Меню

воскресенье, 15 декабря 2013 г.

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти фахрийси ва “Бирдамлик” Харакати Фаоли Ёдгор Турлибековнинг барча ватандошларга М У Р О Ж А А Т И

www.milliyburch.com


22 йил муқаддам Советлар Иттифоқи парчаланди.

 Собиқ СССРнинг таназзули натижасида 15 та Республика ажралиб чиқди.

Мана шулар қаторида биз ҳам Ўзбекистонни 1991 йил 1 сентябр куни  Мустақил деб  расман эълон қилган эдик.

Мана, Мустақиллик кунини 22 йилини тантана қилишга ҳам улгурдик.

Асрий армонларимиз ушалган  Мустақиллик кунидан ҳаммамиз шодланиб,юрагимиз ёрилгудек хурсанд бўлгандик. Мустақилликнинг илк
кунида дунёга келган гўдакларимиз бугун балоғатга етди. Уларнинг ҳам бугунги кунда ўз гўдаклари бор. Бундан бениҳоя мамнунмиз,албатта.

22 йил…Бу кам фурсат эмас. Бир йигитнинг гул умрига тенг…

Шу вақт мобайнида,эҳ-ҳе,орадан қанча сувлар оқиб кетди…

Хўш,ана энди айтингчи,биз мустақилликдан нималарни умид қилган эдик? Қандай орзуларни опичлагандик?

Мустақилликнинг илк йилларидаёқ ҳукумат тепасига келган Президент Ислом Каримов лоф бўлмаса,минг маротаба ўзбек халқига қарата:“Ўзбекистоннинг келажаги буюк!  Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам! Келажагимиз порлоқ  ва у ёшларимизники! Ёшларимиз эса биздан кўра кучлироқ,биздан кўра билимлироқ ва,албатта,биздан кўра бахтлироқ бўлишлари шарт” дея қилган оташин нутқлари аҳолига қарйиб ёд бўлиб кетган.

Ва яна Каримовнинг “Буюк саркарда  бобомиз Амир Темур айтганларидек,  куч адолатда,билиб қўйинглар,адолат бўлмас экан,бизнинг кучимиз ҳам бўлмайди. Яна шуни айтиш керакки,халқимиз хар қандай қийинчиликларга чидаши мумкин,аммо у адолатсизликка ҳеч қачон чидаб туролмайди” деган мазмундаги маърузасини эшитган оддий халқ,бечора ишонувчан ўзбек  донишмандлик билан йўғрилган сўзлар сеҳрига асир бўлганди,президентни олқишлаб,чапакларга кўмиб ташлаганди.

Ўзбекистон президенти яқин келажагимизни таърифлар экан,  мағрурона оҳангда шундай деган эди: “Биласизларми,биргина пахтамиз даромадининг ўзидан яқин икки йиллар ўтиб,хар бир пахтакоримизнинг эшиги олдида биттадан импорт машинаси ярақлаб туради!”

 Каримовнинг бу тарздаги керилишларига телевизор орқали қулоқ тутган аҳоли қувончлари териларига сиғмай кетганди ўшанда:“Яшанг Каримов ака,яшанг,ура-ааа!”

Уйларидан кўчага отилиб чиққанлар,йўлакни бошига кўтариб “Энди бизнинг ҳам  импортний машинамиз бўлади,яшасии-ииин!!!” дея ҳайқирганлар бор.

Афсусларким,кўп ўтмай  Каримов гапларининг барчаси пуч ёнғоқ эканлиги,ўша оташин каломларнинг шиширилган шарчалик вазни йўқлиги ўз исботини топа бошлади.

Ҳаёт ҳақиқати Ўзбекистон президенти айтган гапларнинг мутлоқ тескарисини исботлаб борарди.

Ўша пайтларда “Яшанг,Каримов ака!” дея қувончдан югургилаган болакайларнинг бугун мўйлаби сабз урган. Ҳавасга сақол қўйганлари эса Ваҳобий сифатида камида 10 йилга озодликдан маҳрум этилишга улгурган – қамоққа ташланган.

Айни дамда сақол ишқибозлари,серсақоллар диндорларни жазолайдиган Жаслиқ қамоқхонасидан қўним топган бўлса,  мўйлови сабз урганларининг аксарияти  Россиянинг гадойтопмас гўшаларида қорин тўйғазиш илинжида аҳлатхона тозалаш билан андармон бўлиб юришибди…

Инсоният яратилибдики,  у ибтидоий,қулдорлик,феодализм,капитализм ва социализм каби қатор даврларни бошидан ўтказди.

Секин-аста илм-фан пайдо бўлди, техника ривожи билан бирга инсониятга қирон солувчи қурол-аслаҳа,атом ҳам вужудга келди…

Аввалига уруғлар “айтишуви”,қабилалар “тўқнашуви”дан бошланган низолар бора-бора дахшатли уруш аловига айланди.

Башарият 1941 йилнинг 22 июнида “старт” берилган Иккинчи Жаҳон Уруши оловларига гувоҳ бўлди.

Мазкур одамкушлик олишувида қурбонлар сони кўп бўлганини биласиз. Ҳали ҳам ўша суронли йил дахшатларининг тирик гувоҳлари – уруш иштиирокчилари орамизда бор…

Тўрт йил давом этган Иккинчи Жаҳон Урушига асос солган Адольф Гитлер армияси 1945 йилнинг 9 май куни Германиянинг Берлин шаҳрида тўла таслим бўлганини тан олди,Германия мағлубиятни тасдиқловчи қоғозга  имзо чекишга мажбур этилди.

Оламшумул қирғинбаротда қатнашган 30 га яқин Европа,Англия,Россия ва Америка Қўшма Штатларида (фақат Ўзбекистонда мотамсаро куни) 9-май умумхалқ байрамига айлантирилди.

Айни қўлидан иш келиб қолган, ўз ватанлари равнақи йўлида тер тўкаётган миллионлаб ёш йигитлар Иккинчи жаҳон уруш оловларининг  қурбонига айландилар. Ўз боқувчисидан жудо бўлган саноқсиз оилалар айрилиқ аламидан қон қақшаб қолди.

Етимларнинг саноғига етиб бўлмай қолди. Ёш-ёш жувонлар танҳоликка,тулликга маҳкум этилди.

Уруш деб аталмиш “хавфли ўйин” тинкасини  қуритган давлатлар эса бева қолган аёллар,  етим гўдаклар кўмагида қимматли йилларини уруш вайроналарини тиклаш йўлига садқа қилдилар,беҳисоб меҳнат машаққатларини бошидан кечирдилар, азият чекдилар.

Уруш уммонининг даҳшатли оқими  қанчадан-қанча мактаб бинолари,юзлаб завод-фабрикалар-у,саноқсиз кулбаларни,темир йўл ва дарё қирғоқларини бирлаштирувчи маҳобатли кўплаб кўприкларни ўзи билан олиб кетди.

Жамият вайроналикка юз тутди.

Маълумотларга кўра,экскаватор,поездлар,пассажир самолётлари,метро ва автобусларга ярайдиган бир миллиард тоннага яқин турли металлардан оғир танклар бунёд этилди,зенит сув ости ва сув устида ҳаракат қилувчи  ҳарбий транспорт крейсер қуришга, қатор кемалар ясашга  сарф этилган.

Урушнинг аламли оқибати туфайли бир миллиард тонналик турли металлар танк,кема каби ҳарбий қурилмалар шаклида   баъзилари сувга чўккан бўлса,қайсиси чўл,яна қай бири тоғ ва ўрмонларда яроқсиз ҳолда занглаб ётибди.

Уруш табиатга ҳам қирон келтирди. Қанчадан-қанча ўрмонлар аёвсиз кесилди. Ҳисобсиз ёғочлар қурол-аслаҳа,кема ясаш каби тармоқларда ҳом ошё сифатида йўқлик қарига равона бўлди.

Юз миллионлаб инсонларнинг урушдан омон қолиш илинжидаги интилишу меҳнатлари,бебаҳо умри елга соврилди…

Қисқаси,ҳар қандай уруш инсониятга қирон,жабру зулум,айрилиқ ва ўлимдан бошқа ҳеч бир наф келтирмаслиги яна бир бор ўз исботини топди…

Қаранг,Совет Иттифоқи билан Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берган Германия раҳбари Гитлернинг ёвуз калласига келган аҳмоқона биргина фикрнинг ўзидан немис ва совет халқига қанчадан-қанча маънавий ва моддий зарар,ҳадсиз талофот етди-я!

Шу ўринда Гитлер билан Каримов ўртасидаги тафоввутни урғулаб ўтиш жоиз:Гитлер ўз халқини улуғлаган,меҳр қўйганидан бўлса керак,у немис миллати олий ирқ ва бундай ягона миллат,албатта,бутун дунёга ҳукмрон бўлиши керак деган ғоя йўлида оламга уруш оловини сочган эди…

Гитлернинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайиққан аксарият Европа давлатлари Германияга урушсиз у таслим бўлишни афзал кўришган,  сўзсиз ва ҳеч бир қаршиликсиз ўз аскар ва қуролларини Гитлер кучларига қўшишган.

Гитлер,ўз навбатида тасарруфида бўлган мазкур бу давлатлардан жамики ноёб нарсаларни,озиқ-овқат маҳсулотларини Германияга ташмалаб,немис миллатининг тўкин-сочин ҳаётига замин яратиб қўйган эди.

Иккинчи жаҳон урушида биргина Гитлернинг айби туфайли  қурбон бўлган инсонлар қони дарё бўлиб оқди.

Бир қатор мамлакатлар  кўрган иқтисодий зарарларнинг ҳисоби йўқ.

Юз минглаб яҳудий миллатига мансуб аҳоли  ва аср  тушганлар  шахсан Гитлернинг буйруғи билан  қурилган газ камераларида тириклай ёндириб юборилди..

Иккинчи Жаҳон Уруши тугагач,бу уруш оловининг офату кулфатидан ларзага тушган жаҳондаги йирик давлат раҳбарлари бунингдек фожиа қайта такрорланмаслиги учун астойдил бош қотира бошладилар.

1945 йилнинг 24 октябрида ер юзидаги 51 мамлакат вакиллари иштирокида Американинг Сан Франциско шаҳрида ягона халқаро идора ҳисобланмиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилди. Унинг таркибида Бош Ассанблейя ва қуролсизлантириш бўйича Халқаро Хавфсизлик Комитетлари ҳам ташкил этилди.

Орадан уч йил ўтиб,1948 йил кузида Австриянинг Женева шаҳрида Умумжаҳон  Инсон Ҳуқуқлари Декларациясининг тантанали деклоратив ҳужжати қабул  қилинди. Мазкур ҳужжатда ер юзидаги барча миллат ва ирққа мансуб инсонлар ҳаётини тинч ва осойишта яшаб ўтишини таъминлашга оид қонун нормалари қабул қилинди.

Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларациясида  ирқи,дини,миллатидан қатъий назар жамики элатларнинг ҳақ-ҳуқуқлари баробар дея белгилаб қўйилди.

Инсон ҳақлари ҳимоясига бағишланган мазкур ҳужжатда акс этган ҳар бир модда башариятнинг гуллаб-яшнашига қаратилди.

Дунёдаги мавжуд мустақил мамлакатлар ўз Конституцияларини мазкур Ҳужжат асосида тузишига  келишиб олинди.

Жаҳондаги юзлаб давлатлар  қаторида Ўзбекистон Республикаси ҳам  демократик хуқуқий давлат қуриш  йўлини танлашга аҳд қилганди. Ана шу истак-ҳоҳиш самараси ўлароқ Женева Инсон Хуқуқлари Деклерацияси моддаларига таянган ҳолда  Ўзбекистон аҳолисининг менталитетидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бунёд этилди ва қабул қилинди.

Дунёдаги 160 дан ортиқ мустақил мамлакатларнинг давлат бошқарув системаларидан ҳар томонлама комплекс ва жадал ривожланиб бориши мақсадида ўзига хос ва мос андоза олган Ўзбекистон ҳам ўз давлат бошқарув тизимини белгилади. Кўп ўтмай Президент бошчилигидаги икки палаталик бошқарув тизимига ўтилди.

Икки палаталик парламент бошқарувини  танлаган Ўзбекистоннинг қуйи палатаси халқнинг орзу умидларини ифода қилувчи меъёрий ҳужжатлар,қонун мажмуаларини ишлаб чиқиши,овозга қўйиши,қўп овоз олган тақдирдагина қонун чиқарувчи юқори палата ҳукмига ҳавола қилиниши лозим. Қачонки,юқори палатада овозга қўйиб,бир овоздан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мамлакат президенти имзоси билан ҳаётга тадбиқ этилиши кўзда тутилган.

Албатта,инсоний ақл  заковат ва адолат устивор демократия ҳукм сурган жамият халқлари эркин нафас оладилар. Турмуш тарзлари фаровонлик сари юз тутади. Қаердаки эркинлик бўлса,ўша ерда илм-фан,саньат ва маданият жадаллик билан ривож топади. Эркинлик,ҳурлик ва ҳуқуқ устивор давлатдагина мамлакат иқтисодини юксалтириш омиллари юзага келади.

Бироқ  диктатор ҳукмронлигидаги  мамлакатлар адолатсиз бошқарув туфайли ютуқлардан мосуво этилади,ривожланиш тақа-тақ тўхтаб қолади.

Ҳақсизлик ҳукм сурган тузимда юксалишга оид ижобий жараёнларнинг барчаси таназзулга юз тутади.  Аҳолининг турмуш тарзи оғирлашиб боради.

Фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳукумат томонидан оёқ-ости қилинган ҳар қандай жамиятда эртанги кун ишончига дарз кетади,  бу ҳол эса бора-бора мамлакат иқтисодининг инқирозига олиб келади.

Ва яна бу каби иллатлар коррупциянинг  авж олишига олиб келади. Порахўрлик илдиз отган тузимда эса адолат деган тушунчадан,қонун устиворлигидан асар ҳам қолмайди.

Ҳар бир қадамда ишларини битиришлари учун пора беришга мажбур этилган омма  боши берк кўчага кириб қолади. Амалдорлик курсилари сотилади,ҳар бир амалнинг ўз “ставка”си вужудга келади. Оқибатда,ким қанча кўп пора узатса ўша шахс,албатта,юқорироқ лавозимга ўтиришга муваффақ бўлади.

Минг афсусларким, айни Ўзбекистон мисолида юқорида тилга олиб ўтилган қатор иллатлар илдизини кўриш мумкин.

Беш йилга Президент этиб сайланган Ислом Каримовнинг  ашаддий диктаторлик бошқарувининг  ноқонуний тарзда узоқ ва узлуксиз   бардавом этишининг ўзиёқ серқуёш ўлкамизнинг зимистонга айланиб қолишига олиб келганини халқ аллақачонлар тушиниб етишлари керак эди,шарт эди!

Каримовнининг бармоқлари билан кўрсатган чизиқдан салгина чиққан раҳбарлар ишдан ҳайдалди,мол-мулки мусодара қилингач,ўзлари қамоққа тиқилди. Энди то Каримовнинг ҳукмронлик даври тугамагунга қадар уларнинг озодликка чиқиши душвор….

Хўш,мустақилликка эришган  даврларда фаровон турмуш тарзига етишишимиз учун қанчалик ишонч ва нечоғлик асос-у имкониятларимиз бор эди бизда?!

Бугун ақлий  тўхтамга эга бўлган,камида 35 ёшга тўлган, ёхуд ёши улғайган кишига юқоридаги каби саволни бергудек бўлсангиз,улардангина бор  ҳақиқатни эшитишга эришишингиз мумкин.

Ўзингиз ўйлаб кўринг,Ўзга республикаларга қараганда, мустақиликнинг илк даврларида бизга ҳаммадан ҳам кўра энг кўп,энг бой моддий ва маънавий бойлик мерос бўлиб қолганди.

Ўзбекистонимизнинг қулай географик маконда жойлашишининг ўзи Яратганнинг ноёб неъмати эмасми?

Оддий асони қадаб қўйсанг,дарахт бўлиб унадиган бунингдек бебаҳо заминга пахта яккаҳокимлигидан ўзга экинлар қадаш эвазига йилига уч марта ҳосил олишга эришиш мумкинлиги-чи? Ёлғонми?

Она заминимизнинг Оллоҳ назари тушган маконда жойлашувининг ўзиёқ бизнинг энг  бебаҳо ютуғимиз,бахтимиз эди,аслида.

Эсингизда бўлса,мустақилликнинг дастлабки даврларида асосий ишлаб чиқариш маҳсулотлари экспортга мўлжалланган икки миллионга яқин аҳолини иш билан таъминлаш қувватига эга бўлган 40 дан ортиқ кудратли завод ва фабрикалар Советлар давридан бизга мерос бўлиб қолганди-ку!

Мустақилликга эришилган кунларда мазкур ишлаб чиқариш корхоналарининг бирортаси  ҳатто жорий таъмирлашга ҳам муҳтож эмас эди –гуриллаб ишлаб турганди.

Аммо Ислом Каримовнинг турли баҳонали “ташаббуслари” билан,аниқроғи,ойлик маошларининг сабабсиз,сунъий тарзда  ўта озайтирилиши ортидан ишлаб турган корхоналар касодга учради. Шусиз ҳам кам миқдорда тайинланган  маошларни бир неча ойларга кечиктириш каби ҳолатлар ишчиларни ўта танг аҳволга солиб қўйди.

Аҳвол ўнгланишини умид билан кутган ишчи-хизматчилар аввалига,ҳатто ўз уйларидаги  зарурий мебелларини сотиш,қай бирлари қарзга ботиш,айримлар эса кутубхонасидаги китобларгача пуллаш эвазига тирикчилик ўтказиш,оила боқишга уринди. Одамлар ойлик маошларини кутишга йилларини сарфлади.  Бироқ сабр-тоқат,қаноатнинг самараси бўлмади,оқибатда аҳоли иш ўринларини ташлаб кетишга мажбур бўлди,аниқроғи,улар шунга бажбур этилдилар.

Натижада,мингдан бошланган ишсизлар сони  миллионларни ташкил қилди.

Аксарият аҳоли Қозоғистон,  Россия ўлкаларига иш излаб кетишга мажбур бўлдилар.

Қачонлардир халқимиз электр ва табиий газдан ҳеч вақт ғам чекмай яшарди. Электр энергияси,табиий газ,тоза ичимлик суви ва суғориш иншоатларидаги “оби-ҳаёт” халқимиздан ортган тақдирдагина қўшни,қардош Республика аҳолисига “эҳсон” қилинар эди.

Энг қизиғи шундаки,Ўзбекистонда ўша пайтларда ишлаб чиқилган табиий газ миқдори 10 миллиард кубометрга ҳам  етиб-етмас эди.

Бугунги келиб эса,табиий газ ишлаб чиқариш суръати кескин ўсди –60 миллиард кубометрга етди.

Бироқ,таассуфки,табиий газ ишлаб чиқариш миқдорининг мисли кўрилмаган даражада ортиб боруви ҳам аҳоли фаровонлигига хизмат қила олмади.

20 йиллардирки,ҳали ҳамон халқимизнинг  табиий бойлигимиз ҳисобланмиш – газга бўлган талаби қондирилган эмас.

Қиш ойларида табиий газ берилмаган қишлоқ хонадонлари “холодинлик”га айламоқда,халойиқ ит азобда кун кўрмоқда.

Қазиб олинган ушбу табиий бойлигимиз эса ҳорижий давлатларга мўмайгина пулланмоқда.

Халқ совуқдан қотса ҳам,ўлса ҳам майли,муҳими,юртимиз табиий бойлигидан тушаётган мўмайгина даромадни туя қилаётган президент оиласи зарар кўрмаса,бўлгани!

Собиқ тузим даврида ойлик маошлари бир оилани боқишга,одамлардек яшашга бемаоло етарди. Шу боис ҳам Советлар замонида Россия ва турли республикалардан Ўзбекистонга ишлаш учун келаётганлар оқими йил сайин ортиб борарди. Ва ҳатто уларнинг аксарияти ортларига қайтишни исташмасди,бутунлай юртимизда қолишга аҳд қилишганлари қанча.  Ана шундай ишчи-хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш,кўпқаватли иморатлар қуриш масалаларига  давлат томонидан ҳар йили қўшимча   маблағ ажратиб борилар эди.

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясида айтилганидек,  президентнинг икки муддатдан ортиқ  сайланиши мумкин эмас дейилишига қарамасдан,у ўзининг сайлов мудатларни сиёсий найранглари ортидан  беш йилдан етти йилгача чўзиб олишга муваффақ бўлди.

Таассуфлар бўлсинки,мазкур муддатлар ҳам аллақачон ҳотима топган бўлишига қарамасдан, жаноб Каримов 22 йилдан буён ўз лавозми курсисига клейланиб қолган!

Шу маънода Каримов Конституцияга ва президентлик қасамига  ҳиёнат қилган ҳолда ҳамон  ўз лавозмини бой бериб қўйиш талвасасида ёнмоқда.

Ўйлаб кўринг,диктатор Каримов  фақат мақтаниш билан овора бўлиб қолган амалдорлардан эмами?

Халқимизнинг турмуш тарзида,жамиятнинг қатор жабҳаларида кун сайин муаммолар болалаб борса-да,мақтанчоқ Каримов  22 йил давомида ҳали бирор бир муаммо ечимини топган эмас,ҳатто уриниб ҳам кўрмаган.

Бу қандай бедодлик?! Ё баттолликми?

Нега Каримов ўз халқига ҳисоб бермайди,менсимайди,қадрига етмайди,аксинча,“ўзи хон,кўланкаи майдон”  бўлиб,кўнгли тусаган  ўғирлик,қаллоблик,юлғучлик каби хуфёна ишлар билан банд бўлиб қолмоқда?!

Ўзбекистон президентининг занглаб қолган юрагида заррача бўлса-да масъулият ҳиси бормикан ўзи?

Каримов қачон қарама нафақа ва маошларни ошириш ҳақидаги фармонга имзо чеккани-чеккан. Ҳар олти ойда “ўсиши” урф бўлган бу одатдан халқ ниҳоятда қўрқиб қолган.

Негаки,ҳали оширилаётган мошни олишга бир ой муддат бору,нарх-наво бурнинггизнинг тагида “скараб” турибди-да!

Каримовнинг азму қарори билан 15 фойизга оширилган қурби бир чақага қиммат маошнинг ўзидан дарак йўғ-у,бироқ, элдан-бурун 200 фойизга кўтарилиб кетган нарх-навонинг қиймати кишиларни бенаш чақиб олади.

Қани,айтингчи,бундан аҳолига қандай манфаат?

Умуман олганда,Каримов мамлакат,миллат,халқ тақдирини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Каримов шу пайтга қадар бирор марта элнинг эртасини ўйлаб бирор бир қарор,фармон чиқармади,ҳисоби. Чунки у бунга қодир ҳам эмас.

Назоратсиз қолган бунингдек тузимда,порахўрлик,коррупция гуллаб яшнаган мамлакатда халқ ўзи умид қилган адолат учқунини кўра олиши мумкинми?

Каримовнинг ўзи адолатни мажақлаб –эзиб туриб,“Халқимиз ҳамма қийинчиликка чидайди,аммо адолатсизликка чидайолмайди” деб лоф урганига,халқнинг устидан осонгина кулганига,куясизми?

Сизу бизчи? Унинг алаҳсираётган одамдек валдирашларига лаққа тушиб,у жанобни қарсагу олқишларга кўмиб,саробларга ишониб умримизни бесамар ўтказаверамиз.

Мана,сизга сабру қаноатимиз меваси – бедодлик,хорлик,  мардикорлик!

Унинг олдига нажот сўраб борганларнинг кўпини кўрганман,қани адолат сўраб унинг кабинетига бориб кўринг-чи,ясовуллари орқангизга бир тепиб,индамасангиз,суриб чиқариб ташлайди.

“Ғинг” дегудек бўлсангиз,эртага чўнтагиниздан наркотик ёки уйингиздан граната “чиқиб қолади”.

Шу билан ҳаммаси тамом – бедарак йўқоласиз.

Уйингиздагилар излаб,изингизни ҳам топиша олмайди.

Ясовулларнинг ҳаммаси Каримовдан ўрганганлар,улар опажон ёки акажон,келинг,тинчликми? Мен ўзим олиб кираман сизни Каримовга,дейди.  Сиз севиниб кетасиз. У сизга “Қани тезгина менга адресингизни айтинг,энди фамилиянгизни ёзиб олай” деса,ҳаммасини айтиб берасиз.

Эртасига икки одам секин келиб сизни олиб кетишади. Улар Каримовнинг махсус КГБсидан келган одамлар бўлади.

Масалан,коррупцияга қарши энг қийин курашни дунёда ягона Грузия президенти Саакашвили энг қисқа рекорд вақт ичида эплай олди.

Қани энди унга арзийдиган Нобель мукофоти?!

Нега энди мана шундай жасоратли кишини БМТдаги Халқаро коррупцияга қарши кураш бўлимларига раҳбарлик лавозмига қўйишмайди?!

Номоз ўқигани учун балога қолиб  қамалган ҳам Ўзбекистон аҳолиси,таланган ҳам,пора беришга мажбур бўлган,хориждан иш излаган ҳам Ўзбекистонлик! Уйлари бузилиб, кўчада қолган,ўқиш қолиб,нон топишни ўйлаган,аёли мардикор бўлишдан ор қилмаган ҳам ўзбек бўлади! Очлик азобидан қутилиш учун ўзини осган,йўқчиликдан силласи қуриб,хаста  бўлган,болаларини тўйдириш учун ўғирликга қўл урган, тирикчилик дардида фоҳишалик кўчасига кирган,ишсизлик  ва пулсизликка кўниккан,камбағалликка маҳкум этилган – ўзбек,Ўзбекитсон халқи бўлади…Санайверайми?…Ўзбекнинг бошига тушган мусибатларни санайверангиз,адо бўлмайди…

Ҳатто Каримовга ёқмайдиган хориждаги  ўнлаб демократия  ва инсон хуқуқлари фаоллари,журналистлар ва бошқа ватанпарвар юртдошларимиз ҳам Каримовнинг  истак ва ҳоҳишини бажараётган “номаълум кимсалар” – одамхўр - каллакесарлар  томонидан ё автоҳалокатга дучор этилади,ёхуд захарланади,жуда бўлмаганда,отиб ўлдиришгача бориб етишади. Буларнинг барчаси Каримовнинг амри билан амалга оширилади.

Каримовнинг алоҳида тузган шахсий гуруҳлари иштирокида амалга ошириб келаётган бу жиноятлар ўта  маҳфий бўлиб,бундай қонхўр гуруҳлардан  ҳатто Ўзбекитон Ички Ишлар вазири ва Ўзбекистон МХХ раҳбари Иноятовларнинг ўзлари ҳам бехабар бўлишлари  мумкин.

Бундай алоҳида тузилган гуруҳларнинг географик жойлашуви,қандай куч ва қуролга эга эканлиги,экстремал ҳолатларда вертолёт ва бронемашиналарни айтилган жойга тез  етиб келишини таъминлашдаги ишлатиладиган парол ёки кодларни фақат президентнинг ўзи ва унинг оиласидагилар билиши мумкин,холос.

Бундай гуруҳларнинг  президент  билан   телефон алоқаси  номигагина ишлатилиб, МХХ уларнинг харбир телефон станцияларида қўйилган филтрлар орқали фуқаро ва амалдорлар сўзларининг керакли қисминигина ёзиб борадилар.

Аммо Президент ўз ҳимоясидаги  шахсий қора гуруҳ бошлиқлари билан муҳим  алоқаларини фақат маҳсус частота  ва рақамли модуляторда ишлайдиган энг замонавий ва ишончли радио  телефонлари орқали амалга оширади.

Бу гуруҳнинг ишларига МХХ ва милиция аралаша олмайди ҳам. Фақат  уларга ёрдам керак бўлиб қолган кезлардагина кўмак беришлари  кераклиги ҳақида президент хузури ёки шахсий учрашувларда оғзаки тайинлаб қўйилади.

Профессионал киллерлар даражасидаги “жангари”лар диктатор “ишорат”берган шахсларни  йўқ  қилишлари учун уларининг хар бир  қотиллиги жуда юқори нархда баҳоланади. Каримовнинг ёлланма киллерлари маишатда яшаб,диктаторнинг янги буюртмаларини довомли кутиб яшайдилар.

Каримовнинг амри,у ёллаган қотиллар қўли билан зимдан ўлдирган қурбонларни ҳам,қурбон қилганларни ҳам  на полиция ва  на милиция ҳеч вақт тополмайди,чунки буюртмалар учун миллионлаб доллар миқдоридаги сармоя сарфланади.

Токи Каримов  тирик экан,унинг ёлланма айғоқчи ва каллакесарлари қабих кирдикорларини давом эттиришлари,шубҳасиз.

Каримов  ўғирлаган юзлаб тонна тиллоларнинг кучи билан каллакесарлар гуруҳидан яна исталганча  газандаларни  сотиб олиши ҳеч гап эмас.

Унинг ўз тахтида ўтиришнинг иложи бўлмаган тақдирда,Каримов тожу тахтини ўз  арзандаси Гугшассига мерос қолдириш ҳаёл билан юрар эди.

Каримов! Неча йиллардирки  ноқонуний президент бўлганинг етар,тез истеъфонгни бер!

Каримов!  Сен ўз ичган  қасамларингни буздинггина эмас,халқингга хиёнат қилдинг! Бир неча бор ичган қасамларингнинг тўла аксини  қилдинг:минглаб диндорларни Конституцион тузумга тажовуз қилганликда айблаб,Жаслиққа тиқиб келаётирсан.

Аслида сен  Республиканинг вилоят ва  шаҳарларида,туману қишлоқларда,пойтахт Тошкентда истиқомат қилаётган  ғайратли демократия тарафдорларини эринмасдан,бирма-бир аниқлаб,“Халқ ўз хуқуқларини билмаслиги керак, ана шундагина мен ўз лавозимимда тинчроқ ва узоқроқ ўтираман” деган хом хаёлда,юртнинг жонкуяр,фидоий фуқаролари,ўғлонларини  ўта махфий тарзда йўқ қилмоқдасан – “ўлимга маҳкум этилганлар”нинг қора  рўйхатига тиркаб қўймоқдасан!

Ватанпарвар одамларни жисман йўқ қилиш ҳақидаги оғзаки буйруқларинг аста-секин давлат органлари ёки ўз шахсий қўриқлов деб аталган гуруҳларинг қўли  билан амалга оширилган ва оширилмоқда.

Каримов,Сен Ички Ишлар Вазирлиги  ва Республика МХХга берган “ўлимга маҳкум этилганлар”  рўйхатингдаги ҳур фикр шахсларни   зудлик билан жисман йўқ қилинишини тўхтовсиз талаб  қилгансан! Уларни ўз жиноятингга шерик бўлишга мажбурлагансан!

Каримоқ! Биргина сенинг айбинг билан ҳеч бир  гуноҳи бўлмаган саноқсиз халқ вакилларинининг жасадлари уйларига юборилган!  Майитлар ҳеч кимга кўрсатилмай,ярим тунда жаноза ҳам ўқилмасдан кўмиб юборилган!

Ўн минглаб қурбонларингнинг ота-оналари қон қақшаб қолаверган!

Каримов,қани,айтчи,халқимизнинг хўрлиги-ю зорлиги хусусида юқорида келтирилган шунча фожиали фактлардан кейин ҳам “Келажаги буюк давлат!” деб оғзингни тўлдириб гапирармикансан?!

Хўш,айтчи,қани ўза сен оғиз кўпиртирим айтганинг -  буюк ва суюк давлат?

Мен бугун Ўзбекистонда Конституцион тузумининг ҳиди,сояси  ҳам йўқ деган бўлар эдим!

Каримов, сен неча ўн минглаб ёшларга Конституцион тузумга ажовуз қилиш айбини қўйиб,Ўзбекистоннинг ҳамма шаҳар ва туманларида йилига икки марталаб “ёшлар ови”ни ўтказиб келдинг,авқирон  йигитларни туҳмат билан қамаш кампаниясига бош-қош бўлдинг.

Шу алфозда  Ҳизбу Тахрир,Акромийлар ва Ваҳобийликда ва яна  турли жиноий гуруҳларда қатнашганлар деб ҳар бир суд жараёнларида  30-40 нафардан ортиқ  гуноҳсиз кишиларни,эндигина мактабни битирган ёшларни озодликдан маҳрум қилдинг, 10 йилдан кам бўлмаган жазо муддатини ўташлари учун,Қорақалпоғистондаги  махсус азоб ва қийноқлар учун мослаштирилган “Жаслиқ” турмасига жўнатилишига “ҳомийлик” қилдинг!

Ўзбекистоннинг ҳеч бир гўшасида  Конституциянинг ҳиди ҳам йўқ-ку,Каримов!

Ҳатто Конституция китобчасини чироқ ёқиб ҳам,от миниб  қидирсангиз  ҳам тополмайсиз ва унинг  ҳеч кимга кераги ҳам  йўқ! Бу қонун китоби ўз моҳиятинини йўқотиб бўлган. Контитуциянинг   фақатгина   бир йилда бир келадиган 8 декабр кунидаги байрамигина  қолган, холос.

Бошқачароқ қилиб  айтганда,  айнан  конституцион тузумга чанқоқ ва уни қўллаб-қувватлашда фидокор инсонлар тоифасига  кирувчи  раҳбарларни, халқимизнинг  илғор фикрловчи ҳалол,фидоий кишиларидан неча мингларини турфа йўллар билан   ўлдириш,йўқ қилишга киришдинг!

Айнан шундай кишиларни конституцион тузумга тажовуз қилишда айблаб,туҳматлар билан узоқ муддатларга  қамадинг ва бу муддатни адо этганларга яна қўшимча  уч ва беш йилдан жазо  қўшиб бериб,тоабат турмада ўтиришга маҳкум этдинг.  Сен тирик экансан улар бундай зиндондан чиқолмайдилар.

Каримов,Сен ўз халқингни отдинг,бироқ,афсуски,халқ яна сени “сайлади” – салов жараёнларидаги қинғир ишларинг,қитмирлигингга кўз юмди,индамади..

Айтчи,яна нима керак Сенга?!  Яна қандай хулқли  халқ бўлиши керак мурувватингга етишиш учун?!

Айт,маҳбусларнинг сонини кўпайтириш нимага керак сенга?! Ахир,қўй,  улар ҳам ёруғликка чиқиб  ишласинлар,қаринош уруғлари ота  ва оналарини тириклигида  дийдорларига тўйиб қолсин,фарзандларининг меҳрига қонсин,болаларига бош бўлсин,қўйиб бер!

Йўқ сен бундай қилолмайсан,чунки айнан сен Ўзбекистон  раҳбари ниқоби остига яширинган ўзбек халқи,миллатининг кўриниб турган ашаддий душманисан!

Сен  ўзингга бериладиган  жазоларнинг залвори улкан эканлиги ҳақида ўйлаб кўр!

Каримов,Сени  мен жуда яхши биламан,ўзбек миллатига қасдинг бор Сенинг.  Қасоскорлик ҳиси сени тек қўймаяпти! Болаликда бошингга тушган кулфатларда ўзбекни айбдор деб биласан. Шу боис ҳам миллатдан ўч олишни истайсан,айнан шуни дилингга туккансан! Ана шу армонда қанчалар разилликларга қўл урмадинг Сен!

Минг эмас,миллионлаб халққа изиллаган қишда керагидан ортиқ азоб бериш илинжида бор электрни,мавжуд газни 20 йилдирки,атай бермай келасан!

Аҳолини ота- боболаримиз ёққан шам ёруғида кун кўришга,бир чойнак чойни ўчоқда қайнатиб ичишга  маҳкум этишга нима хаққинг бор?

Каримов,агар истасанг,қўлингдан келади,ҳоҳлаанг,албатта. Мободо истасанг,бир  оғиз гапинг билан аҳолининг ҳаётига ёруғлик,хонадонига илиқлик киради!

Ҳамма гап сенинг исташингда!

Лекин Сен элнинг косаси оқаришини истамайсан-да. Ҳамма гап мана шунда!

Шунинг учун ҳам сен  постингдан кетган кунинг,ўрнингга исталган ёмон   ўтирган тақдирда ҳам,Ўзбекистон аҳли сендай балодан қутилгани учун ўша ондаёқ байрам қилади!

Негаки,сен халқни тамомила азобларга қўйдинг,бешикдаги гўдакларнинг совуқдан кўкариб,жон беришига сабабчи бўлган – қотилсан!

Миллионлаб билаги кучга тўлган ишга яроқли ёшларни,ва ҳатто кексаларни   иш излатиб ўзга элларда саргардон этдинг! Халқимиз вакилларига ўз ватанларини  обод  қилишларига қасддан имкон бермадинг. Пулсизликдан қийнадинг!

Милллионлаб оилаларни гадолик  остонасида муте қилиб қўйдинг. Оила бошлиқлари сенинг айбинг билан бегона элларга бош олиб кетишга мажбур бўлдилар.

Каримов,минглаб ёш қизлару келинларимизнинг манглайига мардикорлик,фоҳишалик тамғаси босилишига сабабчи бўлган Сен эмасми?!

Хотин-қизларни   кун  кўриш ва болаларини боқишга мажбур қилишинг оқибатида,улар имконсиз кўчага кириб қолишга маҳкум бўлдилар.

Сенинг айбинг билан ўзбек халқи уч ой қишда ҳаммом нима билмайди,эркаклари “иссиқ” дея,этигини ечмай ухлайди!

“Соғлом она,соғлом бола,соғлом  авлод” дея кўп кўпираверма! Имконсизлик ортидан аҳоли сенинг кўр-кўрона бошқарувинг оқибатида битлаб кетганлигига ўзим гувоҳ бўлганман! Сувсиз – имконсиз қолдириб,халқни кўп қон қақшатган сен бўласан!

Мана шу ҳақиқатларни ёзганлигим учунгина мени  биркам етмишда қамадинг,бугунги кунда,ҳориждаям сендан қутилганим йўқ:икки бор сен ёллаган-йўллаган машинанг балонлари остида қолдим. Мени  ногиронлар аравачасига михлаб қўйишга муваффақ бўлдинг.

Аммо шу билан мен ўлган эмасман!

Худога шукур,Ҳақ  ҳам сендан ҳазар қила бошлади чоғи,мени яхши одам деб асраб қолди.

Каримов!  Сен никоҳсиз туғилганингни,эҳтимол энди тан оларсан?! Сенинг кимдан яралганинг номълум бўлгани  учун қамоқдан чиқиб келиб кўргач қаттиқ  ғазабланган Абдуғани ака “Эл ичида қандай бошимни кўтариб  юраман?!” деб номусига чидай олмай,сени болалар уйига топширишга қарор қилганини биламиз.  Ўша кезларда зарурат тақозоси билан исмингни Ислом қўйиб, фамилиянгга ўз отасининг исмини беришга рози бўлганидан ҳам хабаримиз бор. Акс ҳолда  сен каби никоҳсиз туғилган болага халқимизнинг одати бўйича Ўлжабой деб исм қўйишган бўлар эди.

Сен ўзингнинг хулқинг  билан болалар уйи,детдомдагиларнинг  хам жонига теккансан. Буни ўша болалар уйида бирга ўсган ўртоғинг билан тасодифан учрашиб қолганимда эшитиб,ҳайрон бўлган эдим. Болаликдаги дўстинг қабулингга кирмоқчи бўлиб президент аппаратига борганида,“Мен бундай кишини танимайман!” деб уни ҳайдатиб юборган экансан,ўша бечоранинг ҳам бошини емагин деб,Сенга отини атай атмоқчи эмасман.

Советлар пайтида, эсимда,қишлоқлар ва шаҳарлар  кўчаларида гала-гала бўлиб мусорхоналарни титган эгасиз итлар бўларди,томларда мушуклар муёвларди. Ва ҳатто  эшаклар ҳам кўзга ташланиб қоларди.

Ҳозир эса атрофда бирортаям уй ҳайвонларига кўзингиз тушмайди.

Негалигини биласизми?

Негаки,бунингдек жониворларни очликдан азобланган одамлар аллақочон сўйиб,итеъмол қилиб бўлишган. Бунга ўзим гувоҳ.

Тўйдан ортиб қолган тоғара-тоғара паловларни кечаси сувга оқизган халқ бугунги президент ғазабига учраб,қашшоқлик батқоғига ботиб ўтирибди.

Буларнинг бари Абдуғани аканинг Исломбойни детдомга топшириб юборганининг аламидан бўлиши керак. Шу сабаб ҳам Каримов  ўзига тўқ халқни турли баҳоналар билан шу куйга солиб қўйган,ишонинг,биродарлар.

Каримов,Сенинг кўрсатмаларинг билан бутун танаси калтаклардан маматалоқ бўлган,боши пачақланган,қайноқ сувга тириклай “пиширилган”,тирноқларига нина тиқиб, сўнг бу тирноқларни амбур билан юлиб олишдек қийноқлар азобидан ўлдирилган неча минг йигитларимизнинг хунини бугун халқимиз  сендан талаб қилмасдан,бошқа яна кимдан сўраши керак?

Шунинг учун ҳам Халойиқ сени осмай,отмай,бутун умир ўлдирмай ўша ўзинг  ўйлаб топган азобли қийноқларни ўз бошингга солишларини талаб қилиб чиқса,не ажаб? Бунингдек ҳаққоний ҳоҳишга ким нима ҳам дея оларди? Кўз кўриб,қулоқ эшитмаган қийноқларнинг таъмини ўзинг ҳам бир татиб қўргинчи,“мазаси” қандай бўларкин?

Бу адолатсизликка кирадими? Нимаси ҳақсизлик экан? Аҳолининг кўзи иккита бўлганида,нима,Сенга Аллоҳ учта кўз ато этганмидики,босар-тусарингни билмай,қутирасан?!

Ярим ялонғоч қизинг ўзга юртлардаги “таниқли юлдуз”ларнинг бирини футбол юлдузи,бирини артист продюссор,режиссёр,бирини  репчи,бирини боксчи,бирини бизнесмен  деб халқнинг миллионлаб долларларини  самондек совурди!

Мамлакат аҳолисини оч-наҳор қўйиш эвазига,Ўзбекистон аҳлига  электр,  газ бермай,сотиб  ўзлаштирилган маблағларга,текин ва меҳнатсиз  топилган даромадларга дабдабали давралар ташкил қилиш инсофданмиди?

Каримов,халқни ўйламаганинг,харом еб,харом кийганинг икки қизингнинг ҳам қутириб кетишига,ноқобил фарзанд бўлишига олиб келмадимикин? Мана,бугун ўзбек элига кўрсатган жафоларинг ўз қизинг Гулнорадан қайтиб ётибди:ўз дилбандингнинг қўли билан оиланг,бутун бору йўғинг олам олдида шармандаи-шаримсор этилди-ку,бу кунлар ҳам каммиди сенга,Каримов?!

Каримов,оилангдаги ҳар  кунги маш-машалар ер юзига  дақиқа сайин достон бўлиб турган бир паллада,сенга шу гапни айтмоқчиман:  Ҳар кимнинг қариганда охиратини берсин,ёшликдаги ҳамма нарса ўткинчи. Сен агар бугунги ҳолатингни ўшанда билганингда эди,ўлсам ҳам президент бўлмайман деган бўлар эдинг.

Энди “Охирги пушаймон,ўзингга душман”.

Ақиллиман деб  халқни менсимадинггина эмас,аҳолидан жиркандинг,халойиқни қирдинг,айбизларни  ўлимга маҳкум қилдинг.

Олиму фузалолардан тортиб то қўлостингдаги Вазирларинггача,истасанг,кабинетингдан қувиб солдинг,ҳоҳласанг,тумшуғига туширдинг,урганинг етмагандай,йиқитиб,қорнига тепдинг.

Бироқ,охийри бориб,биргина оилангни бошқаролмайдиган кўппак эканлигинг аён бўлиб қолди-ку,юртимизга бош бўлишга сендай аҳмоққа бало бор эдими?

Худо ҳоласа яқинда  “Ҳолвани ҳоким,калтакни етим ейди”  деган гапнинг акси бўлади. Бугун етимлар  улғайган, ҳолвалар уларга ҳавола,калтаклар сенга тортиқ!

Халқни талаган  қизларинг ўз кўнглича президент бўлар эмиш!

Каримов,очидан ўлмай деб  қўшнисининг товуғини ўғирлаган ака-укага беш йилдан 10 йил қамоқ жазоси беришса-ю,халқ насибасидан туя қилиб миллиардлаб доллар ва тонналаб олтин ўғирлаган газанда фарзандингдан яна президент ясашни ўйлаб оғзингнинг суви оқиши нимаси?!

Сен юртбоши эмас,ўғрибошисан билиб қўй!  Ўзбек халқи сен ўйлаганчалик анойи эмас, бу сериалларинг “конец” –фильм тамом!

Сен қароқчиларнинг  жазосини эса Халқ Суди белгиласин,менинг бунга

Қаранг-а,битта товуқ учун икки ёшнинг ўн йиллик умри куйиб кетса-ю, Гулнорахонининг Теле Сонейра кампаниясидан олган биргина порасининг ўзи 350 миллион долларни ташкил қилиб турса!

Гулнораойнинг газни сотганлари-ю,амалдорлардан таъма қилиб олган пуллари,неча миллиард доллар маблағларнинг боши-адоғи бўлмаса!

Камига  халқнинг ейдиган охирги ризқига, киядиган сўнгги китйимига кўз олайтирган ярим ялонғоч қизни президент қилиш ҳақида орзулаш,бунингдек каломни айтиш  учун кимнинг тили буралиши мумкин,ахир,ўйлаб кўринг.

Нима, ўзбек халқининг  шунча бекор кетган умри беҳисобми? Ахир,бу –кино эмас-ку,биринчи қисм тугаб,иккинчиси бошланиб кетаверадиган!

Бундай оғир шароитлар узоқ ўтмишга ғарқ бўлиб кетган эмасмимиди?  Ўтмишда тезак қалаб,шам ёққанимиз кам эдими?

Аёвсиз эзилиб кетган халқимиз билан демократик хуқуқий жамиятни қачон қурамиз,ахир?

Нима олса олгандир,буни “Озодлик”да Гугуша опаларини сийпалаб ардоқлайдиган,ҳатто Гулнорани анорга ўхшатиб,очиқ-ойдин унинг президент бўлиши ҳақида тамшаниб қўйаётганлар,орзуманд қараётганлар,тиллари тинмай “буралиб” келаётган радиожурналитлар билишади:гулнора Каримованинг рекламасига зўр бергандан бериб ётганлар бирор бир балони билишса керак?

Гулнорани кўз-кўз қилишга зўр бергандан кўра,“Озодлик” деганлари “Оддий эмас,астрономик даражадаги бойликларни ўзлаштирган  ашаддий оғир жиноятни содир этганлар ўғри деб аталлиши,албатта,қонуний жазоларини олишлари шарт. Акс ҳолда  халқимизнинг  Халқаро жамият олдидаги нуфузига путур етади,кулгига қолади” дея сайраса бўлмасмиди? Бўларди-ку.

Ахир,миллатимизни диктатор томонидан шунча хор ва зор этилгани,дунё бўйлаб  халқимиз шаънига  айтилган камситишлар камлик қилдими сизларга?

Яна шарманда бўлишимизни  ҳоҳлаётган ОЗОДЛИК радиосининг  лаби-лабига тегмайдиган сайроқилари ўзларининг “ширин” тиллари билан шусиз ҳам халқнинг гангиган бошлаларини гангитиб,захарлаб қўйиш пайида.

Бизга Шимолий Корея ёки Озарбайжондаги вариантни қўллашга ундовчи,давлат тахтининг отадан болага мерос қолдиришга бўлган ҳавасни тарбиялашга зўр бериб уринаётган айрим журналитларнинг қитмир қақшашлари,биргина мени эмас,кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Ва бу каби журналистлар номини очиқ айтаман:булар -Абдулла Искандар ва Алишер Сиддиқ тахаллус эгаларидир.

Каримов ўз иззати ва номусини билмаса,ичган қасамларига ҳиёнат қилса,   23 йилдирки ёлғон ваъдаларини канда қилмаса,  халқни “Сувга олиб бориб”,сувсиз қайтариб келса,айбсиз қамашлар кўпайганидан кўпайса,бу нима деган гап?!  Шахсан ўзим бир ҳонадондан учталаб одамнинг туҳмат билан қамалганлигига шоҳид бўлганман.

Серқуёш Ўзбекистонимизни зимистонга айлантирган,барча гуриллаб ишлаб тургани завод ва фабрикаларимизни касод қилган,ҳалқни ишсизликка мубтало этган  Ислом Каримов бўлади! Айнан мана шу “тарихий шахс” қудратли мамлакатга айланиши муқаррар бўлган Ватанимиз бойликларини ўз оиласи билан оч бўридай талади,оқибатда,мамлакатни ханавайрон қилди,аҳолини қашшоққа айлантирди.

Каримов  ҳозир бир-бирини ғажишни бошлаб юборган ўз оиласини бошқара олмай,оиласининг тўз- тўз булиб кетишидан боши қотган,ўз ташвишларига ўзи ботган бир пайти!

Демакки,биргина оддий оилаини эплай олмаган бу шафқатсиз йиртқич,мақтанчоқ,махлуқнинг,ўз халқига қарши оммавий ўқ уздирган қотилнинг жазосини бериш фурсати етиб келди. Ҳозир уни тахтдан улоқтиришнинг айни мавриди!

Шу ўринда,қўшимча қилиб ўтмоқчиман, Каримовнинг якка ўзи  эмас,балки унинг барча оила аъзолари ҳам ўзларининг улкан ва оғир жиноятлари учун,албатта,  ҳар бири ўзига тегишли қонуний жазо олишлари шарт!

Каримовни, ўзи  қурдирган ва узоқ йиллардан бери бир неча минг бегуноҳ йигитларимизни туҳматлар билан  қийнаб ўлдирган Жаслиқ турмасининг тўрига ташлаб,бегуноҳ фарзандларимизни ёппасига озод қиладиган вақт яқинлашмоқда.

Қамоқларда бегуноҳ азобланаётган халқ фарзандларининг тезда озодликка чиқариш ишларини Жаслиқ турмасидан бошлаш керак.

Юртимизнинг арзийдиган бақувват ва ақли расо,таглик- туглик ва ўзбек деганда суяги қизийдиган ёш ва ор номусли,сўзи эркакча қатъятли,ўз халқининг фаровон,эркин ва озод бўлишига ўз ҳаётини тикадиган кишини президентлик постига номзод қилиб кўрсатишимиз ва юртга раҳбар этиб сайламоғимиз лозим.

Бундай кишилар кўп,аммо менинг кўпдан кузатиб келишимча,Амир Темур дунёга келган замин қадим Шахрисабз шаҳарчасида камолга етган,бобомиз Амир Темурнинг чин авлодидан бири “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакатига асос солган,10 йилдан бери Каримовнинг диктаторлик режимига муҳолиф ҳаракатнинг етакчиси сифатида эрта-ю-кеч Ўзбекистон аҳолисининг эртанги куни учун жон куйдираётган бир йигит бор.

Бу йигитнинг нозўравон деб аталган  кураш услубига дастлаб айрим муҳолифат намоёндолари кинояли кулиб қўйишган бўлишса-да,бу кураш йўлининг ташвиқотчиси ўз аҳдида қатъий.

Негаки,у нозўравон кураш йўли яқин тарихимизда Ҳиндистон фуқароларини Англядек  қудратли мустамлакачиларнинг қуллигидан озод қилганини жуда яхши билади.

Бундан ташқари,бир қатор Европа ва Жанубий Америка қитьаларидаги муҳолифат лидерлари айнан шундай кураш йўли билан колонизатор ва диктаторлик қулликларидан ўз халқларини озод қилишга муваффақ бўлганлар.Бундан  ҳам нозўравон кураш тарафдори бўлган йигит – юртдошимиз яхшигина забардор.

Шу боис ҳам гарчи ўзларини сиёсатда “забардаст” санаганлар бу усулни назарга илмай,нописандлик билан қарашаётган бўлса-да,“Бирдамлик” раҳбари “нозўравон кураш” йўлидан оғишмай,ўзининг ажабтовур ютуқлари билан кўзга ташланиб,танилиб бормоқда.

Сиз бу йигитни биласиз.

Сиз орзуларга тўла бу кўнгил эгасини танийсиз:Баҳодир Чориев.

Каримовнинг диктатурага асосланган шафқатсиз тузимидан  эзилган,силласи қуриган,толиққан халқни озодлик ва демократик тараққиётга  эришиш учун курашга чорлаётган “нозўравон кураш”  ташаббускори Баҳодир Чориев ўз рафиқаси билан оғир юклар ташийдиган машинани навбат билан кеча-ю-кундуз тўхтовсиз бошқариб келади.

Баҳодирнинг ёнида  олтавлон укалари бор. Улар ҳам ана шу оғир меҳнат машаққати билан машғул.

Баҳодир Чориев бошчилигидаги олтовлон ака-укалар  пешона-тери ортидан топаётган даромадларини тўплаб,кўп йиллардан бери нафақат шахсий маблағларини,балки бутун фикру ўйи,кучи,ғайрати,ёшлик шижоатини “Бирдамлик” Ҳаракатини ривожлантиришга,Ўзбекистон аҳолисини озодлиги,мамлакат тараққиёти йўлида сарфлашга азму қарор қилганлар. Ва айни мақсад йўлида куну-тун тинимсиз изланишда.

Баҳодир Чориев диктатор Каримовнинг  ўрнига сайлашга  арзийдиган йигит.

Ишонаманки,у бобоси Амир Темур  шаънига асло доғтуширадиган амалларга қўл урмайди.

Унинг ҳақиқий мард,меҳнаткаш,элим деган йигит эканлигига ишонганлигим учун ҳам келгуси умумхалқ сайловларида ҳаммангизни Баҳодир Чориевга якдиллик билан овоз беришга чақираман.

Ана шундагина исми ва фамилияси номаълум президент yрнига бўлган асл ўзбек фарзанди ўз халқини фаровон қилишда нималарга қодир эканини ҳаммамиз қатори мен ҳам кўриб ўлсам,бу дунёдан армоним қолмай ўтган бўлар эдим дейман.

Ўзбекистон  Инсон Хуқуқлари Жамияти фахрийси,“Бирдамлик” Халқ Харакати Фаоли Ёдгор Турлибеков

 АҚШ, Декабрь 2013

Манбаа: http://birdamlik.info/blog/2013/12/16/%D1%9E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BD-%D0%B8%D0%BD%D1%81%D0%BE%D0%BD-%D1%85%D1%83%D2%9B%D1%83%D2%9B%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8-%D0%B6%D0%B0%D0%BC%D0%B8%D1%8F%D1%82%D0%B8-%D1%84/#more-30803

Комментариев нет:

Отправить комментарий