намойиши ўтказишни ҳам режаламоқдамиз.
Европада яшовчи ва «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгашига аъзо бўлган фуқаролик жамияти вакилларини,  диктатура режими қурбонлари хисобланмиш ва Европа давлатларида яшаётган қочқинларни ушбу норозилик намойишида фаол иштирок этишга чақираман.
Эслатма:
1. Норозилик намойиши ўтказишга рухсатнома олиш учун Халқаро ташкилотлардаги ҳамкорларимиз харакат қиладилар;
2. Ушбу анжуманга ва норозилик намойишига Амнистия Интернейшнл, FIDH, Хюмань Райтс Вотч, АСАТ France, «Ўтюраклар Клуби» ИҲҲҚХТ ва бу ташкилот аъзо бўлиб қирган «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакиллари қатнашишлари кутилмоқда.
3. Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан Брюсселдаги олий таълим масканларидан бирида бўлгувчи сиёсатчилар учун давра сухбати уюштиришни режаламоқдамиз;
4. «Қонли Андижонга 10 йил кампанияси доирасида ўтказилиши кутилаётган норозилик намойиши ҳақида материаллар тайёрлаш учун ғарб журналистларини жалб қилиш режаламоқда.
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти рахбари, «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси Мўътабар Тожибоева

Комментариев нет:

Отправить комментарий