Меню

четверг, 19 декабря 2013 г.

Халқаро ғўза (шунака кумита хам борми) маслаҳати қўмитасининг “Йил тадқиқотчиси” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.




Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори, профессор Иброҳим Абдураҳмонов ғўза геномини чуқур тадқиқ қилишдаги фундаментал ютуқлари учун ICAC – Халқаро ғўза маслаҳати қўмитасининг “Йил тадқиқотчиси” мукофотига сазовор бўлди. Бу
ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

ICAC Халқаро миқёсда пахтачилик соҳасининг мониторинги билан шуғуллананувчи ташкилот бўлиб, унга ғўза етиштириш ва пахта толаси савдоси билан шуғулланадиган қирқдан ортиқ мамлакат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо. Мазкур ташкилот 2009 йилдан буён жаҳон мамлакатларида олиб борилаётган йирик ғўза тадқиқотларининг натижалари соҳасида “Йил тадқиқотчиси” танловини ўтказиб келади. Таъкидлаш жоизки, ICACнинг бундай юксак эътирофига ҳозирга қадар  саноқли олим лойиқ кўрилган.

Соҳада олиб борилаётган тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, орттирилган тажрибани бошқа экинларга ҳам ўз вақтида татбиқ этиш ва рақобатдошлигини оширишда Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказининг муҳим ҳиссаси бор.

Марказ илмий жамоаси ҳанузгача ноаниқ бўлган ғўза геномидаги рекомбинацион блоклар (яъни, авлоддан-авлодга кўчиб ўтадиган ген аллеллари тўплами) ўлчамларини топиб, замонавий тезкор “ассоциатив карталаштириш” усулини кашф этди. Натижада ғўза геномидаги генлардан фойдаланишнинг янги имкониятлари очилиб, ғўзада замонавий маркерларга асосланган селекция усуллари ишлаб чиқилди. Бу янгича хусусиятларга эга туркум «Порлоқ» навларини яратиш имконини берди. Масалан, 2013 йилда йигирмадан ортиқ фермер хўжалиги далалари ҳамда марказнинг махсус уруғчилик хўжалигида ген-нокаут усулида яратилган ғўзанинг янги – “Порлоқ-1”, “Порлоқ-2”, “Порлоқ-3”, “Порлоқ-4” навларини етиштириш ишлари бошлаб юборилди.

2009-2013 йилларда аввал лабораторияда, кейин дала тажрибасида олиб борилган генетик таҳлил маълумотларига кўра, ген-нокаут технологияси ёрдамида олинган ғўза амалдаги ўсимликларга нисбатан, тезлашган вегетатив ўсиш хусусиятига ва 2-3 баробар узун илдиз тизимига эга эканлиги маълум бўлди. Бундай навли пахта 5-10 кун аввал етилади, ҳосилдорлиги 18-30 фоиз ошади, толасининг узунлиги 40 миллиметргача, микронейр кўрсаткичи 4,2 миллиметргача етади. Айни пайтда мазкур технологияни бошқа қишлоқ хўжалиги экинларида ҳам қўллаш борасида изланишлар олиб борилаётир.

Ғўза геномикаси ва биотехнологияси мамлакатимиз пахтачилигининг келажаги билан узвий боғлиқ бўлиб, ўзбек пахта толасининг дунё бозоридаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий