Жуда
совуқ, изғирин ва қорли шимолий ўлкаларнинг бирида “KONDIKHOU” яъни “Конди одамлар” дея аталувчи
қабила аҳли яшаркан. Одамларнинг узун қулоқ
гапларига кўра, бу одамлар ҳаттоки Қизил китобга ҳам киритилган эканлар. Чунки
улар бугунки кунда дунё бўйича тахминан 31500 нафар кишини ташкил этарканлар
холос.
Уларнинг
бўйлари калта- 160 см. атрофида бўлиб, юзлари балиқ сингари текис, қўллари эса
тиззарига қадар узун экан. Қўлларининг
узунлиги ҳар ишни қила оладилар дегани бўлмасада улар учун барча қонунларда
имкониятлар ва ҳуқуқлар жуда яхши белгиланган экан. Агарда улар жиноят қилсалар,
ҳаттоки қотиллик қилишсада уларни жазолашмас, аксинча ҳаттоки уларга шапалоқ
тортган кишиларни қамоққа тиқишар экан.
Уларнинг
хонадонида бирор бир меҳмон келиб қолгудек бўлса борми, бу улар учун жуда катта
байрам экан. Албатта, ҳар бир хонадон ўзаро бир биридан алоҳида узоқда
яшаганидан сўнг кўрган кишилари улар учун азиз бўладида. Айтишларича, кимки
уларнинг хонадонига меҳмон бўлиб қолса, мезмонлик одатига кўра кечқурун меҳмоннинг
дам олиши учун ўз хотинларини тортиқ қилишаркан. Бунинг сабаби эса ўз
авлодларини яъни қонни тозалаш ва янгилаш учун ҳаракат экан.
Улар
ўз ҳаётлари давомида атиги икки марта ювинишар эканлар холос. Туғилганларида ва ўлганларида. Балки гуноҳсиз
дунёга келдим ва қилган гуноҳларимни ювиб бу дунёни тарк этай демоқчиларда.
Уларнинг уйларида хожатхоналари йўқ экан. Доимий кунлар жуда совуқ бўлгани учун
кийимларида чўнтакка ўхшатиб махсус қўйилган халтачалардан фойдаланишаркан.
Буниси энди балки уйдирмадир...
Аммо,
бизнинг суҳбатимиз бу қабила ҳақида эмас.
Кечагина
ўғли таҳсилни тугатиб, Япониядан уйга қайтган ва орзулари ушалганидан оламга
сиғмай
қувонган “Афғон мулла” номи билан элга таниш, маҳалла имоми Муродилла - кайф ҳолатида
ўзини осиб қўйибди деган шум хабар маҳалла бўйлаб совуқ шамол каби тезда тарқалди.
Маҳалладошлар таъзия билдириш ва марҳумни охирги манзилга кузатиш учун унинг хонадонида
йиғилдилар.
Муродилланинг
хонадонининг олдидаги катта ариқнинг бўйида қачонлардир марҳум