Меню

понедельник, 4 февраля 2013 г.

ТОПИШМОҚНИ ТОПГАНГА БАЛЛИ...

Мистер Қалампир ҳарбий хизматда
Бир йигит армияга борибди. Хизматини ўташ даврида севгилисидан мактуб олибди. Жуда севиниб кўзларига сурибди. Аммо бир яхшининг ёмони бор деганларидек, йигит чаласавод экан. Шу билан бир қаторда бошқаларга мактубни кўрсатишга ҳам уялибди. 
Хизмат муддати тугагунча мактубни кўз қорачиғидек асрабди. 
Хизмат тугаб, йигит уйга қайтаётганида сабри чидамай йўлдаги бир одамга хатни кўрсатади. У одам ҳеч нима демай ёнидаги ўглини кўприк тагига анҳорга оқизиб юборибди. 
Йўлда келаётиб бир аёлга кўрсатса, у аёл ҳеч нима демай ўзини осибди.
Уйга бориб, онасига кўрсатса, онаси болам сени оқ қилдим кет дебди.
Севгилисига борса, сиздан кечдим сиз менга бегонасиз дебди. 
Савол: ХАТДА НИМА ЁЗИЛГАН ЭДИ?
-----------------------------------------------
Агар қийин бўлса, унда сал осонроғини топиб кўринг.
Бир гўзал, соҳибжамол малика бор экан.
Унинг ишқида сарсонлар кўп экан. Малика совчи бўлиб келганларга турли хил шартлар қўяркан.
Икки шахзода бир кунда совчиликка келибди. Малика эса уларга шарт қўйибди.
Пойга чопасизлар, кимнинг оти иккинчи бўлиб келса, шунга турмушга чиқаман дебди.
Иккила шахзода нима қиларларини билмай қолишибди. Ахир кимдир албатта биринчи бўлиб келиши шарт эдида. Улар жойларидан жилмай шеригининг олдинга чиқишини истабди. Шу зайлда кун ўтибди. Шахзодалар сира жилмасдилар.
Йўлдан ўтаётган Мистер Қалампир уларга раҳми келиб бир маслаҳат берган экан. Шахзодалар маррага ошиқишибди ва бириси маликага уйланибди.
Тушунтира олмадим шекилли. Унда такрор ўқинг.
Савол: Мистер Қалампир уларга нима маслаҳат берган? (Лекин, уларга қалампирдан ишлатишни айтмаган)
-------------------------------------------
Тўғри келмаган бўлса кейингисига урнаб кўрингчи
Бир хон бўлган экан.
Хон қўшни мамлакатга сайр этиш учун меҳмонга бормоқчи бўлибди. У йўлга отланган вақтда бир соқчиси айтибди. Шоҳим бир қошиқ қонимдан кечинг, мен бир соат олдин туш кўрдим. Сиз меҳмонга бормоқчи бўлган жойда душманларингиз бор экан. Сизни ўлдиришарканлар. Шунинг учун у жойларга борманг, дебди.
Хон унинг гапидан иккиланиб, ўзи бормай ўрнига бошқа мулозимларини юборибди.
Соқчи тасвирлаб бергандек, юборган кишиларининг барчаси қатл эттирилибди.
Шунда хон ўша соқчини чиқириб мана сенга бир қоп олтин, чунки мени ўлимдан асраб қолдинг дея у бечорани бир қоп олтин  билан бирга зиндонга ташлатибди.
Савол: Хон нега соқчини зиндонга ташлаттирди?
Автор: Мистер Қалампир на 1:49     
Отправить по электронной почте
Написать об этом в блоге
Опубликовать в Twitter
Опубликовать в Facebook
Действия:
9 комментариев:
Анонимный16 сентября 2012 г., 22:28
Öziz aytingchi?
ОтветитьУдалить
Анонимный19 сентября 2012 г., 20:00
2-topishmoqning javobi, ularga otlarni Almashtirib olishlarini maslahat bergan.
ОтветитьУдалить
Ответы
Мистер Қалампир4 октября 2012 г., 12:40
Кечирасиз!
Улар ўз отларини ипидан ушлаб отларидан олдин марра етишга ҳаракат қилишлари лозитм бўлган!!!
Удалить
Анонимный11 ноября 2012 г., 20:37
Саҳифангиз менга жуда ёқди, барча рукнлари бирдек қизиқарли ва долзарб мавзуларга бойлиги билан эътиборли. Биринчи топишмоқнинг жавоби: Хатда "Сиз билан ака-сингил эканмиз" деб ёзилган.
Удалить
Мистер Қалампир11 ноября 2012 г., 23:00
Eh, jonajon do'st!
Agar singil masalasi bo'lsa, nega unda erkak kishi o'z o'g'lini suvga oqizdi?...
Удалить
Ответить
Анонимный12 ноября 2012 г., 19:46
Cизга биродар ҳурматлаб дўст деб ҳисоблаганингиз учун катта рахмат. Узр, жавобга бироз шошилибман. Менингча қиз хатда "турмушга чиқаётганлиги, аммо йигитдан ҳомиласи борлигини ёзган". Сувга оқизилган бола йигитнинг ўғли, ўзини осган аёл қизнинг онаси бўлган. Аммо саҳифангиз ҳақиқатдан ҳам барча учун бирдек қизиқарли экан. Яна бир бор рахмат Сизга дўст.
ОтветитьУдалить
Мистер Қалампир13 ноября 2012 г., 9:47
Катта раҳмат ҳурмат учун!
Унда нега онаси уни оқ қила қолди?
А лаббай?....
Жавобини кутаман.
ОтветитьУдалить
Анонимный14 ноября 2012 г., 21:19
Ўтган куни кейинги берган жавобимни хам энди эълон қилиб юборарсиз биродар,етар шунча мақтана қолганингиз...
ОтветитьУдалить
Анонимный15 ноября 2012 г., 17:34
Ҳурматли мистер қалампир ёзганларимни эътиборсиз қолдирмаётганингиз учун ташаккур. Онаси хатда ёзилганларни ўқигандан сўнг нега ўғлини оқ қилмасин!?

Комментариев нет:

Отправить комментарий