Меню

пятница, 27 декабря 2013 г.

Хамюртимиз Наргиза Зокирова 2 уринни эгаллади




Россия «Биринчи канали»да эфирга чиқаётган «Голос» («Овоз») телелойиҳаси ғолиби номи маълум бўлди. Бу ҳақда “Биринчи” каналнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилинди.

Финалда Наргиз Зокирова, Сергей Волчков, Гела Гуралиа ва Тина Кузнецова иштирок этди. Наргиз
Закирова финал босқичида Queen гуруҳининг The Show Must Go On қўшиғини куйлаган. Биринчи ўринни эса Градский жамоасидаги Сергей Волчков қўлга киритган.

Телелойиҳада иштирок этаётган ҳар бир жамоа таркибида 14тадан иштирокчи бор эди. Жамоа аъзолари сони олтитагача қисқарганидан сўнг, финалда иштирок этувчилар номи телетомошабинлар ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланади.
Маълумот учун, 1971 йил Тошкентда санъаткорлар оиласида туғилган Наргиз Зокирова «Ялла» ансамбли солисти Фаррух Зокировнинг жияни ҳисобланади. у 1995 йилдан бери АҚШда истиқомат қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий