Меню

понедельник, 4 февраля 2013 г.

Кам таъминланган оилаларга FM-радиолар тарқатилди.


Республика "Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг Қибрай тумани бўлими ҳайрия акциясини ўтказди. Акция доирасида кам таъминланган оилалар, ногиронлар, қариялар, ёлғиз ва боқувчисини йўқотганларга тантанали равишда FM-радиолар топширишди.
«Ташкентская правда» газетасида ёзилишича, жамғарма ҳодимлари, шунингдек фаоллари 86 маҳалладаги, 1380та ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга ташриф буюриб, уларга 23,4 млн. сўмлик FM-радио ускуналари тарқатишган. 
Ўтган йили Ўзбекситонда 300 мингта камтаъминланган оилаларга учта каналдан иборат бепул радиоприемниклар топшириш лойиҳаси йўлга қўйилган

Олақолинг...

Одатдаги кунлардан бири. Шаҳардан чиқиб кетаверишда жойлашган "стоянка”да ғужғон одам ўйнайди. Ҳар ким ўз ташвиши билан ҳар жойга шошган, қайси бир йўловчилар ҳайдовчилар билан борадиган манзилигача йўл ҳақини келиша олмасдан, бошқа машинага чопган, айрим ҳайдовчилар эса машинасини тўлдиролмай, мижоз умидида ҳар тарафга саросар бўлиб турган палла. Яна кимлардир мижоз кутиб, пашша қўриб ўтирибди. Ана шундай ҳайдовчилардан бирининг ёнига елкасига бироз каттароқ сумкани осиб олган, кўринишидан бу ерликларга сира ўхшамайдиган ва чеҳрасидан қандайдир ташвишнинг ифодаси шундоққина сезилиб турган бир киши яқинлашди. – Ассалому алайкум... Кечаги маишат бироз чўзилиб кетганидан тонготарда уйига қайтиб, бунинг устига эрталабгача ором нималигини билмаган ҳамда ланж бўлса-да, мажбуран йўлга чиққан Азамат келувчига бошдан-оёқ бир разм солган киши бўлди-да, қўлларини истар-истамас қимирлатгандек унга узатди.

Тўйдан кейинги муҳаббат ҳақида 10 афсона

Мустаҳкам оила – муаммоларсиз эмас, балки уларни ҳал этишга қодир оиладир.

Эллик йил бирга яшаган эр-хотиннинг олтин тўйида чолдан сўрашаяпти:

– Ота, шунча йиллик турмуш давомида наҳотки бирор маротаба бўлсин ажрашиш фикри хаёлингизга келмаган?

– Очиғини айтсам, кампиримни ўлдириб қўяр даражада ғазабланган дамларим бўлган, лекин ажрашишни ҳеч ўйламаганман. Ахир ўртада фарзандлар бор-ку!

суббота, 2 февраля 2013 г.

Лидерларинг ким?


Муҳлис саволи
Jamoangiz haqida aytib bering? Maqsadlaringiz va lideringiz kimligi haqida? (mani noto'g'ri tushunmang. Prosta man siz bilan aloqalarni o'rnatiw arafasidaman, shunday ekan kimlar bilan ishlayotganim haqida, maqsad va vazifalar haqida o'ylaymanki biliwga haqliman)

Жавоб(Мистер Қалампир)
Сизга тўғрисини айтаман! Лидер деган гаплар алдовчи нарсалардир. Қалбингиз лидерлик қилиши керак! Чунки, "Лидерман" деганларнинг ортидан барча кетаверса у нима деган гап, ахир?! 
Сиз эса тўғри савол бердингиз!! 

Янги китоб тўплами

"ДУНЁ ОВОЗИ" ва "МИЛЛИЙ БУРЧ" илмий-оммабоп, публицистик, демократик мустақил интернет газеталари ушбу кундан бошлаб барча миллатдошларга шуни маълум қиладики, барчанинг орзу умидлари қандай бўлишидан қатъий назар ушбу "УМИД ЮЛДУЗИ" номли китобига  ўз фикр ва мулоҳазалари билан мурожаат этишлари сўралади.
Умид қиламизки, халқ оғзаки ижодига айланиб кетиши кутилаётган ушбу китоб асрлар давомида барча келажак авлодга уларнинг тарихини очиқ ва ойдин тасвирлаб бера оладиган донолар китоби бўлиб қолади.
Бу каби китоб тарихда ягона бўлиб миллионлаб йиллар умр кўради деган орзудамиз.
"МИЛЛИЙ БУРЧ" таҳририяти
  

пятница, 1 февраля 2013 г.

Ўксиклик

Ҳаётим қисмати кўнглимни ўйнар,
Оҳларим баъзида забуним тирнар,
Йиғлаган кўнглимда зорларим куйлар,
Қалбимда оташин ўксиклик бўйлар,
Савдолар ёзиқмиш, нетай...

Мистер Қалампир
2013

ЁДГОР ОБИД: Онамга

Умидларим бўлди йўлдошим,
Олиб кетдим узоқларга бош.
Ортда қолди қишлоқ, қурдошим.
Сен ҳам тўкиб қатра - қатра ёш,
Балки ўртаб қалбингни ҳижрон...
Шуни кутганмидинг мендан, онажон!

Не изладим, не кўрдим ахир
Гоҳи ҳушнуд, гоҳи бўлиб ғаш...
Сенга эмас ташвишларим сир,
Ёнишларим асримга туташ.
Ҳали кўпдир истак ва армон...
Шуни кутганмидинг мендан, онажон


Sefer Bekcan: Ismatul Kismat Исматул-Қисмат


Шу ҳафтанинг бошида тасодифан ”йўқолиб қолган” таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевнинг дараги чиқди. У Тошкентда экан.-
Ит етаклаган хоним, маймун ўйнатғoн одам, айик ўйнатғoн лўли ибораларини эшитгандим. Надоматлар бўлгайким кейинги йилларда Инкилобчилик ўйнатғoн Исматул-Қисмат хангомасини хам эшитиб кўриб турибмиз.
Тошкент шахар Бош милисасига куда бўлғoн, уйи-жойи мол мулки кунба-кун ортғon хаммага хам Қисмат бўлайдурғон ишлармас. Хушматчилик академя очсалар кўп ажойиб хангомашуносларға мазғава, кўпик тижоратиға башлаядурғон икболлари борди. ўзларидан олдин гурбатчилик-улфатчилик мактаблари очғoн устозу мухтарамларидан маcлахатлар килмағонлари озгина хижил иш бўлғонким, умидвормиз-ки Тошкентдан кайтғондан сўгра тузатилажакдир. Қиссадин хисса чикармоғимизға хали эрта
бўладирғони учун Сизга Қисматул Хушматлик тиламек вазифаю мажбурятимиздир. Сўнграғи "гурбатчилик" саёхатиғизга ўзингиз билан бир ит, битта айик ва битта маймун олиб келинг. ўйлайдирғон аклигиз, тортинадиргон иймонигиз колмағанидин гурбатда ёлгиз колмагайсиз. Хич ўлмоғонида ёнигизда айлантиргани итигиз, ўйнатадиргон айикигиз ва маймунигиз Қанада пасапортли олғай. 
Банклар ичра шоколат чикарадурғонжи
Сафар Бекжон.