Меню

четверг, 12 декабря 2013 г.

Ёдгор Обид: Бир гапим бор эди...

www.milliyburch.com


Айтиб қўяй қулоғингизга,
Кўзёшларнинг таъмин биламан.
Ҳалқим йиғлаб турган чоғида -
Мен ҳам йиғлаб нима қиламан...

Ўлганим йўқ. Юрибман ҳамон -
Эллар кезиб... Қаддимни тутиб.
Юрт ҳолини хор кўрганим он -

Аламларим ичимга ютиб.

Кўзёшлари кўксимга томар,
Залворидан титрайди бағир...
Ёнартошга айланар. Ёнар -
Қолдирмайин сабримда сабр.

Ғурбатларнинг таъмини тотиб -
Зорларимни ҳавога сочдим.
Энди - тамом. Руҳим тўлғотиб -
Эркка элтар йўл сирин очдим.

Ўз қадрини қадрлаган юрт -
Ёвга бўйин эгмас ҳечқачон.
Фароғатга элтмагай сукут,
Талабим - эрк. Талабим - майдон !

Ҳалқим йиғлаб турган чоғида -
Мен ҳам йиғлаб нима қиламан...

Комментариев нет:

Отправить комментарий