Меню

пятница, 12 августа 2016 г.

Однодаги буюк Узбеклар



«Одно» да ҳар куни битта ҳангома,
Ҳар куни ғаройиб ишлар бўляпти.
Эртадан то саҳар сония узмай,
Жиринглаб личкага хатлар келяпти.
Селена Гомездан хат келди бугун,
Юрагим тарс этиб ёрилаёзди.

Экранга талпинган бармоқларим ҳам,
Зир учиб ҳавога қорилаёзди.
Салом деб ёзибди, ўзбек тилида,
Мен жавоб,қайтардим, Hello, O my Good.
Ўзбекча гапиринг дея хат келди,
Ўзбекча биларкан, қаранглар вой-дод.
Сўрадим, қаердан ўргандинг тилим,
Бу менга ифтихор, бу менга фахр.
У жавоб қайтарди, лол қолдим бугун,
Мен ўзбек қизиман, Лайломан ахир.
Шумшайдим, тарвузим тушиб қўлтиғдан,
Қолдима жиззиқдек жизиллаб куя.
Шу маҳал кумирим, кутмагнимдан,
Леонел Мессидан келди «друзья ».
Тез қабул қилдим ва дедим, «Э, сава »,
«Қалайсиз » деб яна тушурди шаштим.
Бу яна Тешавой ё Болтовойдир,
Бекорга совурдим, пакетим, нақдим.
Ниҳоят, бир гўзал паривашу ой,
Друзя ташлади, хўп иш бўлди-да.
Танишай дегандим, хўп деди кулиб,
Бу кемтик юрагим, яна тўлди-да.
Гаплашдик соатлаб, ойча ҳам бўлди,
Учрашиш баҳона қилардим доим.
Маҳали келса гар айтаман дерди,
Висолин насиб эт, дердим, Худойим.
Бир куни бир гапда турдим, дарғазаб,
Қаердан буласан, айтчи ҳар тугул.
Шаштимни кўрди ва ёзди ярим тун,
Сиз мени кечиринг, мен қизмас, ўғил.
Сенмидинг қизлардек нозлар айлаган,
Неча бир шартимга хўп деган малак.
Ўзимдан ор қилиб кетяпман энди,
Сенгаку барибир, сенсан хезалак.
Шу сабаб ҳозирда анча тетикман,
Қизми ё ўғилми тортаман ўзни.
Однонинг баҳридан кечмайман, лекин,
Ҳаётдан топаман париваш қизни.
Ҳозир ҳам «Билдириш » келиб турибди,
Не қилар билмайин хаёлга толдим,
Қарасам Роналдо, дўст бўлай дебди,
Дам олгин дедим-у, чёрныйга солдим...

Алижон Сафаров ижоди.
12/08/2016

Комментариев нет:

Отправить комментарий