Меню

вторник, 3 декабря 2013 г.

Бу йигилишни эшитган хўроз кичкириб юборди....




Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий,
Олий ва Олий хўжалик судлари судьялари, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У.Вафоев, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси А.Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида қабул қилинган Конституциямизда мамлакатимизни модернизация қилиш ва ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилгани ва ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани амалда ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.

Жумладан, Бош қомусимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принциплари ўз ифодасини топган. Бу уларнинг мустақил ривожланишига, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизми шаклланишида муҳим замин бўлди.

Мамлакатимизда икки палатали парламент фаолият кўрсатмоқда. Парламент ўтган даврда Конституция нормаларига мувофиқ 7 конституциявий қонун, 15 кодекс, олти юздан зиёд қонун қабул қилди. Икки юздан ортиқ кўп томонлама халқаро шартномаларни ратификация қилди. Шу тариқа Асосий қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ қабул қилинаётган ва ҳаётга изчил татбиқ этилаётган қонунлар ана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтириш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратишга хизмат қилмоқда.

Давра суҳбатида Конституциямизнинг ҳуқуқий демократик давлатни янада мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида фикр юритилди. Қонун ижодкорлиги ишларининг сифатини ошириш, Асосий қонунимизни чуқур ўрганиш бўйича тарғибот тадбирларини мунтазам олиб бориш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий