Меню

суббота, 27 августа 2016 г.

Фан Олимпиада ғолиблари қандай рағбарлантирилди?



Шу кунларда, "Жахон" газетаси, Ўзбекистонлик беш ўқувчи, математика бўйича "Singapore International Math Olympiad Challenge" номли, 13−14 август кунлари Сингапурда бўлиб ўтган, Ҳалқаро Олимпиадасида олтин медалини қўлга киритганликлари ҳақида хабар берган эди.

Фан олимпиадасида, олтин медалларни:
Абдураҳим Арипов,
Муҳаммадамин Раҳмонбердиев,
Абдулла Ғайратуллаев,
Марина Тен ва Владислав Галперин қўлга киритган бўлса,
Данияр Монке, Алина Ювакаева, Роман Галперин, Жавоҳир Рустамхонов, Абдулазиз Норхўжаев, Нозима Одилова, Бунёд Каримий ва Улуғбек Тўхтасиновлар кумуш медалга сазовор бўлишган эди
Фан олимпиядасининг "бронза" медал сохиблари:
Абдуқодир Абдурашидов, Алижон Юсупов, Жасурбек Рустамхонов, Диана Монгке, Беҳруз Шукуриллаев, Зиёда Хожимуҳамедова, Асадулла, Рухсорахон ва Исторахон Нуруллахўжаевалар эканлиги маълум қилинган эди.
Ким билади, ушбу ўқувчи болаларни Ўзбекистон рахбарияти қандай рағбарлантирди?
Улар учун, президент Каримовнинг рағбарлантириш ҳақидаги, бирон бир фармони матбуотда намойиш, ёки бошқа бирон бир ерда эълон қилиндими?

Комментариев нет:

Отправить комментарий