Меню

воскресенье, 22 декабря 2013 г.

И Каримов лаганбардолар пайдо булади дейди Сурхондарёда хокимни ишдан олаётганда....




Ўзбекистон Президенти ўз фаолиятидаги энг мураккаб вазифа қайси эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ислом Каримов 19 декабрь, пайшанба куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтди.

«Президент сифатида менинг зиммамда бўлган вазифалар ҳақида кўп ўйлайман. Лекин улар орасида энг оғири, энг мураккаби
нима, деб сўраса, одамларни лавозимга тавсия қилиш, деб айтган бўлардим», – деди Ислом Каримов.

«Бу ҳаётда инсонни синовдан ўтказадиган нарса – аввало нафс балосидир. Биз бу ҳақда, ундан огоҳ бўлиш, ундан ўзимизни асраш ҳақида кўп гапирамиз. Лекин агар иймони суст бўлса, одам нафс йўлида ўзини тўхтатишга куч тополмайди. Шу борада яна бир бало борки, у ҳам бўлса, раҳбарнинг ён-атрофида доимо парвона бўлиб юрадиган хушомадгўй лаганбардорлардир. Улар ўз ишини битиргунча «ака-ака» деб, «буюринг, хизматингиздамиз» деб, иродаси заиф бўлган раҳбарни бузади, йўлдан оздиради», – деди Президент.

Ислом Каримовнинг таъкидлашича, янги лавозимга ўтирадиган одам бундай ишлардан доимо огоҳ бўлиб, уларга ҳеч қачон йўл қўймаслиги зарур.

«Ҳаммамиз яхши тушунамиз – ҳар қандай вазифа – бу аванс, ўзбекона айтганда, насия, десак, тўғри бўлади. Раҳбар аввало ўзини синовларда, ҳаётни ўзгартиришда кўрсатиши, намоён этиши керак. Юқори лавозимга сайланган одам ўзи бошқараётган ҳудудда шу юртнинг отаси, эгаси сифатида иш олиб бориб, бутун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарур. Фақат ана шундай жонкуяр, ўзини аямасдан меҳнат қилган раҳбарни эл-юрт ҳам қадрлайди, ҳурмат қилади», – деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, 2012 йил ёзидан бери вилоятга ҳокимлик қилиб келаётган Нормўмин Чориев истеъфога чиқарилган, шу вақтгача Бош прокуратура бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган Эшдавлат Жўраев вилоят ҳокими этиб тасдиқланган эди. Ислом Каримовнинг алоҳида таъкидлашича, собиқ ҳоким «айш-ишратга берилиб кетган», «қўл остидагилар қўпол муносабатда» бўлган, майда хоҳиш-истак ва интилишларда ўралашиб қолган.

Ўз навбатида, Президент ўзбекона андишани адаштирмаслик кераклигини ҳам уқтирди.

«Албатта, барчамиз яхши тушунамиз, халқимиз ўртасида юзхотирчилик, одамнинг шаънига тегмаслик, уни аяб гапириш каби одатлар азалдан мавжуд. Бунинг номини андиша дейди. Лекин бугунги кунда раҳбар ёки унинг атрофидаги одамларнинг хато ва камчиликларини билатуриб айтмаслик, уларни яшириб юришни ҳам андиша деган сўз билан изоҳлашга уринишлар бўляпти. Бошқача айтганда, эскидан қолган иллатларни оқлайдиган ҳолатларга индамасдан қараб туриш ҳам андишага айланиб қоляпти. Биз андишани бундай тушунишлардан мутлақо халос бўлишимиз керак», – деди Ислом Каримов.

«Нормўмин Чориевнинг ён-атрофидаги одамларнинг унга бўлган муносабатини балки шундай тушуниш ҳам мумкин. Лекин эй барака топкур, гап фақат сенинг ўзинг ҳақингда эмас, балки эл-юрт манфаати ҳақида борганда ҳаддидан ошган раҳбарни, келинг, эй жаноб, бир гаплашиб олайлик, деб айтмаслик – бу ўзбекона андиша эмас. Бундай қарашларга бутунлай чек қўйиш шарт», – деди Президент.

Комментариев нет:

Отправить комментарий