Меню

пятница, 15 февраля 2013 г.

Сўхликларга!, форма кийган қирғиз полицияси қароқчилик қилмоқда...

Сўхликларга!, форма кийган қирғиз полицияси  қароқчилик қилмоқда...

1.Қирғизистон Республикаси,Боткент вилояти, Кадамжой тумани ИИБ ЙХХБ ходими, кўкрак нишони АО 018, Аширов Бекмирза Келдибекович лақаби БЕК Водил-Сўх йуналиши орқали келаётган Сўх фуқароларини асоссиз равишда тўхтатиб. таъмагирлик йули билан пул талаб қилган.
жумладан 13 феврал куни, соат 16-ларда Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғида яшовчи 1978 йилда туғилган Ҳасанов Муҳамадсодиқ Зиёдуллоевич Нексия автомашинаси 40 W 534 ВА Қадамжой туманининг Бкел қишлоғида тўхтатиб,100 минг сўм  миқдорида пул талаб қилган,пул бермагани учун ҳужжатларини олиб қуйган.



2.Уша куни Сўх тумани,Чумоқча қишлоғида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ҳусейнов Зафаржон Мусажоновични Нексия 40 Н 313ВА тўхтатган ва 200 АҚШ доллари пул талаб қилган,фуқаро Ҳусейнов бор пули 67 минг сумни бериб қутилган.

3.Сўхни Ҳушёр қишлоғида яшовчи Ҳалимбоев Полвонжон Умаржонович Матиз,40 Z 932 DA-ни тўхтатиб, 100 АҒШ доллари талаб қилган. У эса 3000 Россия рубли бериб қутилган.

Шунинндек.9 та бензин ташаётган бензовознинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул олиб кейин қуйиб юборган.
Унинг мушикини ҳеч ким пиш дея олмас экан.Сабаби Боткен вилоят, губернатори Жениш Разақов ва Боткен вилоят ИИБ Анарбай Алимбаев ва вазирликда «крыша»си бор экан,

Ўшбу ҳўжжатли хабарга асосланиб, бугундан бошлаб Сўх район, қирғиз можаро хоҳловчилар билан, жиддий шуғуланишга мажбур бўлишимга тўғри келмоқда.

Ҳўрматли Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ва бир қатор Ўзбекистон Вазирлик ходимларини ҳўрматларини инобатга олгандим,чунки оғирбосиқ бўлинглар дегандилар,шу вақтгача оғирбосиқ бўлиб,турли қирғиз провакацион ахборот тарқатишларига чидаб келаётган эдим, энди бундай ишлардан кейин асло жим қараб утириш мени ва Сўх халқимни виждонимизни еб ташамоқда.

Шуниндек аввало,илтимоснома сифатда, расмий Тошкент бу ишларга,яъни Сўх йули ва можаросига жиддий эътибор беришларини сўрайман,иккинчидан Қирғизистон Президенти ва Парламентига охирги огоҳлантирувчи дўстона маслаҳатимни жунатмоқчиман, ўзларини криминал ҳолатда Қирғизистон милициялик лавозимида ғаламисона ишлаётган,Аширов Бекмирза(кўкрак нишони АО 018) каби инсонларга чора кўришсинлар, акс ҳолда Халқаро инсонийлик ҳақ ҳуқуқни ҳимоялаш коммисиясига,қирғиз зиёлиларни  ноҳақликлари хақида тўрли хил жиддий ҳужжатлар тайёрдир.
Бемалол йўлкира қилиб Женевага бориб  топширишга тайёрман. Индамас экан бу Сухликлар деб ҳадидан ташқи ошиб кетиш..,шахсан мендай оддий Сўхлик фуқароси учун эмас,тоғ тагидан ҳеч нарсани билмайди деганлар бўлса, бу номаъқул иш,
Биз Сўхликлар ва Сўх атрофи қирғизлар асрлар давомида бародарликда яшаб келганмиз,ва бунга на расмий Бишкек,на Бишкекни расмий Путин акажониси халахит бера олмайди.Мен унақа бадейлаштириб утирмайман, яна илтимос тепада бўлган Сўхни соддадил,меҳмондўст оддий аҳолисини камситишлар зудлик билан тўхтатилсин.

Ҳурмат билан,
Халқаро Мухолифатшунос
олими Максим Назиров.
Монако-2013

Комментариев нет:

Отправить комментарий