Меню

пятница, 27 декабря 2013 г.

Кўп гап Эшакка юк бўлиб колмокда...


В Узбекистане обсуждается проект закона "О борьбе с коррупцией" - Новости Узбекистана


Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 октябрдаги “Ҳуқуқий норма ва механизмларни такомиллаштириш ва “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш чора-тадбирлари дастури ҳақида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида
“Коррупция ва уни юзага келтирувчи сабаблар, шарт-шароитларни бартараф этишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Божхона қўмитасининг хабар беришича, мамлакатда мазкур муаммога қарши кураш масаласида ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланди. Халқаро ҳужжатлар ичида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенция (2003 йил 31 октябрь) асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ушбу жиноятнинг моҳиятини тўлиқ очиб, унга қарши кураш чораларини белгилаб беради. Мамлакатимиз 2008 йил 7 июлда мазкур Конвенциясига қўшилди.

Конференция ишида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, коррупциянинг олдини олиш муаммолари, унга қарши курашишда миллий ва хорижий мамлакатлар тажрибасига оид қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Қизғин муҳокамалар билан якунланган конференция сўнггида коррупцияга қарши курашишдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Матбуот хизматининг хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг кадрлар бош бошқармаси таркибида Божхона комплекслари ва постларини инспекция қилиш бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қаторига божхона комплекслари ва постларининг малакали ҳамда ҳалол мутахассислар билан тўлдирилганлигини ўрганиш ва бунинг учун номзодларни танлаш ҳам киритилган.

Қарорга биноан, божхона органлари бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш бўйича Аттестация комиссияси ташкил этилган бўлиб, комиссия томонидан божхона комплекслари ва постлари раҳбарлари ҳар йили аттестациядан ўтказилади. Шунингдек, божхона комплекслари ва постларининг раҳбар ва ходимлари ҳар икки-уч йилда тенг лавозимларга алмаштириб турилади.

Бундан ташқари, қўмитада Божхона органларининг ўз хавфсизлиги бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бошқармалардаги бўлимлари ҳам фаолият юритмоқда. Мазкур тузилма томонидан бу йўналишда Давлат божхона қўмитаси томонидан комплекс ташкилий чора – тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унда ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, коррупцияни олдини олиш ва нопок ходимларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш каби масалалар назарда тутилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий