Меню

суббота, 9 февраля 2013 г.

СИРДАРЁДА СОХТА МИЛИЦИОНЕРЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ


Сирдарё вилоятида ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, одамлардан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул ундирган Жаҳонгир Ғаниев ва Ихтиёр Ботиров маҳкамага тортилди. "Адолат” газетаси хабарига қараганда, судланувчилар фуқаролар Нурмуҳаммад Мирзаев ва Рўзибой Ибрагимовни қамаш билан қўрқитиб қимматбаҳо қўл телефонларини ва бир неча миллион сўм пулини олиб қўйган. "Агар сохта милиционерлар актёрлик касбини танлаганларида, улардан яхши санъаткор чиқиши мумкин эди. Чунки улар ҳеч қандай репетициясиз ҳам икки йигитни бир зумда ўз қармоқларига илинтиришди-да” деб ёзади жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судяси Ҳусниддин Дўсназаров. Айтилишича, сохта милиция ходимларига "қилмишларига яраша” жазо берилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий