Меню

четверг, 28 февраля 2013 г.

Ёдгор Обид: Сиз баҳордан...

( Баъзи тўдалар ва тўдабошиларининг "ёшларга йўл бериш - хато, уларни фақат бошқариш керак" мазмунидаги бемаъни даъволарига жавоб ўрнида)

Борлиқ - олий ҳукмдан бунёд,
Ўзгаради фасл ва дунё.
Кўзларингиз не учун ношод...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Тинглолмайсиз қушлар сайроғин,
Тонглар қутлар ўлканинг боғин.
Умид қучар ғунча дудоғин...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Шамол эсар ўзгача . сарин.
Эзилган руҳ очадир бағрин.
Олам яшил тортмоқда тағин...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

Новдаларда ғунчалар ғужғон.
Очилмоққа излайди имкон.
Уларнингдир энди бу замон...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?


Чекинадир эзгинлик, ҳасрат.
Ранггин топар. Ўзгарар ҳилқат.
Келар бўлса - келар беруҳсат...
Сиз баҳордан қўрқасизми ё?

1 комментарий: