Меню

воскресенье, 29 декабря 2013 г.

“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” студентлари




Тошкент давлат педагогика университетининг “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан www.nauka.uz – Ўзбекистон ёш олимлари порталини яратиш ташаббуси билан чиқди. 2013 йилнинг декабрь ойидан портал иш бошлади.

Нашрнинг  асосий мақсади Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизими, шу жумладан, олий таълимдан кейинги  таълим борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни
ёритиш, бу йўналишда қабул қилинаётган Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий Аттестация комиссияси, Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатлар, ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий, меъёрий-техник ҳужжатлар  мазмун-моҳиятини ёш олимлар ва тадқиқотчилар орасида тарғиб-ташвиқ  қилишдан  иборатдир.

Мазкур интернет лойиҳаси раҳбари, ТДПУ катта илмий ходим-изланувчиси Шуҳрат Ориповнинг билдиришича, портал ўзбек ва рус тилларида ахборотлар тарқатади ва катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар,  магистрлар, “Ёш олимлар кенгаши” аъзолари бўлган талабалар учун мўлжалланган.

Порталда фойдаланувчилар рўйхатдан ўтади ва шу орқали иштирокчилар базаси яратилади. Фойдаланувчи ўз изоҳи ва фикр-мулоҳазасини ёзиб қолдириши ва ўзини қизиқтирган савол билан портал маъмури (администратор) га мурожаат қилиши мумкин.

Порталда олий таълим ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштиришга доир ҳуқуқий-меъёрий  ҳужжатлар  базаси жойлаштирилган. Бундан ташқари фойдаланувчи таълим ва фан янгиликлари, малакавий имтиҳонлар, грант танловлари, республиканинг турли худудларида ўтказилаётган халқаро ва республика илмий-амалий конференциялар тўғрисидаги эълонлар билан танишиши мумкин.

“Тадқиқотлар” рукнида мамлакатимиздаги турли таълим ва илмий-тадқиқот  муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимларнинг тадқиқотлари кенг ёритилади.

 www.nauka.uz – Ўзбекистон ёш олимлари портали таҳририяти республикамизнинг ёш олимларини ҳамкорликка чорлайди ва уларнинг фикр-мулоҳазалари, муаллифлик мақолаларини кутиб қолади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий