Меню

понедельник, 4 февраля 2013 г.

Кам таъминланган оилаларга FM-радиолар тарқатилди.


Республика "Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг Қибрай тумани бўлими ҳайрия акциясини ўтказди. Акция доирасида кам таъминланган оилалар, ногиронлар, қариялар, ёлғиз ва боқувчисини йўқотганларга тантанали равишда FM-радиолар топширишди.
«Ташкентская правда» газетасида ёзилишича, жамғарма ҳодимлари, шунингдек фаоллари 86 маҳалладаги, 1380та ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга ташриф буюриб, уларга 23,4 млн. сўмлик FM-радио ускуналари тарқатишган. 
Ўтган йили Ўзбекситонда 300 мингта камтаъминланган оилаларга учта каналдан иборат бепул радиоприемниклар топшириш лойиҳаси йўлга қўйилган
эди. Тахминларга кўра, ушбу мақсадларда телекоммуникацион тизимларни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш Жамғармасининг беш миллиард сўми сарфланиши кўзда тутилган.Мазкур лойиҳа ижрочилари сифатида Ўзбекситон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Маҳалла» ҳайрия жамғармалари аниқланган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий