Меню

пятница, 1 февраля 2013 г.

ЁДГОР ОБИД: Ўзбек алифбоси ва ёзуви муаммолари ҳусусида (4-5)


Ҳуллас, ўзбекистон аҳолиси, СССР таркибидаги бошқа туркий ҳалқлар қатори "кирилл - мефодий" ёзувини қабул қилди... Тўғрироғи, қабул қилдирилди.
Лекин янги ёзувга ўтиш жараёни ҳам тинчлик билан амалга оширилгани йўқ. Ҳукумат томонидан босим ўтказилди. Эски Ўзбек ёзувида битилган китобларни ўқиганлар "эски тузум тарафдорлари" сифатида таъқибга олинабошланди. Саводлилар - саводсизга чиқарилди. Илмлилар илми мутлоқ инкор қилинди. Улар ҳақида ҳажвиялар пайдо бўлабошлади. Ким танқид қилинса, жазога дучор бўларди. Юқорида келтирилган жумла, "аввал тўтим сайрасин, кейин ўзим айтаман"нинг яна бир қирраси - "Аввал матбуот, кейин - ҳукм"...



Мен ўзим ўша даврда, шу айтганимиз сабаблар билан қамалиб чиққанлар ва сибир, украина чўлларида сургунда бўлиб қайтганларнинг кўплари билан учрашганман. Хоразмда, Сурхондарёда, Чироқчида бўлганимда менга кексалар мозорларни, даштлардаги ғор ва эски қудуқларни кўрсатиб, уларнинг кўпларига яширинча эски китоблар кўмиб юборилганини, энди уларни топиш мушкул эканини гапириб берганларини эслайман. Дарвоқе, Абдулла Қаҳҳорнинг шу масалага бағишланган бир ҳикояси ҳам бўлгувчи эди... Кирилл - мефодий ёзувини ўрганувчилар ва ўрганишни истамаётган "қолоқ"лар ҳақида...
Ҳукумат ҳам ўз навбатида кириллга ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида "ликбез"лар, яъни, "саводсизликни бартараф қилиш махсус курслари" ташкил қилади. Курсга фаол қатнашганлар рағбатлантириб борилади.
Кирилл - мефодий ёзувига ўтиш, айтганимиздай, тинч йўл билан, поғона - поғона амалга ошмади. Мажбурлаш ва зўрлаш, қўрқитиш сиёсати қўлланди. Ҳарҳолда, йиллар давомида аҳоли бу ёзувга кўникди. Эски ўзбек ёзуви аста - секин унутила бошлади. Ёзув билан бирга, қадимий ўзбек адабиёти. маданий меросларини ҳам "прогресс" чанги қоплайбошлади. Бадиий асарларни ҳам биз асл нусҳаси орқали эмас, бизга янги қабул қилинган ёзувга ким қандай ўгириб берса, шундай ўқийбошладик. Кўп классиларимиз битиклари коммунистик ғояга мослаб, ўзлари истаганлари ҳолда нашр қилабошлардилар. Ўша даврларда нашр қилинган Навоий, Машраб, Лутфий ва бошқа шоирларимизнинг асарларини солиштириб кўринг. Фарқига дарров кўзингиз тушади. Машраб асарларини қўятурайлик, ҳатто Навоийни ҳам таҳрир қилганларини кўриб, ишонч ҳосил қиласиз...
"Кирилл - мефодий"га ўтиш жараёни шу билан тугамади. Бу ёзув ҳам тинимсиз ислоҳотларга учраб турди. Бешинчи - олтинчи синфларда ўқиб юрган пайтларимда, эсимда қолган, "киоск" атамасини "киоска", "Сурат" - сўзини "суврат" шаклида ёзиш кераклиги ҳақида янги - янги кўрсатмалар келиб турарди.
Шу ҳолда ўтган асрнинг 90 - йилларига кириб келдик
---------------
Калтакнинг икки учи бўлади.
Эҳтиёт бўлмасанг, ўз бошингга ҳам тегиб қолиши мумкин.
Гап шундаки, ўтган асрнинг 80 - йиллари оҳири ва 90 - йилларнинг бошлари ўзбек ҳалқи учун сиёсий уйғониш, тўғрироғи - сиёсий жонланиш йиллари бўлди. Аслида, шу даврга қадар яширин ҳолатда бўлган сиёсий мухолифлик, ўзбекчасига айтадиган бўлсак, қарама - қаршилик юзага чиқди. Мен бу ерда умум сиёсий маслаларни кўтариб ўтирирмоқчи эмасман. Фақат бошлаган суҳбатимизни давом эттириб, алифбомиз, ёзувимиз ва адабиётимиз аҳволига, уларнинг бошига тушган "калтаклар" ҳақида қисқагина гапириб қўймоқчиман холос... Мени бунга мажбур қилган нарса - айни мавзудаги баҳсларнинг кейинги пайтларда авжга чиқиб кетгани ва ўринли - ўринсиз, баъзан кинояли, масхараомуз изоҳларнинг кўпайиб кетгани бўлди. Бировнинг бошига тушган фожеали аҳволдан кулиш, киноя қилиш, масхара қилишлар - одобли одамнинг иши эмас. Айниқса, бу фожеалар бирор ҳалқнинг бошига тушган бўлса...
Алифбоси, ёзуви ва адабиётини йўқотган ҳалқ - тарихий ҳалқ мақеъини йўқотади. Яъни, тарихга эга, тарих яратувчи ҳалқлар қаторига киролмай қолади. Бу эса, ўзини, ўзлигини йўқотиш деган гап....
" Тарихни ғолиблар ёзади" деган гап бор. Кўп жиҳатдан биз мағлублармиз. Лекин мағлублар ёзган тарих, менича, ғолиблар ёзган тарихга нисбатан ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Буни тарихий китобларини ўқиган одамлар фикр қилиб кўрсинлар. Суҳбатимиз мавзуси, гарчи, қисман шу билан боғлиқ бўлсада, гапнинг асосига ўтайлик. Бу ёғи кейин очилади...
Ҳуллас, катта даврий ўзгаришлар бошланди. Илгари Ўзбекистон Компартияси биринчи секретари бўлиб келган, ўзи бошқараётган ҳалқ тилини билмайдиган, ўта жоҳил одам вазиятдан фойдаланиб, президентлик курсисини эгаллади. Ўз халқи тилини билмаган, жоҳил ва саводсиз одам раҳбар бўлса, ҳалқнинг аҳволи қандай бўлиши мумкин?! Мустақилликка тиш - тирноғи билан қаршилик кўрсатиб турган одам, ГКЧП ғалаёнида ўзи билмасдан "Ҳол" қўйиб, жазодан қутулиш учун шошилинч равишда "мустақиллик" декларациясига қўл қўйиб юборди ва "мустақил" давлатнинг президентига айланди. Бу жараёнларини яхши эслайман.
Эҳтирослар қайнови авжига чиқди. Ёзувчилар, шоирлар гуруҳ - гуруҳ бўлиб, кўча чангитабошладилар. "Мустақиллик" учун "юртбоши"га атаб, ҳимнлар тўқийбошладилар. Шундан бери хонандалар ҳам қўшиқларини, концертларини ана шундай бағишловлардан бошлайдиган бўлдилар. Мен ҳурмат қиладиган бир хонанда " Подшоси ҳалқ томонда" деб сайраганини эшитиб, ҳайратланган эдим. Буниси ҳалво экан...
Ёзувчилар бирлигида ўтган бир йиғилишда эндигина бир - икки китоби нашр қилинган шоир сўзга чиқиб, " Биз энди мустақилмиз, Совет даврида ёзган ҳамма ёзувчилар ўз асарларидан воз кечишларини талаб қиламиз" деб, анчагина гапирди. Залда кекса ва ҳалқ кўзига кўринган, ҳурматли ёзувчилар кўп эди. Улардан биронтаси ҳам, бошқалар ҳам "бу нима деган гап, бу мақсадингни қандай йўл билан амалга оширмоқчисан?" демади. Ўттизинчи йиллар фожеаларининг ҳиди келиб турарди унинг гапидан.
Ва ниҳоят, навбат алифбо ва ёзувга келди...

Комментариев нет:

Отправить комментарий