Меню

среда, 6 февраля 2013 г.

Лаънати боғбон....

 Жиддий ханда
Бугунки ёшларни ажабга солган ҳолат шуки барча ўзини мухолифман деяётганлар бошқаларнинг гапини нотўғри дея иддао қилишларидир.
Агар айтмоқчи бўлган гапини бир секунд олдин рафиғи гапирса борми, у ҳолда айнан ўша фикрнинг хато эканлигини исботлашга уринишлар бугуннинг шўридир.
Чунки унинг фикрини биринчи бўлиб айтилиши зурур эдида...
Агар бундайларнинг суҳбатига қулоқ солсангиз уларнинг бир фикрни икки хил ҳолатда бир бирига сингдиришга уринаётганларини кўрамиз.
Бу нима?
Янгича модами?
Менимча эскилик сарқити холос!


Товба, бир маънодаги суҳбатда тортишиб яна бир маъно касб этиши аниқ бўлган ҳолда ҳам  гап қовушмайдида...
Балки буни бир дарахтнинг икки новдаси кабидир...
Унда фикрлар қовушмаса, у ҳолда пайвандланган эканда бу икки новда...
Бунинг устига уларни бирлаштирган асосий новда ҳам аслида уларга бегонадир...
Унинг бошини янчиб турган мана шу уришқоқ новдалар ўрнида ўзининг жайдари новдалари бўлганда яхши эдимикин?!!!

Мистер Қалампир    

Комментариев нет:

Отправить комментарий